RU

Последние новости

15:40Тер Штеген "Барселона"дан кетиши мумкин. Нега?  0 14:32Орзу йўлининг муваффақиятли якуни ёхуд ҳар қадамда тарихга кирган Кападзе   3 14:11"Реал" 39 ёшли футболчи билан шартнома имзолаши мумкин?!  4 13:40ЦСКА бош мураббийи клубдан кетишга яқин  4 13:12"Ньюкасл" "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ вингерини харид қилиши мумкин  0 12:42Гвардиола Ямал ҳақида: "Афсусдаман, аммо Мессига ўхшаши бўлмайди. Бу имконсиз"  15 12:12Ўзбекистоннинг 17 клуби ОФК лицензиясини қўлга киритди, аммо...  0 11:41Жака Италия гранди сафига ўтиши мумкин  2 11:17Осимхен "Ал Ҳилол"га ўтмоқдами?  1 10:50“Челси“ ва “Арсенал“да ўйнаган футболчи фаолиятини Бразилияда давом эттиради  0 10:33Расман. Ўруновнинг ўрнига Абдихолиқов чақирилди  13 10:17“Челси“ “Барселона“ ярим ҳимоячиси учун 75 миллион евро таклиф қилд  4 09:42“Барселона“ ҳимоячиларидан бири билан шартномани бекор қилишга яқин турибди  1 09:05Жаҳон чемпионати қуръаси қачон бўлади?   31 08:33"Ливерпуль" супер трансфер бўйича келишувга эришди  11

ОЧЛ. Бугун чорак финалнинг жавоб баҳсларига старт берилади Новости

ОЧЛ. Бугун чорак финалнинг жавоб баҳсларига старт берилади

Бугун Осиё чемпионлар лигасининг чорак финалидан ўрин олган иккита жавоб баҳси бўлиб ўтади.
21:00. “Ал Садд” (Қатар) - “Ал Ҳилол” (С.Арабистони)
Дастлабки учрашув
- 0:1

22:50. “Ал Иттиҳод” (С.Арабистони) - “Ал Айн” (БАА)
Дастлабки учрашув - 0:2

Ўз майдонида ғалаба қозонган Саудия Арабистонининг “Ал Ҳилол” клуби бугун сафарда “Ал Садд” меҳмони бўлади. Мазкур беллашувдан олдин ҳар иккала жамоа бош мураббийлари ўз фикрларини айтиб ўтишди.

Люссанин Аммута (“Ал Садд” бош мураббийи):
“Биринчи учрашувда ютқазиб қўйдик. Шу боис жавоб баҳси осон кечмайди. “Ал Ҳилол” Осиёдаги энг кучли жамоалардан бири ҳисобланади. Рақибнинг айниқса ҳужуми кучли. Кейинги босқичга чиқиш учун албатта гол уришимиз шарт. Лекин бунинг учун 90 дақиқани фақат ҳужумда ўтказмоқчи эмасмиз. Бундан ташқари, “Ал Ҳилол”га қарши очиқ футбол намойиш этмаймиз. Фақат имконият юзага келишини кутамиз”.

Лорен Регекамп (“Ал Ҳилол” бош мураббийи):
“Бугун биздан кўра “Ал Садд”га қийинроқ бўлади. Чунки улардан тўп киритиш талаб этилади. Ўйлайманки, биринчи ўйинда бўлгани каби бу сафар ҳам гол ура оламиз. Бунинг уддасидан чиқсак, рақиб янада оғир вазиятда қолади”.

Саудиянинг яна бир номдор клубларидан бири “Ал Иттиҳод” эса ўз майдонида БААнинг “Ал Айн” жамоасини қабул қилади. Эслатиб ўзтамиз, биринчи учрашувда “Ал Айн” 2:0 ҳисобида зафар қучган. Шундай экан, “Ал Иттиҳод”га бугун осон бўлмайди.

Халид Ал Корони (“Ал Иттиҳод” бош мураббийи):
“Агар жавобсиз учта тўп киритсак, кейин босқичга чиқамиз, лекин буни амалга ошириш жуда қийин бўлади. Шунга қарамай, мен жамоамга ишонаман ва охиригача кураш олиб борамиз. “Ал Айн” яхши жамоа, аммо улар билан бемалол ўйнаса бўлади”.

Златко Далич (“Ал Айн” бош мураббийи):
“Ярим финалга чиқиш учун қулай имкониятга эгамиз. Фақат бунинг учун бугунги ўйинни яхши ўтказиб олишимиз керак. Дастлабки баҳсда шогирдларим чиройли ўйин кўрсатишди, бу сафар ҳам шундай бўлади деб умид қиламан. “Ал Иттиҳод” иккита тўп фарқини йўққа чиқариш учун бор кучи билан олдинга ташланади. Бу эса ўз навбатида бизга қарши ҳужумлар учун йўл очади”.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика