RU

Последние новости

02:35Тожикистон футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Бугун кучлироқ жамоа ғалаба қозонди"  0 01:38Хосе Венансио Лопес: "Адолатли натижа қайд этилди. Жорий йиғин давомида кўпроқ ҳимоя чизиғини яхшилаш ҳаракатидамиз"  0 01:05ОФК президенти Париж Олимпиадасида Осиё номидан иштирок этувчи терма жамоалар ва мусобақа расмийларига табрик йўллади  0 00:46Трент Беллингем билан дўстлиги сабаб "Реал Мадрид"га ўтиши мумкин  0 00:10"Сўғдиёна" Суҳроб Иззатов ва Умид Султонов трансферини эълон қилди  2 23:46"Локомотив" ўртоқлик ўйинида Қувайт клубига имкониятни бой берди  2 23:18"Динамо"да кўрикдан ўтаётган бразилиялик вингерга жавоб берилди  2 22:52Ўртоқлик ўйини. "Динамо" Қирғизистон клубини яна бир марта мағлуб этди  4 22:20Интервью. Шавкат Саидов: "Яна янгиликларимиз бор"  1 21:50Mirabror Usmanov Cup-2024. Ўзбекистон футзал термаси Тожикистонни мағлубиятга учратди  0 21:26Расман: Сергей Лушчан "Навбаҳор" клуби бош мураббийи сифатида таништирилди  24 21:03Ўртоқлик учрашуви. ОКМК Беларусь клубига имкониятни бой берди  1 20:35Эшитдик-да! "Навбаҳор"нинг асосий футболчиси легионерга айланиши мумкин  31 20:16Париж-2024. Ҳар бир терма жамоадаги катта ёшли футболчилар  8 19:49Ван Дейк NBA афсонаси Леброн Жеймс билан суратга тушди  4

ОЧЛ. Келганига 24 соат бўлмаган ва машғулот ўтказмаган "Эйр Форс" Олмалиқда ОКМКни мағлуб этди Новости

ОЧЛ. Келганига 24 соат бўлмаган ва машғулот ўтказмаган "Эйр Форс" Олмалиқда ОКМКни мағлуб этди

Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқич 2-тури доирасида Олмалиқнинг ОКМК жамоаси "Эйр Форс"ни қабул қилади.

 


ОЧЛ. 2-тур

ОКМК спорт маркази стадиони

ОКМК (Ўзбекистон) – ЭЙР ФОРС (Ироқ) 1:2

Гол: Али Жасим 2, 0:1, Санжар Турсунов (автогол) 47, (0:2), Сияваш Ҳақназарий (Акром Комилов) 81, 1:2

Бош ҳакам: Абдулраҳмон Иброҳим Ал Жассим (Қатар)

Ёрдамчи ҳакамлар: Толиб Салим Ал Марри, Сауд Аҳмед Алмақалеҳ (иккаласи Қатар)

Захира ҳаками: Султон Муҳаммад Солиҳ Юсуф Алҳаммади (БАА)

ВАР: Салмон Аҳмад Фалаҳи (Қатар)

АВАР: Муҳаммад Аҳмад Ал Шаммари (Қатар)

Назоратчи: Ҳакан Аназ (Австралия)

Комиссар: Ли Ён Кю (Корея Республикаси)

"Эйр Форс": 20. Муҳаммад Ҳамид, 2. Жаит Маруфи, 8. Ибраҳим Байеш, 10. Али Жасим ( 88. Моҳаннад Абдулраҳим, 90) 13. Франко Атчоу (16. Шиҳаб Раззақ, 90), 18. Франко Абого, 19. Муҳаммад Қосим, 25. Саад Абдуламир, 40. Бакарий Н`дайе, 44. Ҳаммуд Машаан, 48. Руслан Ҳаноон

Захира: 12. Муҳаммад Шакир, 34. Али Ҳолид Алами, 5. Юсуф Ал Мамури, 6. Самих Саид Ал Мамури, 14. Сампсон Эдуку, 17. Мустафа Садоон, 24. Ҳасад Раед, 28. Мустафа Валид Фатла, 77. Аҳмад Ал Сарори,

ОКМК — 25. Валижон Раҳимов, 3. Сардор Раҳмонов (Баҳтиёр Қосимов, 90), 7. Дилшод Аҳмадалиев, 9. Рубен Санчез (Акром Комилов,  71, 10. Хуршид Ғиёсов, 14. Миржаҳон Мираҳмадов (Мартин Боаке, 46), 15. Ойбек Рустамов, 17. Санжар Турсунов (4.Миржамол Қосимов, 71) 20. Ислом Тўхтахўжаев, 22. Шоҳруҳ Гадоев (Муҳаммаданас Ҳасанов,90+3) 88. Сияваш Хақназари.
Захира: Ботирали Эргашев, Анзур Исмоилов, Дилшод Ёқубов, Мурат Эрматов, Улуғбек Суннатов.

Огоҳлантириш: Руслан Ҳаннон (Эйр Форс) 35, Миржамол Қосимов (ОКМК) 76, Ойбек Рустамов (ОКМК) 84



Учрашув якунланди. 

90+4. ЎЗГАРИШ. "Эйр Форс", Франко Абого ўрнига Мустафа Валид тушди. 

90+3. ЎЗГАРИШ. ОКМК, Шоҳруҳ Гадоев ўрнига Муҳаммаданас Ҳасанов майдонга тушди. 

90. ЎЗГАРИШ. "Эйр Форс", Али Жасим ўрнига Моҳаннад Абдулраҳим тушди. 

90. ЎЗГАРИШ. "Эйр Форс", Франко Атчоу ўрнига Шиҳаб Раззак тушди. 

90. ЎЗГАРИШ. ОКМК, Сардор Раҳмонов ўрнига Бахтиёр Қосимов тушди. 

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди. 

87. ЗАРБААААААА. Қосимовнинг зарбасини "Эйр Форс" дарвозабони қайтарди. 

84. ОГОҲЛАНТИРИШ. ОКМК, Ойбек Рустамов

81. ОКМК босимни оширмоқда. Олмалиқ стадиони ларзага келди. 

80. ГООООООООООООООЛ. ОКМК жамоаси учрашувда ҳисобни қисқартирди. Комиловнинг жарима майдончасига узатиб берган тўпини Сияваш Ҳақназарий голга айлантирди. ОКМК уйғонди!

78. Келганига ҳали 24 соат бўлмаган, расмий машғулот ўтказмаган, тайёргарлиги маромида кечмаган, ОКМК майдонини ўйин куни кўрган "Эйр Форс" ОКМКни 2:0 ҳисобида мағлуб этмоқда. 

78. Вақт ўтиб бормоқда. ОКМКнинг ғалабага бўлган имконияти тобора камайиб бормоқда. 

76. ОГОҲЛАНТИРИШ. ОКМК, Миржамол Қосимов

71. ЎЗГАРИШ. ОКМК, Санжар Турсунов ўрнига Миржамол Қосимов, Рубен Санчес ўрнига Акром Комилов тушди 

70. ОКМК ўйин темпини оширди. Рақиб дарвозабони ҳозирча гол ўтказиб юборгиси келмаяпти 

62. ЗАРБААА. Аҳмадалиевнинг зарбасини рақиб посбони осонликча ушлаб олди. 

57. "Эйр Форс" футболчилари бир тепар услубида ОКМК ҳимоясини ёриб киришди. Валижон ўз ўрнида. 


51. Олмалиққа ОЧЛ келди, олиб келинди. Лекин энди ўйнаш ҳам керакда!

49. ОКМКда аҳвол чатоқ. 

47. ГОЛ. Иккинчи бўлимнинг иккинчи дақиқасида Ироқ жамоаси ОКМК дарвозасига иккинчи бор йўл топди. Муҳаммад Қосимнинг жаримадан йўллаган зарбасини Раҳимов қайтарди. Қайтган тўпни Франко тепишга уринди. Тўп Турсуновга тегиб дарвозадан жой олди. 

46. ЎЗГАРИШ. ОКМК, Миржаҳон Мираҳмадов ўрнига Мартин Боаке майдонга тушди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 


Танаффус. 

45+1. ЗАРБАААААААА. ОКМК озиб ёзиб эндигина хавфли ҳужум ташкил қилганди. Ҳақназарийнинг боши билан йўллаган зарбасини рақиб посбони қийинчилик билан қайтарди. 

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

42. Маълумот учун, "Эйр Форс"  ўз тарихида ўзбек жамоаларини ҳали мағлуб эта олмаган. 

38. ОКМК бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Рақиб посбони Муҳаммад Ҳамид тўпни қайтарди. 

35. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Эйр Форс", Руслан Ҳаннон

33. "Эйр Форс" футболчиси Франконинг зарбаси хавфли чиқмади. 

31. Бизнинг матнли трансляциямиз ҳам ОКМКнинг кўрсатаётган ўйини каби. Хафа бўлмайсизлар!

27. ЗАРБА. Санжар Турсунов ноаниқ бўлса ҳам зарба йўллади. 

20. ОКМК яхши ҳужум ташкил қилди. Рубен Санчес сўнгги пасни ноаниқ узатди. 

12. ОКМК вазиятни ўнглашга ҳаракат қиляпти. Лекин ҳозирча фақат тўп назорати билан чекланилмоқда. 

4. Али Жасимда яна бир вазият бўлганди. Бу сафар хужум гол билан якунланмади. 


2. ГОЛ. "Эйр Форс"нинг 2004 йилда туғилган вундеркинди Али Жасим тўпни қабул қилиб олди ва тезкор ҳаракатлар билан ОКМК жарима майдончаси ичига кириб бориб аниқ зарба билан Валижон Раҳимов дарвозасини ишғол қилди. 

Учрашув бошланди. 

Жамоалар майдонга чиқиб келмоқда. Олға ОКМК, олға Ўзбекистон!

- Учрашув 17:00да бошланади. 

Рейтинг: -51   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика