RU

Последние новости

18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  0 18:05"Севилья" — "Барселона". Таркиблар маълум  4 18:01ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Карван"дан устун келди, Раҳмоналиев 89 дақиқа ўйнади  0 18:00"Нефтчи" — "Андижон" 1:0 (Матнли трансляция)  28 18:00Про лига. "Арал" "Жайхун"ни, "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб этди  1 17:36"Қизилқум" — "Машъал". Таркиблар маълум  0 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  5 16:21Суперлига. "Шўртан" - "Сўғдиёна" 1:2 (матнли трансляция)  5 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  8 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  5 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  5 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1

ОЧЛ. Бугун бўладиган "Ал Айн" - "Ал Ҳилол" ўйини билан чорак финалга старт берилади Новости

ОЧЛ. Бугун бўладиган "Ал Айн" - "Ал Ҳилол" ўйини билан чорак финалга старт берилади

Бугундан Осиё чемпионлар лигасининг чорак финал дастлабки ўйинлари бошланади.

БААнинг Ал Айн шаҳридаги "Ҳазза бин Зайед" стадионида "Ал Айн" Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клубини қабул қилади. Ўйин Тошкент вақти билан 20:50да бошланади. 

Маълумот учун, 2014 йилги ОЧЛ ярим финалида ҳар икки жамоа бир-бирига қарши баҳс олиб бориб, унда иккита ўйин натижасига кўра "Ал Ҳилол" 4:2 ҳисобида ғалаба қозониб финалга йўл олганди. 

Айни пайтда иккала жамоа ҳам кучли таркиб ва ўйин услубига эга. Қолаверса, бу жуфтликдан кимнинг ярим финалга чиқишини тахмин қилиш қийин. Кўпчилик бу ўйинлар Наваф Ал Обид билан Омар Абдулраҳмоннинг ўзаро қарама-қаршилиги бўлади дея баҳоламоқда. 

Эртага шунингдек, иккита баҳс бўлиб ўтади. Хитойда бўладиган ўйинда Одил Аҳмедов жамоаси ўз майдонида "Гуангжоу"ни қабул қилади. Шунингдек, Эронда "Персеполис" Саудиянинг "Ал Аҳли" клуби билан ўйнайди. Чоршанба куни эса Япониянинг иккита клуби "Кавасаки Фронтале" ва "Урава Редс" ўзаро баҳс олиб боради. 

ОЧЛ. Чорак финал. Дастлабки учрашувлар 

21 август
20:50. "Ал Айн" - "Ал Ҳилол"

22 август 
17:00. "Шанхай СИПГ" - "Гуангжоу Эвергранд"
21:00. "Персеполис" - "Ал Аҳли"

23 август 
15:00. "Кавасаки Фронтале" - "Урава Редс"


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика