ОЧЛ. Бугун 4-турнинг тўртта ўйини ўтказилади
12 мар 2018 12:05
Новости
ОЧЛ. Бугун 4-турнинг тўртта ўйини ўтказилади
Кун тартибидан тўртта ўйин олган. Бугун "В" ва "D" гуруҳларида навбатдаги тур учрашувлари ўтказилади. Баҳсларни "Локомотив" бошлаб беради. "Темирйўлчилар" ТТЗдаги стадионда Қатарнинг "Ал Дуҳайл" клубини қабул қилишади. Албатта, бизнинг эътибор биринчи галда "Локо" иштирокидаги баҳсга қаратилади. Чунки бу ўйин охирги имконият ҳисобланади.
"B" гуруҳи
17:00. "Локомотив" - "Ал Дуҳайл"
20:00. "Ал Ваҳда" - "Зобаҳан"
Гуруҳдаги вазият: "Ал Дуҳайл" бунгача ўтказилган учта ўйиннинг ҳаммасини ғалаба билан якунлади. Жамоа 9 очко билан биринчи ўринда боряпти. Иккинчи ўриндаги "Зобаҳан" ҳисобида 6 очко бор. "Локомотив" эса 3 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди. Гуруҳ аутсайдери "Ал Ваҳда" ҳозирча барча ўйинларни ютқазган.
"D" гуруҳи
20:15. "Ал Райан" - "Ал Ҳилол"
20:30. "Истиқлол" - "Ал Айн"
Гуруҳдаги вазият: Ушбу гуруҳда мураккаб вазият юзага келган. "Истиқлол" 5 очко билан пешқадамлик қилмоқда. "Ал Райан" билан "Ал Айн" ҳисобида уч очкодан бор. Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клуби эса икки очко тўплаган ҳолда кутилмаганда охирги ўринда боряпти.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Комментарии