RU

Последние новости

10:45"Милан" Адриен Рабьони сотиб олади  0 10:17ПСЖ футболчи фаолиятини "Фенербахче"да давом эттиришга яқин  0 09:48"Манчестер Сити" футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  3 09:21Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олишди?  7 08:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди  1 08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  9 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  14 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  36 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  2 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  3 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  5

ОЧЛ нимчорак финалига қуръа ташланди: Бензема Наманганга келади! Новости

ОЧЛ нимчорак финалига қуръа ташланди: Бензема Наманганга келади!

Унда Ўзбекистоннинг икки клуби рақибларини билиб олди.

ЯНГИЛАШ

Қуръа Малайзия пойтахти Куала-Лумпурдаги ОФК Бош қароргоҳида ташкил этилди. Шундай қилиб, "Насаф" Қаршида "Ал Айн"ни, "Навбаҳор" эса Наманганда "Ал Иттиҳод"ни меҳмон қилади.

Ғарбий минтақа нимчорак финал жуфтликлари:

"Насаф" – "Ал Айн" (БАА)

"Ал Файҳа" (Саудия Арабистони) – "Ал Насср" (Саудия Арабистони)

"Сепахон" (Эрон) – "Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони)

"Навбаҳор" – "Ал Иттиҳод" (Саудия Арабистони)

Шарқий минтақа нимчорак финал жуфтликлари

"Чонбук Хюндай" (Корея) – "Поханг Стилерс" (Корея)

"Улсан Хюндай" (Корея) – "Ванфоре Кофу" (Япония)

"Шаньдун Тайшань" (Хитой) – "Кавасаки Фронтале" (Япония)  

"Бангкок Юнайтед" (Таиланд) – "Йокохама" (Япония)

Маросимда "Навбаҳор" спорт директори Абдумалик Умрзоқов, "Насаф" Халқаро алоқалар ва лицензиялаш бўлими мутахассиси Қобилжон Шодмонов ҳамда "Насаф" спорт директори Ботир Қораев иштирок этди. 

2-саватчадаги жамоалар нимчорак финалнинг дастлабки учрашувларини ўз майдонларида қабул қилишади. Мазкур баҳслар 12-13 февраль кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.


Қуръадан аввал жамоалар 2 та саватга ажаратилади: 

*гуруҳ ғолиблари (5та);

*гуруҳдаги энг яхши иккинчи жамоалар (3та). 


Нимчорак финалда гуруҳ босқичида ўзаро рақиб бўлган жамоалар тўқнаш келмайди. Яъни "Ал Ҳилол" – "Навбаҳор" қарама-қаршилигини кўрмаймиз.

ОФК Чемпионлар Лигаси регламентига кўра, бир мамлакатнинг икки жамоаси плей-офф босқичида ўзаро тўқнаш келиши мумкин ва биз нимчорак финалда "Насаф" – "Навбаҳор" тўқнашувини ҳам кўришимиз мумкин.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика