RU

Последние новости

12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   0 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  0 11:54Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида: "Бу ерда анча хотиржам яшаяпман. Одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"  0 11:31"Ман Сити" 20 ёшли марказий ҳимоячисини Бундеслига жамоасига ижарага берди  0 10:48Лионель Месси келажакда ўзини мураббий сифатида кўриш-кўрмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:20МЮни бошқариш учун асосий даъвогар маълум  6 09:53"Андижон" Туркияга йўл олди. Йиғинга йўл олган таркиб билан танишинг  9 09:26Расман. "Бунёдкор" янги мавсум олдидан илк трансферини эълон қилди  1 09:00He Were Go. "Манчестер Сити" қишдаги илк транферини амалга оширди  1 08:32Африка Миллатлар Кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  2 08:05"Сабаҳ" Раҳмоналиевни қанчага сотиб олгани маълум  2 07:37U-23 Осиё кубоги. Бугун Олимпия терма жамоамиз ўз юришини бошлайди  6 04:06Хуан Гарсия "Барселона"даги илк совринини Жиддада ютмоқчи  2 03:46Иньяки Уильямс ва Вальверде "Барселона" билан ўйиндан олдин нима деди?  4 02:54А Серия. “Ювентус” “Сассуоло”га ҳеч қандай имконият қолдирмади  1

ОЧЛ. 3-тур рамзий терма жамоаси Новости

ОЧЛ. 3-тур рамзий терма жамоаси

Осиё чемпионлар лигаси 3-турида ўзини кўрсатган ўйинчилардан иборат рамзий терма жамоасини тузиб чиқдик.

Одатимизга кўра футболчиларни фақат Ўзбекистон клубларидан танлаб олдик. Демак 3-тур рамзий терма жамоаси қуйидагича:



Дарвозабон:
Никита Рибкин ("Пахтакор")

Дарвозага "Пахтакор" клуби посбони Никита Рибкинни танладик. Сабаби бир неча йил давомида захира дарвозабони бўлиб келган Рибкин Лобанов Эрон клубига ўтгач жамоада биринчи рақамли дарвозабонга айланди. У "Тракторсози"га қарши баҳсда мавсумда иккинчи бор ўз дарвозасидан гол ўтказмади. Эронликлар бир неча бор хавфли ҳужум ташкил этишди. Ғалабада Рибкиннинг каттагина хиссаси бўлди. 



Ҳимоячилар:
Камолиддин Тожиев ("Пахтакор")
Акром Комилов ("Бунёдкор")
Акбар Исматуллаев ("Пахтакор")
Ислом Тўхтахўжаев ("Локомотив")

Даврон Ҳошимов дисквалификацияга учрагач "Пахтакор"нинг ўнг қанот ҳимоясида Акбар Исматуллаев ҳаракат қилди. Айтиш мумкинми универсал футболчига айланиб бўлган Акбар бу жойда ёмон ўйнамади. Айнан унинг ажойиб пасидан сўнг Сергеев гол урди.

"Бунёдкор" ўз уйида "Зоб Аҳан" билан дуранг ўйнади. Шу куни "қалдирғочлар" сафида Акром Комилов фаол ҳаракат қилди. Бир неча бор ҳужумга ўтган ҳимоячи ҳужумчиларга ажойиб паслар оширди, бироқ барибир рақиб дарвозаси ишғол қилинмади.



"Пахтакор" сардори Камолиддин Тожиев "Тракторсози" билан ўйинда ўзини кўрсатди. Рақиб ҳужумчиларига гол уриш имконини бермаган фахрий футболчи рамзий терма жамоадан ўрин олди.

"Локомотив" Эронда "Сепахон"ни 2:0 ҳисобида таслим қилиб қайтди. "Темирйўлчилар" марказий ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев ёмғирли об-ҳавода ўтган баҳсда ҳужумчиларни тўхтата олди.



Ярим ҳимоячилар:
Эркин Бойдуллаев ("Насаф")
Сардор Мирзаев ("Локомотив")
Кахи Махарадзе ("Локомотив")
Баҳром Абдураҳимов ("Насаф")
Жамшид Искандеров ("Пахтакор")

Ярим ҳимояга "Насаф"дан икки футболчини киритдик. Сабаби қаршиликлар Қатарда ёмон ўйнашмади, шунчаки баҳс охиридаги битта хато қимматга тушди. Таянч ярим ҳимоясида Эркин Бойдуллаев рақибнинг бир неча ҳужумини тўхтатиб қолишга эришди. Баҳром Абдураҳимов эса ҳужум бошлаш ва зарба беришда фаол бўлди. Агар унинг 29-дақиқада йўллаган зарбаси гол билан тугаганида "аждарлар" сафардан ғалаба билан қайтишлари ҳеч гап эмасди.


"Локомотив" ярим ҳимоячиси Сардор Мирзаев навбатдаги бор рамзий терма жамоага киритилди. Сабаби тинмай гол ураётган Мирзаев "Сепахон" билан ўйинда ҳам гол уришнинг уддасидан чиқди. Грузиялик Кахи Махарадзе эса "темирйўлчилар" учун муҳим трансферлардан бири бўлгани ҳақида олдинроқ айтгандик. Футболчи Эронда марказда жуда катта ҳажмдаги ишни амалга оширди. Натижада "Локомотив" ОЧЛда илк бор сафардан ғалаба билан қайтди.

"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров ўтган йил олган жароҳатидан кейин ўзига келмоқда. Мавсумни яхши бошлаган Жамшид "Тракторсози"га қарши учрашувда ҳам яхши ҳаракат қилди.



Ҳужумчи:
Марат Бикмаев ("Локомотив")


Ҳужумга "Локомотив" аъзоси Марат Бикмаевни танладик. Тажрибали футболчи ОЧЛда гол уришни яхши кўради. Ўтган йил "Ал Садд"га қарши баҳсда дублга эришган Бикмаев Эронда "Сепахон" дарвозасига гол урди. Голни кўрганлар ўша вазиятда Марат чиройли ҳаракат қилганини айтишмоқда.



Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика