RU

Последние новости

13:10Энцо Фернандес АҚШда "Челси" сафига бориб қўшилди  0 12:52Ўзбекистонлик спортчиларнинг Париж Олимпиадасидаги иштирокидан ОНЛАЙН  0 12:31ЦСКА ҳужумчиси Греция клуби билан шартнома имзолайди   1 12:05Шерзод Файзиев қаерда?   6 11:50"Краснодар" бразилиялик футболчиси билан янги шартнома имзолади   0 11:29Леон Горецкага "Атлетико Мадрид" ва "Наполи" қизиқиш билдирмоқда  1 10:33«Олимпик» 7 нафар футболчи билан шартнома тузди  5 10:09Футбол, Ҳасанбой ва бошқалар. Бугун Париж Олимпиадасида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг  3 10:00УзПФЛ. «Нефтчи» етти нафар футболчини рўйхатдан ўтказди ва яна шунча футболчи билан хайрлашди  5 09:28FourFourTwo. Футбол тарихидаги энг яхши таянч яримҳимоячилар рейтинги тузилди  10 08:56Ибаи Гомес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда ғалаба қозонсак, кейинги босқичга йўл олишимизга ишонаман"  19 08:25«Насаф» собиқ дарвозабони ва яна икки нафар футболчи. «Қўқон-1912» уч нафар футболчи билан шартнома тузди  1 07:55Канада терма жамоаси гуруҳда иккита учрашувда ғалаба қозонди, бироқ уларда ҳозирча 0 очко. Қандай қилиб?  2 07:24Бугун Доминикан Республикасига қарши майдонга тушамиз  27 01:30Педри ваъдасида туриб, мўйлов қўйди  8

ОЧЛ олдидан. Кучлилар эътиборини тортиши мумкин бўлган футболчилар Новости

ОЧЛ олдидан. Кучлилар эътиборини тортиши мумкин бўлган футболчилар

Маълумки, ОФК томонидан бизга ОЧЛда иштирок этиш учун 3+1 йўлланмаси берилди.
Бу дегани амалдаги чемпион “Пахтакор”, Кубок соҳиби “Локомотив” ҳамда миллий чемпионатда учинчи ўринни эгаллаган “Насаф” тўғридан-тўғри гуруҳ босқичида иштирок этади, “Бунёдкор” эса аввалига плей-оффда ўз омадини синаб кўради.

Ҳозир олий лиганинг барча клублари қишки таътилда. Яна тўрт-беш кундан кейин жамоалар янги мавсумга тайёргарликни бошлашади. Албатта, ОЧЛ қитъамизда клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақа ҳисоблангани учун жамоалар шунга монанд тайёргарлик кўришлари керак. Бунда асосан селекция ишлари муҳим босқичга чиқади. ОЧЛда юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган ҳар тўрттала клуб ҳам олий лиганинг бир нечта ўйинчиларига ўз қизиқишини билдирмоқда.

Хусусан, “Пахтакор” аллақачон икки нафар футболчи - Наврўз Алимов ва Алибобо Раҳматуллаев билан шартнома тузишга эришди. “Бунёдкор”га тунислик легионер Шакир Зуагининг ўтиши деярли ҳал бўлиб улгурди. “Локомотив” ва “Насаф” эса ҳозирча ҳеч бир ўйинчини таркибга қўшиб олгани йўқ. Агар мулоҳаза юритадиган бўлсак, олий лиганинг бошқа клубларида кучли тўртликдан бирига ўтиб, ОЧЛда ўйнаб кета оладиган ўйинчилар борми? Қуйида шу ҳақда ўз фикрларимизни билдириб ўтамиз.



“МАШЪАЛ”
Зоҳир Қўзибоев (24 ўйин/14 гол)
Мирзоҳид Ғофуров (23/2)

Ўтган мавсумни биринчи лигада ўтказган Муборакнинг “Машъал” жамоаси бу йил яна олий лигага қайтиб, якунда бешинчи ўринни эгаллади. “Машъал”дан икки нафар футболчи ОЧЛда қатнашадиган клублар эътиборини тортиши мумкин. Булар - Зоҳир Қўзибоев билан Мирзоҳид Ғофуров.

Қўзибоев бу йилги чемпионатда 24 ўйинда майдонга тушиб, 14та гол урди ва кўпчилик учун кашфиётга айланди. Чап қанот ҳимоячиси/ярим ҳимоячиси Мирзоҳид Ғофуров эса 23 учрашувда иштирок этиб, иккита гол урди. Умуман олганда, ҳар иккала футболчи мавсумни яхши ўтказди. Бизга маълум бўлишича, Қўзибоев Малайзига кетишни хоҳламоқда, бироқ ўзимизда қолган тақдирда унинг учун “Насаф” яхши вариант ҳисобланади. Негаки касбилик ҳужумчи ўз вақтида биринчи лигада “Насаф-2” сафида тўп тепган ва “Насаф” унинг учун бегона эмас.

Мирзоҳид Ғофуровга келсак, бу футболчининг “Олмалиқ”қа ўтиши ҳақида гап-сўзлар юрибди, лекин у ҳам Чемпионлар лигасида иштирок этадиган клублар эътиборини тортиши мумкин.



“ОЛМАЛИҚ”
Зоҳир Пиримов (24/2)
Санжар Шоаҳмедов (24/3)
Дарко Станоевич (24/0)
Шакер Зуаги (22/4)
Азамат Исроилов (21/2)
Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров (15/0)

“Олмалиқ”да истеъдодлар талайгина. Масалан, ўнг қанот ярим ҳимоячиси Зоҳир Пиримов ўзининг тезкорлиги ва индивидуал ҳаракатлари билан ажралиб туради. Ўйлаймизки, Пиримов ОЧЛда ўйнайдиган тўртта клубдан бирортасига ўтадиган бўлса, йўқолиб қолмайди.

Ҳужумкор ярим ҳимоячи Санжар Шоаҳмедовнинг “Бунёдкор” ёки “Локомотив”га ўтиши ҳақида гаплар бор. Лекин футболчи якуний қарорга келгани йўқ. У ҳам клуб ўйинини кучайтира оладиган салоҳиятга эга. Бу гапни сербиялик ҳимоячи Дарко Станоевичга нисбатан ҳам айтишимиз мумкин. Тезлиги бироз пастлигини ҳисобга олмаганда, Станоевич яхши ҳимоячи. Жой танлашни билади, қолаверса, жарима зарбаларини ҳам амалга ошира олади.

Шубҳасиз, бу мавсум “Олмалиқ”нинг энг яхши футболчиси Шакер Зуаги бўлди. Тунислик ярим ҳимоячи “Бунёдкор”га ўтса, “Бунёдкор” яхши трансферни амалга оширган бўлади. Ўзбекистон терма жамоасига чақирилган Азамат Исроилов ҳам бу мавсум қўлдан келганча ўйин кўрсатди. Айтайлик, у “Бунёдкор”нинг чап қанотида ўйнаб кета олади, мабодо бу ўтиш амалга ошиб қолгудек бўлса. Бу йил кам ўйин амалиётига эга бўлган Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров ҳам яхши ҳимоячи Агар Виктор Карпенко “Локомотив”да бошқа тўп тепмайдиган бўлса, унда Абрамов Ҳожиакбаровни қўшиб олиши мумкин, ҳар ҳолда бу ўйинчи Абрамов қўл остида олдин ҳам ўйнаган.



“НАВБАҲОР”
Мансур Саидов (22/3)
Дилшод Жабборов (12/1)

“Навбаҳор”да ўзини кўрсатган футболчилар кўп кузатилмади. Жамоа етакчиси Мансур Саидов яна “Бунёдкор”га келиши мумкин экан. Давралар оралиғида “Локо”дан кўчиб ўтган Дилшод Жабборов ҳам ўзига яраша кучли ярим ҳимоячи ҳисобланади. Фақат у “Локомотив”нинг марказий ярим ҳимоясида ўйинчилар кўплиги боис охиригача ўйнаб кета олмади. Бизга маълум бўлишича, “Насаф”да Эркин Бойдуллаев бирмунча рақобатдан холи. ОЧЛда эса жамоанинг тенг кучли иккита таркибга эга бўлиши лозим бўлади ва бу вариантда Жабборов “Насаф” учун чакки эмас.



“НЕФТЧИ”
Рўзимбой Аҳмедов (24/4)
Абдуллоҳ Олимов (17/0)

Бошқаларга қандай кўринади билмадим-у, лекин менга шу Рўзимбой Аҳмедовнинг ўйинлари ёқади. Тўп билан ишлашда абжирлик ва тезкорлиги бор. Ҳимоячиларни туртиб бўлса ҳам жарима майдончаси ичига кириб бораверади. Рўзимбой “Бунёдкор” ёки “Насаф” тактикасига мос тушса керак. Чунки “Насаф”да тезкор ҳужумчи Кенжа Тўраев кўп марта жароҳат оляпти, “Бунёдкор” эса катта эҳтимол билан Забихилло Ўринбоев ва Достон Ҳамдамовдан тўлиқ фойдалана олмайди. Чунки бу ўйинчилар жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўришади.

Ҳуқуқий жиҳатдан “Пахтакор”га тегишли Абдуллоҳ Олимов ўнг қанотда яхши ҳаракатланар экан. У “Нефтчи”да ижара асосида тўп тепди ва “Пахтакор”га қайтиши ҳам мумкин. Олимов “Пахтакор”га қайтадиган бўлса, ўнг қанотда Шерзод Каримов ўрнини эгаллаши мумкин.



“МЕТАЛЛУРГ”
Суннатилла Мамадалиев (23/8)
Шаҳзод Нурматов (21/8)

“Металлург”да ҳам яхши футболчилар бисёр, бироқ гап Осиё чемпионлар лигасида ўйнаб кетиш устида борар экан, ҳаммани ҳам ажратиб кўрсата олмайсиз. Бизнингча, бекободликлардан икки нафар ўйинчи ОЧЛда иштирок этадиган клублардан бирига ўтса, ўйнаб кета олишади. Булар - ярим ҳимоячи Суннатилла Мамадалиев билан ҳужумчи Шаҳзод Нурматов.

Мамадалиев яхши савиядаги футболчи ҳисобланади, унда ўйинни ўқиш қобилияти яхши шаклланган. Нурматов вазият бўлди дегунча гол урадиган футболчи. Фикримизча, Нурматов жамоа билан хайрлашган Фарҳод Тожиев ўрнига “Локо”га таклиф этиладиган бўлса, йўқолиб қолмайди.



“ДИНАМО”
Санъат Шихов (24/7)
Андрей Мельничук (23/0)

“Динамо”дан Санъат Шихов билан Андрей Мельничук жорий мавсум яхши ўйин кўрсатишди. Айниқса, Мельничук юқори савияли дарвозабон эканлигини бу йил ҳам намойиш эта олди. ОЧЛда ижобий натижа кўрсатиши учун “Пахтакор” ва “Локомотив”га албатта яхши савиядаги дарвозабон керак бўлади. Чунки Александр Лобановдан доим ҳам бир текис ўйин кутиш қийин. Шунингдек, Игнатий Нестеровда ҳам чемпионат охирларида бироз пасайиш юзага келди. Мельничук эса қайси клубга ўтмасин, кучли рақобатни юзага келтириши мумкин.

Санъат Шихов борасида нима дейиш мумкин? Шиховнинг ўйин услуби кўпроқ “Насаф”га мос тушади. Билишимизча, у ҳам ҳуқуқий жиҳатдан “Пахтакор”га тегишли, аммо “Пахтакор”га қайтадими-йўқми, бу ҳақда бир гап айтиш мушкул.



“ҚИЗИЛҚУМ”
Артём Макосин (25/0)
Элдор Бойматов (22/2)

“Қизилқум”дан ҳозирча битта футболчи ОЧЛда тўп тепиш имконига эга бўлди. Бу - “Пахтакор” билан шартнома тузган Наврўз Алимов. Жамоада шунингдек, Артём Макосин билан Элдор Бойматов ҳам бор. Дарвозабон Макосин ушбу мавсумни яхши савияда ўтказди. Бойматовга келсак, “Насаф”да рақобат кучлилиги боис сурхондарёлик ярим ҳимоячи вазият тақозоси билан “Қизилқум”га кўчиб ўтганди. Бойматов янги жамоасида кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлди, қолаверса, тажрибасини оширди. Эндиликда у билан Макосин ҳам ўзини кучлирок клубда синаб кўрса ажаб эмас.



“БУХОРО”
Улуғбек Бақоев (9/3)

Улуғбек Бақоевни “қариб қолди” дейишга шошилманг. Гарчи 36 ёшга кирган бўлса-да, ҳалиям баъзи ҳужумчилардан сира қолишмайди. Иккинчи давра арафасида “Бухоро”га келиб қўшилган Бақоев 9та ўйинда майдонга тушиб, учта гол урди. Бақоев ҳозирги ҳолатида ҳам олий лиганинг бошқа исталган клубида ўйнаб кета олади. Чунки унда тажриба юқори, имконият берилса, ОЧЛда ҳам ўзини кўрсатиши мумкин. Тахминимизча, Улуғбек Бақоев “Локомотив”га жуда мос тушади.



“СЎҒДИЁНА”
Сардор Эминов (26/4)
Суҳроб Бердиев (24/5)
Олександр Коблаш (12/4)

Албатта, “Сўғдиёна”да юқори савиядаги футболчилар йўқ ҳисоби. Шунга қарамай, бу клубга ҳурмат юзасидан алоҳида ажралиб турган ўйинчиларни келтириб ўтмасак бўлмайди. Маҳаллий футболчилардан аввало Суҳроб Бердиев билан Сардор Эминов ажралиб туришди. Легионерлардан эса Олександр Коблаш яхши ҳаракат қилди. Эшитишимизча, Коблашга “Насаф” қизиқаётган экан.



“АНДИЖОН”
Азиз Ибрагимов (12 ўйин/3)

“Андижон”даги энг кучли футболчи бу шубҳасиз, Азиз Ибрагимов бўлса керак. Ярим мавсум ўзимизда тўп тепган Ибрагимов тезда яна тилга тушди, ҳатто миллий терма жамоага чақирилди. Агар имконият берилса, ўйлаймизки, Азиз ҳам Осиё чемпионлар лигасида ўзини намоён эта олади. Ўзининг айтишича, “Андижон”да бошқа қолмайди ва жамоасини алмаштиришга тайёр. Азиз намойиш этадиган ўйиндан келиб чиқиб айтганда, унга “Насаф” ёки “Пахтакор”дан таклиф тушса ажаб эмас.


Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика