RU

Последние новости

20:15"Эвертон" 16 йиллик футболчиси билан шартномани узайтирди  0 20:00Суперлига. "Насаф" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  21 20:00Суперлига. "Қўқон-1912" – "Динамо" 1:1 (матнли трансляция)  3 19:4438 ёшли Жиру Францияга қайтади  2 19:18Рубен Невеш: "Манчестер Сити"га қарши жипс бўлиб ўйнашимиз шарт"  1 18:28Ван Нистелрой "Лестер" бош мураббийлигидан кетди  0 18:00Қаршидаги "Марказий" стадиони "Насаф" – "Пахтакор" тўқнашувига тайёр!  9 17:31ПСЖ "Лион"га ёрдам қўлини чўзди  2 17:05Юрак хасталиги ортда қолди: Бове майдонга қайтади!  0 16:37"Арсенал" янги трансфер бўйича "Валенсия" билан келишувга яқин  2 16:11Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Хитой йиғинига йўл оладиган таркиби маълум  7 15:44"Барселона" Ямалга 10-рақамни беришга қарор қилди  6 15:18Расман: Қирғиз Республикаси бош мураббийи ишдан кетди  5 14:55Шаҳбоз Жўрабеков: "Иккинчи даврада "Бухоро"ни юқорида кўрасиз. Бекхэмнинг зарбаларини кўриб катта бўлганман"  9 14:34"Манчестер Сити"га эгалик қиладиган "City Football Group" Ўзбекистонда ўз клубига эга бўлиши мумкин  35

ОЧЛ финали олдидан матбуот анжумани ташкил этилди Новости

ОЧЛ финали олдидан матбуот анжумани ташкил этилди

Бугун Саудия Арабистонида Осиё чемпионлар лигасининг дастлабки финал учрашув бўлиб ўтади. "Ал Ҳилол" - "Урава Редс" баҳси бизнинг вақт билан соат 21:15да бошланади.


Кеча ўйиндан олдинги анъанавий матбуот анжумани ташкил қилинди. "Урава Редс" бош мураббийи Такафуми Хори саволларга жавоб қайтарар экан, биринчи финалдан олдин қуйидаги гапларни айтди:

- "ОЧЛ финалида "Ал Ҳилол"га қарши баҳс юритиш ажойиб бўлади. Чунки бу Осиёнинг энг кучли клубларидан бири. Мен жамоани қабул қилиб олаётганимда финалга қадар етиб келишимизни умуман ўйламагандим. Биз босқичма-босқич ўсиб бордик. Финалга чиқиш ўз-ўзидан бўлмайди. Бунинг учун катта меҳнат талаб қилинади".

- "Биз бу ерга келиш учун 9,600 км. масофани босиб ўтдик. Бекорга келмаганимизни исботлашга ҳаракат қиламиз. Саудия клублари жисмоний жиҳатдан кучли. "Ал Ҳилол" эса ўйин томонлама ҳам кучли. Биз Япониядан 200 кишидан кўп бўлиб келдик, ҳамма жамоамизни қўллаб туришга тайёр".

Матбуот анжуманида "Ал Ҳилол" бош мураббийи Рамон Диас ҳам иштирок этди. Мураббий муҳим беллашув олдидан шундай деди:

- "Бизда яхши ўйинчилар кўп ва шогирдларимга тўлиқ ишонаман. Масалан, жамоамиз сардори Осама Хавсави терма жамоада мунтазам ўйнаб келмоқда. "Ал Ҳилол" қийин вазиятларда қандай ўйнашни билади. Саудия Арабистонининг жаҳон чемпионатига чиққани кўплаб футболчиларга ижобий таъсир қилди. Улар энди клуб миқёсида ҳам нимагадир эришишмоқчи".

- "Биз ярим финални ажойиб тарзда ўтказиб, финалга қадар етиб келдик. Энди бош мақсад Кубокни қўлга киритиш. Рақибни ҳар томонлама ўрганиб чиқдик, "Урава" яхши клуб, лекин уларнинг ҳам ожиз томонлари бор. Ким хатога камроқ йўқ қўйса ўша Осиё чемпионлар лигасини ютади".

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика