RU

Последние новости

11:36Скоулз: "Рэшфорд МЮдан тезроқ кетгани яхши"  1 11:10Расман: "Андижон" яна бир легионер трансферини эълон қилди  2 10:50"Сантос"га ўтаётган Неймар кейинги мавсумда Европанинг топ чемпионатларидан бирига қайтмоқчи  2 10:16Остон Ўрунов жамоасида янги мураббий иш бошлади  0 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси: «Мамлакат футболи даражасини терма жамоа баҳолайди»  3 09:12«Металлург»ни Суперигада олиб қолган мураббий хориж клубига бош мураббий бўлди  5 08:40Роналду «Ал Насср» раҳбариятига маслаҳат берди  4 08:11EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  2 07:35EЧЛ. Қуръа 31 январь куни ташланади. «Реал» ёки «Бавария» илк босқичнинг ўзида жиддий рақиб билан тўқнаш келади  31 03:20ЕЧЛ. Сўнгги турдан ўрин олган барча учрашувларнинг (18 та!) натижаси битта саҳифада   46 03:05ЕЧЛ. "Манчестер Сити" плей-офф йўлланмасини қўлга киритди  16 01:02Роналду ўғли қайси футболчига мухлислик қилишини айтди. Болакай бу футболчини отасиданда кучлироқ деб ҳисоблайди  6 00:38Абдуқодир Ҳусанов ва бошқа янги ўйинчилар учун ўтказилиши керак бўлган махсус тадбир "Этиҳад"нинг ёнидаги ёнғин сабаб бекор қилинди  0 00:27"Ал Насср" АПЛдан 75 млн еврога ҳужумчи олиб келмоқда  1 23:42ФИФА тақиқига учраган "Нефтчи" Иброҳимҳалил Йўлдошевни ўз таркибига қўшиб олганини эълон қилди  12

ОЧЛ. Иккинчи турнинг рамзий терма жамоаси Новости

ОЧЛ. Иккинчи турнинг рамзий терма жамоаси

Сешанба ва чоршанба кунлари қитъамизда Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Сайтимиз ходимлари анъанани давом эттириб иккинчи турда Ўзбекистон клублари сафида ўзини кўрсатган футболчилардан иборат рамзий терма жамоасини тузишди. Ўтган тур рамзий терма жамоасини кўрмаганлар учун ҳавола.


Дарвозабон
Мурод Зуҳуров ("Бунёдкор")


Дарвозани "Бунёдкор" клуби посбони Мурод Зуҳуровга ишониб топширдик. Тўғри Зуҳуров "Ал Наср"га қарши баҳсда ўтказиб юборилган ягона голда хатога йўл қўйди. Бироқ ўша кунги баҳсда Зуҳуров жамоасини камида 3та муқаррар голдан қутқарди. Дарвозабон сўнгги дақиқада ўйин қаҳрамонига айланиши мумкин эди, бироқ бурчак тўпидан сўнг унинг йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Акс ҳолда Зуҳуров жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолган ва Жаҳон ОАВда ҳам машҳур бўлиб кетган бўлар эди.



Ҳимоячилар
Шуҳрат Муҳаммадиев ("Насаф"), Шерзод Файзиев ("Локомотив"), Неманья Яничич ("Локомотив"), Мақсуд Каримов ("Насаф"), Сайдулло Раҳматов ("Насаф")

"Насаф" клуби ОЧЛ-2016да ўзбек клублари орасида биринчи ғалабани қўлга киритди. "Ал Аҳли"га қарши баҳсда жамоа ҳимоячилари анча ишончли ўйнашди. Ўнг қанотда ўйнаган Шуҳрат Муҳаммадиев жуда фойдали ўйин намойиш этди. Айнан у биринчи голда Абдихолиқовга ақлли пас оширди. Иккинчи голда Шуҳратнинг зарбасини дарвозабон қайтарди, қайтган тўпни Мақсуд Каримов голга айлантирди. Шу боис сайтимиз ижодкорлари Муҳаммадиевни 2-турда ўзбек клублари орасида энг яхши футболчи деб топдик.



Унинг жамоадошлари Мақсуд Каримов ва Сайдулло Раҳматов ҳам рамзий терма жамоадан жой олишди.

"Локомотив" Саудия Арабистонида "Ал Иттиҳод" билан дуранг ўйнади. "Темирйўлчилар" сафида Неманья Яничич марказий ҳимояда ишончли ўйнади. Ўнг қанотда ҳаракат қилган Шерзод Файзиев эса рақиб ҳужумчиларини тўхтатишда фаол бўлди.


Ярим ҳимоячилар
Кахи Махарадзе ("Локомотив"), Олег Зотеев ("Локомотив"), Баҳром Абдураҳимов ("Насаф"), Шерзод Каримов ("Пахтакор")


Ўтган турда ҳам рамзий терма жамоадан ўрин олган Кахи Махарадзе "Ал Иттиҳод" билан сафардаги баҳсда ҳам яхши ўйнади. Рақибнинг ҳужумларини тўхтатиш ва ҳужум бошлашда ишончли ўйнади. Чап қанот ярим ҳимоясида ҳаракат қилган Олег Зотеев гол билан тугаган пенальтини ишлади.

"Пахтакор" "Ал Ҳилол"га йирик ҳисобда мағлубиятга учради. Лекин жамоа сафида Шерзод Каримов бошқалардан кўра яхшироқ ўйнади. Айнан унинг ажойиб пасидан сўнг Сергеев ҳисобни очганди. Иккинчи бўлимда эса араблар кетма-кет гол уришди.

"Насаф" ярим ҳимоясида ўйнаган Баҳром Абдураҳимов Эркин Бойдуллаевнинг йўқлигини билинтирмади. Бир неча бор ҳужумларни яратишда фаол бўлган Абдураҳимов гол уриши ҳам мумкин эди.




Ҳужумчилар
Бобир Абдихолиқов ("Насаф")


Илк турда ҳам рамзий терма жамоадан ўрин олган "Насаф"нинг ёш ҳужумчиси иккинчи турда ҳам ажойиб ўйнади. Қаршидаги баҳсда Бобир ҳисобни очишга муваффақ бўлди. 18 ёшли футболчи бундай натижалар билан тўхтаб қолиши керак эмас.


Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика