RU

Последние новости

22:12"Насаф" "Ал Шорта"га қарши ўйинни қайси стадионда ўтказади?  1 21:44Аморим А Серия жамоасига ўтди  3 21:19"Қайрат" ўзининг илк Чемпионлар Лигасида қанча ишлаб олди?  4 20:51БАА. "Ал Батеҳ" дуранг ўйнади, Азизжон Ғаниевдан гол!  1 20:37Интернетда "Реал"нинг келаси мавсум учун формаси тасвирлари пайдо бўлди  4 20:10"Лочин" 5 нафар футболчи билан шартнома тузди  1 19:48"Сўғдиёна" Шимолий Македония жамоасини ишончли ҳисобда ютди  1 19:20"Нефтчи" Болгария жамоасига имкониятни бой берди  0 18:59Жамшид Саидов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам қизиқарли мавсум бўлади"  2 18:34"Монако" Погба билан шартномани муддатидан олдин бекор қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда  3 18:06"Арсенал" собиқ устози "Реал"ни бошқариши мумкин  18 17:45Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ" 5:1 ҳисобида ютди, "Қўқон-1912" U-21 мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  3 17:24"Ғазалкент" назорат учрашувида Қирғизистон клубини мағлуб этди  1 16:58Клаттенбург: "Дарвозабонни тўсиб қўйишга қарши янги қоида керак"  3 16:30Ҳаммаси 1-тур ҳақида  3

ОЧЛ. Ҳозирча Махарадзе ва Тўраев энг яхшиси! Новости

ОЧЛ. Ҳозирча Махарадзе ва Тўраев энг яхшиси!

Кеча росмана ОЧЛ бошланди. Тошкентнинг иккита град клуби ўзидан бир калла устун бўлган жамоалардан очко олди.

"Пахтакор" ўз майдонида Форс кўрфазининг бугунги кундаги энг яхши клуби бўлиб турган "Нафт"ни, "Бунёдкор" эса сафарда Саудия Арабистонининг энг яхши клуби бўлиб турган "Ал Наср"дан очко олди.

Тўғрисини айтганда, минг жамоаларимизга мухлислик қилмайлик, на "Пахтакор"дан, на "Бунёдкор"дан бундай натижа кутмагандик.

"Нафт" 2014 йил сўнгги турда "Сепахон"га имкониятни бериб чемпионликдан маҳрум бўлган эди. "Ал Наср" эса бор-йўғи битта мағлубиятга учраган ҳолда мамлакат чемпионлигини қўлга киритди.

"Бунёдкор" гол урганидан кейин пойтахтликлар бор эътиборни ҳужумга қаратдилар. Бу вазиятда жамоани камида 4та вазиятда муқаррар голдан қутқарган футболчи Акбар Тўраев бўлди. Шу боисдан, "CA", "Ал Наср" - "Бунёдкор" учрашувининг энг яхши футболчиси деб Акбар Тўраевни танлади.




"Пахтакор" - "Нафт" ўйинида ўртани ушлаб турган футболчи Кахи Махарадзе бўлди. Шерзод Каримовнинг тўп узатишини ўзиёқ шедевр бўлди. Аммо бизда бундай шедеврларни камдан-кам ҳолларда голга айлантира олишади. Кахи эса муҳим паллада, муҳим голни ура олди. Ундан ташқари, қолган дақиқаларда ҳам жамоасини ҳам ҳимояда, ҳам ҳужумда ушлаб турди. "CA"нинг талқинига кўра, айнан грузиялик футболчи ўйиннинг энг яхши футболчиси бўлди. 




П.С: ОФК талқинига кўра ҳам, айнан мана шу икки ўйинчи учрашувнинг энг яхшиси бўлишди.


Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика