RU

Последние новости

01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  12 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  3 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  162 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4

ОЧЛ. "Ал Ҳилол" иккита пенальтини голга айлантиролмаган баҳсда "Навбаҳор"ни мағлуб этди ва плей-офф йўлланмасини нақд қилди Новости

ОЧЛ. "Ал Ҳилол" иккита пенальтини голга айлантиролмаган баҳсда "Навбаҳор"ни мағлуб этди ва плей-офф йўлланмасини нақд қилди

ОЧЛнинг 5-тури доирасидаги "Навбаҳор" - "Ал Ҳилол" баҳси якунланди.

21:00 | "Марказий" стадиони

"Навбаҳор" - "Ал Ҳилол" 0:2

Голлар: Малком 68', Салим ал-Давсари 85'

"Навбаҳор": 1. Ўткир Юсупов, 6. Иброҳим Йўлдошев, 13. Филип Иванович, 5. Милош Милович, 22. Игорь Голбан, 10. Жамшид Искандеров (4. Азимжон Аҳмедов 90+4'), 77. Асадбек Собиржонов (7. Остон Ўрунов 46'), 23. Йован Жокич, 17. Аброр Исмоилов (19. Дониёр Абдуманнопов 70'), 14. Жамшид Болтабоев, 91. Тома Табатадзе (21. Темурхўжа Абдухолиқов 82').

Захирадагилар: 12. Игнатий Нестеров, 31. Лука Чермел, 96. Усмонали Абдукаримов, 20. Музаффар Мўминов, 98. Давронбек Олимжонов.

"Ал Ҳилол": 37. Яссин Буну, 2. Муҳаммад ал-Бурайк (4. Ҳалифаҳ ал-Давсари 90'), 3. Калиду Кулибали, 5. Али ал-Булайҳи, 66. Сауд Абдулраҳмон, 28. Муҳаммад Канно, 22. Сергей Милинкович-Савич, 29. Салим ал-Давсари (26. Абдулелаҳ ал-Малки 90'), 56. Муҳаммад ал-Қаҳтони (77. Малком 68'), 14. ал-Ҳамдан (43. Мусаб ал-Жувайр 90+8'), 11. Сауд ал-Шеҳри (9. Александар Митрович 68').

Захирадагилар: 31. Ҳабиб ал-Ватян, 40. Аҳмад, 39. Муҳаммад ал- Заид, 33. Абдуллоҳ Заид, 44. Суҳаиб ал-Заид.

Огоҳлантиришлар: Йован Жокич 10', Иброҳим Йўлдошев 30', 90+8', Муҳаммад ал-Қаҳтони 58', Филип Иванович 66', Муҳаммад ал-Бурайк 80', Сауд Абдулраҳмон 84'

Четлатиш: Иброҳим Йўлдошев 90+8' (иккинчи сариқ карточка)

Навбахор Наманган

Лига чемпионов АФК. Группа D . Тур 5

28/11/2023, 21:00

2
:
0
Завершен

Аль-Хиляль

Малком - 68', Салим Аль-Давсари - 85'

45'
90'
10'  Jovan Djokic
30'  Ibrokhim Yuldoshev
46'  Asad Sobirzhonov (Остон Урунов)
66'  Филип Иванович
70'  Abrorbek Ismoilov (Doniyor Abdumannopov)
82'  Тома Табатадзе (Темурхуджа Абдухаликов)
90'  Jamshid Iskandarov (Azimzhon Akhmedov)
90'  Ibrokhim Yuldoshev
11'  Салим Аль-Давсари
58'  Mohammed Hamad Al Qahtani
67'  Mohammed Hamad Al Qahtani (Малком)
68'  Салех Аль-Шехри (Александар Митрович)
68'  Салим Аль-Давсари
68'  Малком
80'  Мохаммед Аль-Бурайк
84'  Сауд Абдулхамид
85'  Салим Аль-Давсари
90'  Салим Аль-Давсари (Абдулеллах Аль-Малки)
90'  Мохаммед Аль-Бурайк (Khalifah Aldawsari)
90'  Абдулла Аль-Хамдан (Musab Al-Juwayr)


90+9. Ўйин якунланди!

90+8. Йўлдошевга иккинчи сариқ карточка кўрсатилди ва майдондан четлатилди.

90+5. Малком ўзига узатилган тўпни дарвозага йўллади, ҳимоячилар қайтарди.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 7 дақиқа қўшиб берилди.

88. Ўрунов қулай вазиятга чиқиб тўпни шеригига узатди, бироқ ҳужумни ҳеч ким якунлай олмади.

Салим ал-Давсари Ўткир Юсупов олдинга чиқиб кетганини кўрди ва узоқдан ҳаволатиб зарба берди, тўп тўғри дарвозага бориб тушди.

85. ГОЛ! "Ал Ҳилол" иккинчи голни урди ва масалани деярли ҳал қилди.

83. Темурхўжанинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

82. Жамшид Искандеров ерлатиб зарба берди, тўпни ҳимоячилар қайтаришди.

80. Ажойиб вазият "Навбаҳор"да! Дарвозага яқин жойдан эркин зарба ижро этилади...

75. ал-Давсарининг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Юсупов қайтарди, қайтган тўпга боши билан зарба берган Митрович мўлжалда адашди.

72. Хўш, буёғига наманганликлар қандай ўйин кўрсатишади? Камбэк кўрамизми? Биргаликда кузатамиз!

Салим ал-Давсарининг пенальтидан тепган тўпини Юсупов қайтарди, қайтган тўпни Малком дарвозага йўллади ва гол урди.

68. ГОЛ! Малком ҳисобни очди!

66. Ҳолат ВАР орқали кўриб чиқилди ва "Навбаҳор" дарвозаси томон иккинчи бор пенальти белгиланди.

65. ал-Ҳамданнинг зарбасидан сўнг тўп Ивановичнинг қўлига тегди.

58. Муҳаммад ал-Қаҳтони ўзига узатилган тўпни дарвозага йўллади, Юсупов қайтарди, ҳужумчи кейин дарвозабонинг қўлини тепиб юборди. Ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди.

52. Меҳмонларни қарши ҳужуми хавфли бўлди, якуний зарбани бераётганда рақиб футболчиси қоқилиб тушди.

48. Аброр Исмоилов ва Муҳаммад ал-Бурайк майдонда тортишиб қолишди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

45+4. Биринчи бўлим якунланди!

45+3. ал-Ҳамданнинг зарбаси ўхшамади.

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

43. Собиржонов чап қанотдан тўпни жарима майдончаси томон узатди, ҳимоячилар тўпни қайтарди.

38. Йован Жокичнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

30. Баҳс асосан майдон марказида кечмоқда. Ҳозирча айтарли хавфли вазият кўрмадик.

20. Наманганликлар ҳужумлар уюштиришга интилмоқда, бироқ уларни хавфли тус олдира билишмаяпти. 

13. Аброр Исмоиловнинг узатма аралаш зарбаси бутунлай ноаниқ бўлди.

11. Салим ал-Давсаридан ЗАРБА, тўп ноаниқ кетди!!! Ҳисоб ўзгармади!

9. Бош ҳакам "Навбаҳор" дарвозаси томон пенальти белгилади. Жокичга сариқ карточка кўрсатилди. 

8. Меҳмонлар футболчининг зарбасини Жокич жарима майдончаси ичида қўл билан қайтарди. Ҳолат ВАР орқали кўриб чиқилмоқда. 

4. Меҳмонлар дастлабки дақиқаларда анчагина фаоллик кўрсатмоқда.

1. Ўйин бошланди!

- Учрашув 21:00 да бошланади. 

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика