RU

Последние новости

01:39Расман: Ўткир Юсупов — "Фулад" футболчиси!  2 01:32"Арсенал" Рафиньянинг трансфери бўйича "Барселона"га кўп миллионлик таклиф тайёрлайди  0 01:05Париж-2024. Ўзбекистон - Миср 0:1, Ҳимоядаги хато қимматга тушди  5 00:53"Атлетико" ва Испания терма жамоаси собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  0 00:15РПЛ. Эсанов ҳаракат қилаётган "Акрон" меҳмонда "Факел"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  14 23:35Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди"  95 23:01Расман: "Атлетико" Испания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  1 22:29"Навбаҳор" назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Қувватовдан норасмий дебют, Никабадзедан хет-трик  9 21:31"Манчестер Юнайтед" форварди ПСЖга ўтиши мумкин  4 21:05Париж-2024. Ўзбекистон иккинчи турда Мисрга ютқазди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди  847 20:53Париж-2024. Испания терма жамоаси биринчи бўлиб плей-оффга чиқди  7 20:22"Манчестер Юнайтед" испаниялик футболчига қизиқмоқда  1 19:56"Барселона" Уильямс учун кутилганидан 4 млн. евро кўп пул тўлаши керак  2 19:22ФИФА Аргентинанинг эътирозига жавоб берди  5 18:52Ҳусниддин Ғофуров - "Қўқон-1912" футболчиси  3

ОЧЛ. Дастлабки турда клубларимиз Саудия Арабистони ва Эрон клубларига қарши Новости

ОЧЛ. Дастлабки турда клубларимиз Саудия Арабистони ва Эрон клубларига қарши

2015 йилги Осиё чемпионлар лигасининг илк турида “Бунёдкор” ва “Локомотив” Саудия Арабистонида мос равишда “Ал Наср” ҳамда “Ал Ҳилол” клубларига қарши ўйнайди.
“Пахтакор” ва “Насаф” эса ўз майдонида Эроннинг икки клубини қабул қилади. Биз ўқувчиларимизга Саудия Арабистони – Ўзбекистон ва Эрон – Ўзбекистон клублари ўртасида кечган ўйинлар статистикаси ҳақида маълумот беришга қарор қилдик.

2002 йилдан буён мунтазам равишда ўтказиб келинаётган Осиё чемпионлар лигасида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони клублари жами 34 марта тўқнаш келишган. Катта устунлик араблар томонида. Ушбу мамлакат клублари 20 бор ғалаба нашидасини суришган. 8та учрашувда бизнинг клублари уч очкони қўлга киритишган. Қолган 6та баҳсда ғолибни аниқлашни имкони бўлмаган.

Саудия Арабистонида кечган 18 ўйиннинг 14тасида майдон эгалари зафар қучишган. 3 баҳсда дуранг қайд этилган бўлса фақат бир бор (!!!) Ўзбекистон клуби ушбу юртдан ғалаба билан қайта олган. 2009 йилнинг 27 май санасида мусобақанинг 1/8 финали доирасида “Пахтакор” “Ал Иттифоқ” клуби меҳмони бўлган. Ўша учрашувда мезбонлар ҳисобни очишганди. Учрашувнинг сўнгги 11 дақиқасида “шерлар” Зайниддин Тожиев ва Александр Гейнрихнинг голлари эвазига иродали ғалабани тантана қилишган. Айнан шу ғалаба клубларимиз тарихида Саудия Арабистонида қўлга киритилган яккаю-ягона муваффақият бўлиб турибди.

“Бунёдкор” Саудия Арабистони клубларига қарши 13 марта майдонга тушган. 4 бор "қалдирғочлар" ғалаба қозонишган, 3та учрашувда дуранг ҳисоби қайд этилган. Қолган 6та баҳсда араблар зафар қучишган. Тошкент клуби ҳисобида 12та гол бор, араблар "Бунёдкор" дарвозасига 18 бор тўп киритишган. “Ал Наср” эса икки бор юртимиз жамоаларига қарши ўйнаган. 2011 йилги мавсумда бу клуб “Пахтакор” билан бир гуруҳдан ўрин олганди. Тошкентда кечган баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этилганди. “Ал Наср” майдонида кечган учрашувда эса 4:0 ҳисобида мезбонлар ғалабага эришишган. “Қалдирғочлар” гуруҳ босқичининг 1-турида тўрт бор ушбу мамлакат жамоалари билан тўқнаш келган.

2008 йилги мавсумнинг илк турини "Бунёдкор" Жидда шаҳрида "Ал Иттиҳод"га қарши ўтказган. Ўша баҳс Миржалол Қосимов шогирдлари учун ОЧЛдаги дастлабки расмий ўйин эди. Баҳс охирларида бразилиялик Магно Алвеснинг киритган тўпи "Иттиҳод"га ғалаба келтирган.

2009 йилда "Бунёдкор" Тошкентда "Ал Иттифоқ" клубига қарши ўйин билан гуруҳ босқичини бошлаган. Барчаси Ривалдо бошчилгидаги "қалдирғочлар" учун ижобий тугаган - 2:1. Анвар Солиев дублга эришган.

Кейинги мавсум Сколари бошчилигидаги "қалдирғочлар" мусобақанинг дастлабки турини "Ал Иттиҳод" билан ўтказишган. Ривалдо, Ҳасанов ва Денилсон голлари майдон эгаларига йирик ғалабани тақдим этган - 3:0.

2014 йилда ҳам “Бунёдкор” гуруҳ босқичини айнан Саудия Арабистони клубига қарши сафарда бошлаганди. “Ал Фатҳ”га қарши кечган ўйинда томонлар рақиб дарвозасига йўл топа олишмаганди – 0:0.

ОЧЛ гуруҳ босқичида дебют қиладиган “Локомотив” шу кунга қадар Саудия Арабистони клубларига қарши бу мусобақада умуман майдонга тушмаган. “Темирйўлчилар”нинг рақиби “Ал Ҳилол” эса 9 бор ўзбек клублари билан баҳс олиб борган. Шундан 7тасида “Ҳилол” ғолиб бўлган, 1 марта дуранг қайд этилган (“Пахтакор” билан ўйинда) ва бир бор мағлуб бўлган (“Машъал” билан ўйинда).

Саудия Арабистони клублари Ўзбекистон клубларига қарши

Клуб

Ғалаба

Дуранг

Мағлубият

1

“Ал Иттиҳод”

7

3

2

2

“Ал Ҳилол”

7

1

1

3

“Ал Иттифоқ”

2

0

3

4

“Ал Шабаб”

2

0

0

5

“Ал Наср”

1

1

0

6

“Ал Аҳли”

1

0

1

7

“Ал Фатҳ”

0

1

1


Ўзбекистон клублари Саудия Арабистони клубларига қарши

Клуб

Ғалаба

Дуранг

Мағлубият

1

“Пахтакор”

3

3

11

2

“Бунёдкор”

4

3

6

3

“Машъал”

1

0

1

4

“Нефтчи”

0

0

2



Осиё чемпионлар лигасида Ўзбекистон ва Эрон клублари шу кунга қадар 31 марта ўзаро ўйин ўтказишган. Кўрсаткичлар бўйича бироз устунлик биз томонда. Мамлакатимиз клублари ушбу юрт жамоаларига қарши учрашувларда 14 бор ғалаба қозонишган. 11та ўйинда форс клублари зафар қучган. Қолган 6та баҳсда дуранг қайд этилган.

Ўзбекистонда  кечган 15 ўйиннинг 9тасида клубларимиз зафар қучишган. 3 баҳсда дуранг қайд этилган бўлса яна шунча ўйинда Эрон клублари юртимиздан ғалаба билан қайтишган.

“Пахтакор” Эрон клубларига қарши 11 марта майдонга тушган. "Шерлар" 8 марта зафар қучишган, 3та баҳсда рақиб ғолиб бўлган. Тошкент клуби ўз майдонида Эрон клубларига қарши ўтган 6та ўйиннинг барчасида уч очкога эга бўлган. “Нафт Теҳрон” биринчи бор Ўзбекистон клубига қарши майдонга тушади.

ОЧЛ гуруҳ босқичида иккинчи бор қатнашадиган Қаршининг “Насаф” клуби ўтган сафарги иштирокда Эроннинг “Истиқлол” клуби билан бир гуруҳдан ўрин олганди. Ўшанда Теҳрондаги баҳсда 0:0 ҳисоби қайд этилган бўлса Қаршида меҳмонлар ғолиб чиқишганди – 2:0. “Трактор Сози” ҳам худди “Нафт” каби бизнинг клубларига қарши олдин умуман ўйнамаган.

Эрон клублари Ўзбекистон клубларига қарши

Клуб

Ғалаба

Дуранг

Мағлубият

1

“Сепахон”

4

2

3

2

“Истиқлол”

3

1

3

3

“Зоб Оҳан”

3

0

1

4

“Фулад”

1

1

2

5

“Персеполис”

0

1

3

6

“Сайпа”

0

1

1

7

“Саба Батери”

0

0

2

 
Ўзбекистон клублари Эрон клубларига қарши

Клуб

Ғалаба

Дуранг

Мағлубият

1

“Пахтакор”

8

0

3

2

“Бунёдкор”

5

5

4

3

“Нефтчи”

1

0

3

4

“Насаф”

0

1

1

 
Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика