RU

Последние новости

03:01ОЧЛ. "Шанхай Порт" "Йокогама Маринос"га, "Ал Райян" эса ўз уйида "Ал Аҳли"га имкониятни бой берди  1 02:55ЕЧЛ. Дортмунддаги ўйинда дуранг қайд этилди, "Арсенал" эса кейинги босқич масаласини ҳал қилди  17 02:53ЕЧЛ. "Реал" 1/8 финалнинг дастлабки ўйинида "Атлетико"дан устун келди  95 02:10Отабек Жўрақўзиев: "Футболда ҳамма нарса бўлишини кўрсатиб қўйдик"  3 01:58Педру Морейра "Ал Ҳилол" устидан қозонилган тарихий ғалабадан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  8 01:41Абдулла Абдуллаев: "Бундай ўйинларда руҳий тайёргарлик биринчи ўринга чиқади"  3 00:59ЕЧЛ. "Астон Вилла" 1/8 финалнинг биринчи ўйинида "Брюгге"ни меҳмонда таслим этди  4 00:52Игорь Сергеев: "Кейинги ўйин борлиги сабаб ҳисобдаги фарқни оширмоқчи эдик"  5 23:18"Реал" Лондон клубидан 70 млн фунтга баҳоланаётган ўйинчига қизиқмоқда  0 22:58Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" турнирдаги илк мағлубиятини "Пахтакор" майдонида қабул қилиб олди  220 22:28"Ливерпуль" собиқ ўйинчиси Минамино яна 2 йил Францияда қолади  2 21:44Расман: Ўзбек телеканаллари Англия кубогини намойиш этади  26 20:25Антони "Бетис"да яна бир йил қолмоқчи. МЮ вингери Испания клубида 7 ўйинда 3+2 қайд этди  5 20:00Субименди учун АПЛдан яна икки даъвогар чиқди  1 19:54Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Ҳилол": Асосий таркиблар маълум  26

ОЧЛ. Коронавирус гирдобига тушиб қолган "Ал Ҳилол" яқинда фаолиятини тугатган клуб афсонасини футболга қайтармоқда Новости

ОЧЛ. Коронавирус гирдобига тушиб қолган "Ал Ҳилол" яқинда фаолиятини тугатган клуб афсонасини футболга қайтармоқда

Шу кунларда Қатар яшил майдонларида ОЧЛ-2020 Ғарб минтақаси ўйинлари марказлашган ҳолда ўтказилмоқда.

"B" гуруҳидан ўрин олган саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клуби Доҳага келганидан бери коронавирус гирдобига тушиб қолган.

ТЕЗКОР! “Ал-Ҳилол”да коронавирус билан боғлиқ янги ҳолатлар аниқланди, жамоа ОЧЛдаги иштирокини якунлаши мумкин

Риёдликлар делегациясидагилардан деярли ҳар куни янги касалланганлар чиқмоқда. Регламентга кўра, барча жамоалар ҳар 3-5 кунда Covid-19га тест топшириши керак, бироқ ҳозирги ҳолат сабаб "Ҳилол" вакиллари ҳар куни тест топширишмоқда. Ҳозирга келиб ОЧЛнинг амалдаги чемпионлари сафида роппа-роса 15 нафар ўйинчи коронавирус сабаб карантинга олинган. Бундан ташқари, 10га яқин мураббий ва ходимларда ҳам вирус аниқланган.

Breaking news. "Ал Ҳилол" етакчилари Жовинко ва Ал Давсарида ҳам коронавирус аниқланди

Кеча, 19 сентябрь куни "Ал Ҳилол"нинг ёшлар жамоаси таркибидан 2 нафар дарвозабон ва бир нафар ўйинчи асосий жамоага келиб қўшилган. Мусобақа протоколига кўра ўйинларни қолдириш мумкин эмас, яъни "Ал Ҳилол" қандай таркиб бўлса ҳам ўйнайди ёки БААнинг "Ал Ваҳда" клуби сингари мусобақадан четлаштирилади.

Юзага келган жуда ҳам мураккаб вазият сабаб риёдликлар яқиндагина профессионал фаолиятини якунлаган клуб афсонаси Муҳаммад Ал Шлҳубни футболга қайтармоқда. Клуб 40 ёшли Ал Шлҳубдан катта футболга қайтишни ва Чемпионлар лигасининг қолган ўйинларида жамоага ёрдам беришни сўраб уни Доҳага чақирган. Катта эҳтимол билан футболчи бугун Доҳага етиб келади (балки етиб келган бўлиши ҳам мумкин). Аввало, у Cocid-19га тест топширади, жавоби чиққунча меҳмонхонадан чиқишга ҳаққи йўқ. Тест жавоби 6 соатгача чиқади, кейин у жамоа ихтиёрида бўлади. Агар Ал Шалҳуб бугун "Шаҳр Ходро" билан ўйинга улгурмаган тақдирда кейинги баҳсдан майдонга қайтади.


Муҳаммад Ал Шлҳуб "Ал Ҳилол"нинг энг катта афсонаси десак муболаға бўлмайди. У кичик болакайлигида клубга келган ва бутун профессионал фаолиятини ҳам айнан шу ерда ўтказган. Мухлислар ҳам ўзларининг энг севиклиларини вақтинча футболга қайтишидан мамнун бўлишлари аниқ. Унинг фаолиятини катта мақола қилиб ёзиш мумкин. Фақат, ҳозир эмас. Бироз кейинроқ.

Клуб матбуот хизмати Ал Шлҳуб фаолиятини якунлаганига бағишлаб бир қатор ажойиб постерларни тайёрлаганди. Мана ўша постерлардан бири.


Айни пайтга келиб "Ал Ҳилол"нинг жами 15 нафар футболчисида коронавирус аниқланди. Булар:

Дарвозабонлар: Муҳаммад Вакид, Абдуллоҳ Ал Жадани, Наваф Ал Ғамди.

Ҳимоячилар: Муҳаммад Ал Бурайк, Ёсир Ал Шаҳрони, Абдуллоҳ Ал Ҳафиз, Мутеб Ал Муфарриж, Али Ал Булайҳи.

Ярим ҳимоячилар: Салмон Ал Фараж, Ҳамад Алабдан, Наваф Ал Обид, Салим Ал Давсари.

Ҳужумчилар: Себастьян Жовинко, Салоҳ Шеҳри, Бафетимби Гомис.


Эслатиб ўтамиз, "Шаҳр Ходро" - "Ал Ҳилол" баҳси бугун маҳаллий вақт билан 18:00 (Тошкент вақти билан 20:00)да старт олади. Беллашув "Ал Жануб" стадионида бўлиб ўтади.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика