RU

Последние новости

22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  1 22:23Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  0 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  60 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  11 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  1 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  461 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  1 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  5 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  5 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0

ОЧЛ. "Насаф"га раҳмат ёхуд Ғарб минтақасида гуруҳ босқичи якунланди Новости

ОЧЛ. "Насаф"га раҳмат ёхуд Ғарб минтақасида гуруҳ босқичи якунланди

Осиё чемпионлар лигасининг Ғарб минтақасида гуруҳ босқичи ўйинлари ўз якунига етди.

Бугунги учрашувлардан сўнг Шарқда ҳам кейинги босқичга йўл олган жамоалар номи маълум бўлади. Бизнинг клублар Ғарб минтақасида ўйнагани боис эътибор аввало шунга қаратилди ва барча турларни диққат билан кузатиб бордик. Эндиликда ҳаммаси маълум бўлди, иккала клубимиз ҳам гуруҳдан чиқа олмади. Бу эса бир қатор мулоҳазалар билдиришга сабаб бўла олади.

Иштирокчи жамоалар
Бу йил ҳам Ғарб минтақасида жами 16та жамоа кураш олиб борди. Жамоалар тўрттадан тўрт гуруҳга бўлинишди. Қуйида қайси давлатдан кимлар иштирок этганини яна бир эслаб ўтамиз.  

САУДИЯ АРАБИСТОНИ (2)
"Ал Аҳли"
"Ал Ҳилол"

БАА (4)
"Ал Жазира"
"Ал Ваҳда"
"Ал Васл"
"Ал Айн"

ҚАТАР (4)
"Ал Гарафа"
"Ал Дуҳайл"
"Ал Садд"
"Ал Райан"

ЭРОН (4)
"Тракторсози"
"Зоб Аҳан"
"Истиқлол"
"Персеполис"

ЎЗБЕКИСТОН (2)
"Локомотив"
"Насаф"


Кейинги босқичга кимлар чиқди?
Демак, ОЧЛ гуруҳ босқичида Ғарб минтақасидан бешта давлат вакиллари баҳс олиб боришди. Биргина бизни ҳисобга олмаганда қолган тўртта давлат вакил(лар)и мусобақанинг 1/8 финалига йўл олишди.

Саудия Арабистонидан битта жамоа, БАА ва Қатардан иккита клуб, Эрондан эса учта жамоа мусобақада ўз иштирокини давом эттиради.
Афсуски, кетма-кет иккинчи йил Ўзбекистон клуби гуруҳдан чиқа олмади. Ўтган йил "Локомотив" билан "Бунёдкор" гуруҳда қолиб кетганди. Бу йил яна "Локомотив", шунингдек "Насаф" ҳам ўз иштирокини гуруҳ босқичида тугатди.

1/8 финалга йўл олганлар:
САУДИЯ АРАБИСТОНИ (1)
"Ал Аҳли"

БАА (2)
"Ал Жазира"
"Ал Айн"

ҚАТАР (2)
"Ал Дуҳайл"
"Ал Садд"

ЭРОН (3)
"Зоб Аҳан"
"Истиқлол"
"Персеполис"

1/8 финал жуфтликлари
"Ал Жазира" - "Персеполис"
"Ал Садд" - "Ал Аҳли"
"Зоб Аҳан" - "Истиқлол"
"Ал Айн" - "Ал Дуҳайл"

Дастлабки учрашувлар 7-8 май, жавоб баҳслари 14-15 май кунлари бўлиб ўтади.


"Насаф"га раҳмат!

Гарчи гуруҳдан чиқа олмаган бўлса-да, "Насаф"га алоҳида раҳмат айтсак арзийди. Негаки йил бошида жамоанинг асосий таркиб ўйинчилари "Пахтакор"га ўтиб кетишди. Рўзиқул Бердиевда селекция ишларини кўнгилдагидек олиб бориш имкони бўлмади. Шунга қарамай "Насаф" гуруҳда ўзини кўрсата олди.

Қуръа натижаларидан кейиноқ "Насаф" рақиблари орасида "Персеполис" билан "Ал Садд"нинг имкониятлари бирмунча юқори баҳоланганди. Қолаверса, таркиб бўйича улар кучли, тан олайлик. Аммо "Насаф" ўз майдонида "Ал Садд"ни, уйда ва сафарда "Ал Васл"ни мағлуб эта олди. Шунинг ўзиёқ катта гап.

Энг муҳими, "Насаф" ўз майдонида ютқазмади. Мухлислари учун ўйнаб берди. Натижада 10 очко тўплади. Лекин бу гуруҳдан чиқиш учун етарли бўлмади. Эътибор беринг, "Насаф" 10 очко тўплаб ҳам гуруҳдан чиқа олмади, бошқа гуруҳларда "Ал Жазира" 8, "Зоб Аҳан" 7, "Ал Айн" 10 очко билан кейинги босқичга йўл олишди. Нимаям дердик, бу - футбол.

Бир сўз билан айтганда, "Насаф" ОЧЛни мардонавор тарк этди. "Насаф"дан фарқли ўлароқ "Локомотив" фақат иккита беллашувда ғалабага эришди. "Темирйўлчилар" уйда ва сафарда БААнинг "Ал Ваҳда" клубини мағлуб этишди. Жамоа "Ал Дуҳайл"га икки бор мағлуб бўлди, қолаверса сафарда "Зоб Аҳан"га ютқазди ва ўз майдонида дуранг ўйнади.

"Локомотив"нинг ҳозирги таркиб билан бемалол гуруҳдан чиқишга қурби етарди. Майли, "Ал Дуҳайл" кучли дейлик, лекин "Зоб Аҳан"нинг "Локо"дан устун томони йўқ. "Локо" керак бўлса бу рақибни иккала ўйинда ҳам мағлуб этадиган салоҳиятга эга эди, аммо нимадир бўлди. Мураббийлар "Локо" қайд этаётган натижа, ўйинида юзага келган пасайиш вақтинча ҳолат дейишдан чарчамаяпти. Лекин бу вақтинча ҳолат қачонгача давом этишини ҳеч ким айтиб бера олмайди.

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +40   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика