RU

Последние новости

15:08УEФА Евро-2028 мезбонларига гуруҳ босқичидан жой кафолатламайди  1 14:40Роналдиньо ўзини Месси ва Ямаль билан қиёслади  9 14:14Сергей Чигодаев: "CAFA U-17 – ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубогининг мини-версияси. Мақсадимиз – шу ёшдаги энг яхши футболчиларни саралаб олиш"  2 13:41Карвахаль Трент билан рақобат ҳақида гапирди  1 13:13Ямалнинг иш ҳақи оширилади. У "Барса"да энг кўп маош оладиган футболчилар учлигига киради  4 12:46"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  13 12:15Гвардиола Де Брюйненинг хайрлашув ўйини ҳақида: "Кевин сотиб олиб бўлмайдиган чексиз муҳаббатга эришди"  2 11:48"Ал Иттиҳод"нинг асосий трансфер мақсади аниқ: Клуб АПЛ юлдузи учун 120 млн евро тўламоқчи  0 11:20Гарначо: "Финалгача ҳар босқичда майдонга тушдим, жамоага ёрдам бердим ва бу ўйинда 20 дақиқа ўйнадим..."  11 10:58Варди фаолиятини АПЛнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 10:31МЮ барча даврларнинг антирекордини такрорлади  12 10:05Сон Хён Мин илк совринини қўлга киритганидан сўнг йиғлаб юборди  9 09:37Расман: “Барселона“ Флик билан шартномани узайтирди  3 09:08Ангелос Постекоглу: “Мен ҳали ҳам нима бўлганини тушунишга ҳаракат қиляпман“  9 08:40Sofascore. “Ал Фейҳа“ мағлуб бўлди, Шукуров эса  2

ОЧЛ. Ким Донг Жин ва Питер Грин жамоаларимиз учун қанчалик омадли? Новости

ОЧЛ. Ким Донг Жин ва Питер Грин жамоаларимиз учун қанчалик омадли?

Бугун Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи, 2-туридан ўрин олган ўйинлар бўлиб ўтади. "Бунёкдор" ва "Пахтакор" клублари иштирокидаги ўйинни Ким Донг Жин ва Питер Грин бошқариб боришади.
Ушбу ҳакамлар ҳақида маълумот беришга қарор қилдик.

БУНЁДКОР – ПЕРСЕПОЛИС
Бош ҳакам:
Ким Донг Жин (Жанубий Корея)
1973 йилда туғилган ушбу ҳакам жамоаларимиз иштирокидаги 9та ўйинда ишлаган. 6тасида вакилларимиз ғалаба қозонишган, бир учрашувда дуранг қайд этилган. Ким Донг Жин бошқарган иккита учрашувда жамоаларимиз имкониятни бой беришган.

Ким Донг Жин бошқарган ўйинларни эслаб ўтамиз: ЖЧ-2010 саралаши доирасидаги Сингапурга қарши Тошкентдаги ўйинда терма жамоамиз 1:0 ҳисобида зафар қучганди. 2012 йилги Олимпиада саралашида Тошкентда Ироқ олимпиячилари 2:0 ҳисобида таслим қилинган.

ОЧЛ-2009 гуруҳ босқичида "Пахтакор" Саудия Арабистонида "Ал Ҳилол" меҳмони бўлган ва 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйган. Чорак финалда "Ал Иттиҳод"га имконият бой берилган - 0:4.

ОЧЛ-2008 гуруҳ босқичида "Бунёдкор" Сурияда "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлиб 2:0 ҳисобида зафар қучган. 2009 йилги ОЧЛда "Бунёдкор" 1/8 финалда "Персеполис"ни Эронда 1:0 ҳисобида таслим қилган. Кейинги йил гуруҳ босқичида "қалдирғочлар" Тошкентда БААнинг "Ал Ваҳда" клубини 4:1 ҳисобида мағлуб этишган. Ниҳоят ўтган йил "Бунёдкор" Саудия Арабистонида "Ал Фатҳ" билан дуранг ўйнаган - 0:0.

Айнан шу ҳакам 2011 йилги ОФК кубоги финалида ишлаган. Қаршида ўтган баҳсда "Насаф" "Қувайт СК"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этгани барчанинг ёдида.


АЛ ШАБАБ - ПАХТАКОР
Бош ҳакам:
Питер Грин (Австралия)
Бу ҳакам 1978 йилда туғилган ва халқаро фаолиятини 2006 йилда бошлаган. Грин жамоаларимиз иштирокидаги 6та учрашувда бош ҳакам бўлган. Бу ўйинларнинг 4тасида вакилларимиз ғалаба қозонишган, икки учрашувда ютқазишган.

Питер Грин бошқарган ўйинлар: 2008 йил ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати гуруҳ босқичида Баҳрайн ўсмирлари 2:1 ҳисобида мағлуб этилган. ЖЧ-2014 саралаши доирасида Тошкентда Қатар терма жамоаси 5:1 ҳисобида тор-мор этилган.

ОЧЛ-2009 гуруҳ босқичида "Пахтакор" ўз майдонида Эроннинг "Саба Батери" клубини 2:1 ҳисобида мағлуб этган. 2011 йилги мавсум гуруҳ босқичида "шерлар" Саудия Арабистонига "Ал Наср"га йирик ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишган - 0:4.

2009 йил Осиё чемпионлар лигаси илк турида "Бунёдкор" Тошкентда "Ал Иттифоқ"ни қабул қилиб 2:1 ҳисобида зафар қучганди.

2012 йил ОЧЛ гуруҳ босқичида Қаршининг "Насаф" клуби БААда "Ал Жазира"га қарши ўйнаб йирик ҳисобда мағлуб бўлган - 1:4.


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика