RU

Последние новости

00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  1 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  1 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  2

ОЧЛ. Ғарб минтақаси гуруҳ босқичида ўйнайдиган барча жамоалар маълум Новости

ОЧЛ. Ғарб минтақаси гуруҳ босқичида ўйнайдиган барча жамоалар маълум

Шундай қилиб Осиё чемпионлар лигасининг Ғарб минтақасида бу йилги плей-офф баҳслари ўз якунига етди.

Плей-офф беллашувларида қайд этилган натижалар қуйидагича кўриниш олди: 


"Ал Гарафа" (Қатар) - АГМК (Ўзбекистон) 0:1

7 апрель. Доҳа. "Суҳейм бин Ҳамад" стадиони


"Ал Веҳда" (Саудия Арабистони) - "Ал Қува Ал Жавия" (Ироқ) 1:1 (пенальтилар - 2:3)

7 апрель. "Қирол Абдул Азиз" стадиони. Макка


"Ал Ваҳда"(БАА) - "Ал Завра" (Ироқ) 2:1

7 апрель. "Ал Наҳян" стадиони. Абу Даби


"Фулад" (Эрон) - "Ал Айн" (БАА) 4:0

10 апрель. "Шаҳзода Файсал бин Фаҳд" стадиони. Ар Риёд

Плей-оффдан сўнг Ўзбекистоннинг АГМК, Ироқнинг "Ал Қува Ал Жавия", БААнинг "Ал Ваҳда" ҳамда Эроннинг "Фулад" клублари гуруҳ учрашувларига йўл олишди. Яхши биласиз, сафарда "Ал Гарафа" билан кечган баҳсда Йован Жокич томонидан киритилган гол АГМКга ғалаба келтирди.


Гуруҳ ўйинлари Саудия Арабистони, БАА ва Ҳиндистонда бўлади

Аввало шуни айтиш керак, бу йилдан ОЧЛ иштирокчилари сони 8тага оширилди. Шу пайтгача гуруҳ ўйинларида 32та жамоа қатнашиб келган бўлса, бу йилдан 40тага етказилди ва 10та гуруҳ вужудга келди. Натижада ҳар икки минтақада 5тадан гуруҳ ўйинлари ўтказилади.

Ғарб минтақаси гуруҳ баҳсларига учта мамлакат мезбонлик қилади: Саудия Арабистони, БАА ва Ҳиндистон. Саудия Арабистони учта гуруҳни ўзида қабул қилса, БАА ва Ҳиндистон биттадан гуруҳга мезбонлик қилади. Учта гуруҳдан иккитаси Саудия Арабистонининг Ар Риёд ва битта гуруҳ Жидда шаҳрида ўйинларни ўтказади. Қолган иккита гуруҳ Шаржа билан Гоада ташкил этилади.


Гуруҳлар ва жамоалар

"А" гуруҳи (мезбон шаҳар - Ар Риёд):

"Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони)

"Шабаб Ал Аҳли" (БАА)

"Истиқлол" (Тожикистон)

АГМК (Ўзбекистон)


"B" гуруҳи (мезбон шаҳар - Шаржа):

"Шаржа" (БАА)

"Трактор" (Эрон)

"Пахтакор" (Ўзбекистон)

"Ал Қува Ал Жавия" (Ироқ)


"C" гуруҳи (мезбон шаҳар - Жидда):

"Ал Дуҳайл" (Қатар)

"Ал Аҳли" (Саудия Арабистони)

"Истиқлол" (Эрон)

"Ал Шорта" (Ироқ)


"D" гуруҳи (мезбон шаҳар - Ар Риёд):

"Ал Садд" (Қатар)

"Ал Насср" (Саудия Арабистони)

"Ал Виҳдат" (Иордания)

"Фулад" (Эрон)


"E" гуруҳи (мезбон шаҳар - Гоа):

"Персеполис" (Эрон)

"Ал Райан" (Қатар)

"Гоа" (Ҳиндистон)

"Ал Ваҳда"(БАА)

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика