RU

Последние новости

09:09Флик ваъда берди  1 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  26 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23

ОЧЛ-2021. Жейсон Уит: "Бизда ортиқча босим йўқ" Новости

ОЧЛ-2021. Жейсон Уит: "Бизда ортиқча босим йўқ"

ОЧЛ-2021 шарқ минтақасидаги “I” гуруҳидан ўрин олган "Дегу" - "Юнайтед Сити" учрашувидан олдин матбуот анжумани ўтказилди.

Унда "Юнайтед Сити" бош мураббийи Жейсон Уит ва футболчи Биенвенидо Маранон қатнашди. 

"Дастлабки ўйинни унутган ҳолда бор эътиборимизни эртанги учрашувга қаратганмиз. Фақат ижобий натижага умид қилмоқдамиз. Ўйин осон ўтмаслиги аниқ. Рақиб кучли жамоа, улар мағлубиятга учраган бўлсада ўзларидан яхши таассурот қолдирди. Биз кўтаринки руҳда тайёргарлик кўрдик",- дейди Жейсон Уит. 

"Жамоамга фойда келтиришни мақсад қилганман. ОФК кубоги билан ОЧЛ ўртасида фарқ катта. ОЧЛ нуфузли мусобақа. Ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатмоқчимиз",- дейди Биенвенидо Маранон.

- Тайёргарлик битта ўйинга қаратилганми ёки кейинги баҳсларни ҳам ўйлаяпсизми?

- Нафақат эртанги беллашув балки барча ўйинларга катта иштиёқ билан муносабатда бўламиз. Мусобақага ўзимизнинг халқаро тажрибамизни ошириб, имкониятларимизни кўрсатгани келганмиз. Турнирдаги барча ўйинлар фойдали бўлиши шубҳасиз. Олдинда ўйинлар кўп, ғалабалар қозона оламиз. Бунда мусобақаларла қийинчиликлар юзага келиши табиий. Футболчиларни ҳар томонлама тайёрлаш қийин. Ҳар қандай мураббий учун бу янги чақирув ҳисобланади. Масалан футболчи жароҳат олса уни қисқа вақтда кейинги баҳсга тайёрлашимизга тўғри келади. Биз ҳамма нарсага ижобий қараяпмиз. Бизда ортиқча босим йўқ. Ўйлайманки, ўзимизни ҳар томонлама кўрсата оламиз. 

- Пандемия, мусобақани марказлашган тарзда ўтиши, Австралия клубларининг келмагани ва Хитой жамоасининг ёшлар таркиби билан иштирок этаётгани ОЧЛга бўлган қизиқишни пасайганидан дарак берадими?

- Пандемия бутун дунёга ўзининг таъсирини ўтказиб келмоқда. Биз учун энг муҳими нуфузли турнирга ташриф буюрганимиз. Бундан мамнунмиз. ОЧЛда ўйнаш катта шараф. Хавфсизлик ва футболчиларнинг соғлиғи биринчи ўринда туради. Шу сабабли кўп жиҳатларни инобатга олиш керак. Марказлашган тарзда ўтказишдан бошқа чорамиз йўқ. Ҳозирги пайтда бу энг тўғриси. Австралия жамоаларига келадиган бўлсак, у ерда карантин қоидаларига жиддий қаралади. Уларнинг мазкур қарорга келишига вазият тақозо қилди. 

- ОЧЛнинг форматига қандай муносабат билдирасиз?

- Бу борада фикримни билдирсам, афсуски мусобақага узоқ вақт тайёргарлик кўра олмадик. Шундай бўлсада ОЧЛ бизга катта тажриба бўлади, дея оламан. Кўп нарса олиб янгиликлар билан қайтишимизни истайман. 

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика