RU

Последние новости

00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  0 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  0 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  1 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  2 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  3 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  3 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  6 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  0 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  6 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0

ОЧЛ. Негредо "Ал-Наср" ва "Пахтакор"нинг имкониятларини тенг баҳолади. Матбуот анжумани Новости

ОЧЛ. Негредо "Ал-Наср" ва "Пахтакор"нинг имкониятларини тенг баҳолади. Матбуот анжумани

Эртага, 19 февраль куни ОЧЛ саралаш баҳслари доирасида "Ал-Наср" - "Пахтакор" ўйини ўтказилади.

Бугун эса ана шу учрашувдан олдинги расмий тадбирлар бўлиб ўтмоқда. "Championat.asia" ходими Шаҳбоз Беғамов "шерлар"нинг ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиши ҳал бўладиган беллашувни ёритиш мақсадида БААга йўл олган.

ОЧЛ. Шота Арвеладзе: "Негредога қарши ҳушёр ўйнашга интиламиз"

ФОТО  ОЧЛ. "Ал-Наср" - "Пахтакор" ўйинидан олдинги матбуот анжумани

Дубайдаги "Ал Мактум" стадионида учрашувдан олдинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Ал-Наср" бош мураббийи Беньят Сан Хосе ва жамоа ҳужумчиси Альваро Негредолар иштирок этишди.

Беньят Сан Хосе: - Олдинда бизни муҳим ўйин кутиб турибди. "Пахтакор" тактик жиҳатдан кучли жамоа. Айниқса, рақиб жамоанинг ҳужум чизиғи кучли. Эртага мухлисларимизга ажойиб ғалабани тақдим этишга ҳаракат қиламиз. Стадионга келган мухлислар юқори кайфиятда уйга қайтишлари учун боримизни берамиз.

- "Пахтакор" аллақачон ОЧЛдаги иштирокини бошлаган. "Эйр Форс" клубига қарши кечган ўйин улар учун эртанги муҳим учрашув олдидан яхшигина тайёргарлик вазифасини ўтади. Бу "Пахтакор"га кичик устунлик ҳам бериши мумкин. Кейин жамоавий ўйин ҳам яхши шаклланган. Футболчилари жисмоний жиҳатдан кучли тайёргарликка эга. Тўп билан яхши муомала қилади. Лекин, насиб қилса эртанги ўйинда ғалаба қозониб, гуруҳ босқичига чиқамиз.


Альваро Негредо: - Иккала томон учун ҳам қийин ўйин бўлади. Жамоаларнинг ғалаба қозониб, гуруҳ босқичига чиқиш имкониятларини 50га 50 баҳолайман. Лекин, биз ўз майдонимизда ўйнаймиз. Мухлислар бизнинг устун томонимиз.

"Пахтакор"нинг кучли жамоа эканини биламиз. Рақиб ҳакида етарлича маълумотга эгамиз. Лекин бизда учрашувни ўз фойдамизга ҳал қилиш учун барча имкониятлар бор.


- Маҳмуд Ҳамис ўйнайдими?
Мураббий: - Ҳа, у майдонга тушишга тайёр. Маҳмуд жамоамиз учун муҳим футболчи. Машғулотларда астойдил ишлаяпти. Унинг ўзи билан ҳам бу мавзуда гаплашиб олдик. Жамоага ёрдам беришга тайёр.

- "Шаржа"дан қабул қилиб олинган мағлубиятдан кейин футболчилар ўзига келиб улгурдими?
Мураббий: - Ҳа, муҳим жиҳат ҳакида гапирдингиз. Футболчиларимиз профессионал. Мағлубиятни эсдан чиқарганмиз. Биз учун ҳар бир ўйин муҳим. Лекин ОЧЛ умуман бошқа даражадаги турнир. Эртага майдонга тушадиган ҳар бир футболчи борини бериб ўйнашини хоҳлайман. Қолаверса, жароҳат сабаб ўтган учрашувда ёрдам бера олмаганлар ҳам сафга қайтган.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика