ОЧЛ. Ғарб минтақасидаги ўйинлар қаерда бўлиб ўтиши маълум бўлди
16 июл 2020 13:03
Новости
ОЧЛ. Ғарб минтақасидаги ўйинлар қаерда бўлиб ўтиши маълум бўлди
Унга кўра, ОЧЛ Ғарб минтақасидаги гуруҳ босқичи ва плей-офф баҳслари марказлашган форматда сентябрь ойида ўтказилади. Ушбу учрашувларга Қатарнинг Доҳа шаҳри мезбонлик қилиши кўзда тутилган.
Ушбу чемпионатда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган «Пахтакор» жамоаси ўрин олган "B" гуруҳининг ўйинлар тақвими қуйидагича:
"B" гуруҳи | Марказлашган мажмуа, Доҳа
3-тур | 14 сентябрь
"Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони) - «Пахтакор» (Ўзбекистон)
"Шабаб Ал Аҳли" (БАА) - "Шаҳр Ходро" (Эрон)
4-тур | 17 сентябрь
«Пахтакор» (Ўзбекистон) - "Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони)
"Шаҳр Ходро" (Эрон) - "Шабаб Ал Аҳли" (БАА)
5-тур | 20 сентябрь
"Шабаб Ал Аҳли" (БАА) - «Пахтакор» (Ўзбекистон)
"Шаҳр Ходро" (Эрон) - "Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони)
6-тур | 23 сентябрь
"Шаҳр Ходро" (Эрон) - «Пахтакор» (Ўзбекистон)
"Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони) - "Шабаб Ал Аҳли" (БАА)
*Юқорида эълон қилинган саналар минтақадаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда ўзгартирилиши мумкин.
Бу эса "Ал Райян" стадиони. Стадион ҳали расман очилгани йўқ, аммо 14 сентябрда айнан шу стадионда ОФК Чемпионлар Лигаси ўйинлари ("Пахтакор" иштирокидаги ўйин ҳам) ўтказилиши режалаштирилмоқда. Ушбу стадион 2022 йилги мундиал ўйинларига мезбонлик қилади.



Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии