RU

Последние новости

15:12Рэшфорд: "Барселона" ушбу мавсум треблни расмийлаштириши мумкин"  1 14:43"Челси" ҳужумчиси фаолиятини "Астон Вилла"да давом эттириши мумкин  0 14:14"Ливерпуль" ҳимоячиси жамоани тарк этиши мумкин  2 13:42"Манчестер Юнайтед" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 13:13Натижа ортидаги оғриқлар. ЎФА 2009 йиллар борасида қарор қабул қиладиган вақт келмадими?  6 12:57"Интер" ўз футболчисини "Челси"га қўйиб юбормади  0 12:25Рабьо ва Роу кийиниш хонасидаги жанжал туфайли "Марсель" машғулотларидан четлаштирилди  1 11:56Варди рафиқаси орзу қилган трансферни амалга ошириши мумкин  1 11:27Эдерсоннинг "Галатасарой"га трансфери: "Манчестер Сити"нинг янги талаблари маълум  0 10:50"Наполи" Лукакунинг жароҳати сабабли АПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  1 10:21Скалони сентябрдаги ўйинлар учун кимларни терма жамоага чақирди  0 09:44"Наполи" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 08:42"Барселона" жиддий қизиққан яна бир футболчи амалдаги жамоаси билан янги шартнома имзолади  1 08:11"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  2 07:40Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  2

ОЧЛ-2019. Хави, Славен Билич ва яқин уч ойда Тошкентга келиши мумкин бўлган бошқа юлдузлар Новости

ОЧЛ-2019. Хави, Славен Билич ва яқин уч ойда Тошкентга келиши мумкин бўлган бошқа юлдузлар

Бу йилги Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида Ўзбекистоннинг икки клуби "Локомотив" ва "Пахтакор" қатнашади.

Ушбу жамоаларимиз гуруҳда қайси рақибларга қарши ўйнашлари ҳақида маълумот берилди. Энди ўша рақиблар сафидаги легионер футболчилар ҳақида маълумот берамиз.

Агар ишдан бўшатиб юборишмаса хорватиялик машҳур мураббий Славен Билич Тошкентга келади. Айни пайтда у "Ал Иттиҳод"ни бошқармоқда.

Бундан ташқари испаниялик машҳур футболчи, "Барселона" собиқ сардори Хави апрель ойида Тошкентга келиши кутилмоқда. У айни пайтда "Ал Садд" жамоасида тўп тепмоқда. Бу клуб сафида Қатар сафида яқиндагина Осиё Кубогини қўлга киритган Акром Афиф ҳам фаолият олиб бормоқда.

Қуйида мана шу легионерларнинг тўлиқ рўйхатини тақдим этамиз.


Эслатиб ўтамиз, ОЧЛда легионерлар лимти 3+1. Шу боис қуйидаги легионерлардан бир қанчаси ОЧЛда ўйнай олмайди.

"Локомотив" гуруҳдошлари:

"Ал Иттиҳод" (Саудия Арабистони)
Бош мураббий
: Славен Билич (Хорватия)
Легионерлар: Ромариньо (Бразилия), Карлос Вильянуэва (Чили), Мануэль Де Коста (Марокаш), Карим Эль Аҳмади (Марокаш), Гарри Родригес (Кабо Верде), Жонас (Бразилия), Секу Саного (Кот Д'Ивуар), Александр Прийович (Сербия).
Маҳаллий юлдузлар: Фаҳад Ал Муваллад, Носир Ал Шамрони


"Ал Ваҳда" (БАА)
Бош мураббий: 
Хенк Тен Кате (Голландия)
Легионерлар: Себастьян Талябуэ (Аргентина), Мурод Батна (Марокаш), Яҳё Гассани (Танзания), Рим Чанг Ву (Жанубий Корея), Леонардо (Бразилия).
Маҳаллий юлдузлар: Исмоил Матар, Ҳамдан Ал Камоли.


"Ар Райан" (Қатар)
Бош мураббий: 
Булент Уйгун (Туркия)
Легионерлар: Гелмин Ривас (Венесуэла), Лукка Боржес (Бразилия), Гонсало Виера (Уругвай), Кох Мёнг Жин (Жанубий Корея).
Маҳаллий юлдузлар: Родриго Табата, Халфан Иброҳим, Себастьян Сория, Даме Траоре.


"Пахтакор" гуруҳдошлари:

"Персеполис" (Эрон)
Бош мураббий: 
Бранко Иванкович (Хорватия)
Легионерлар: Божидар Радошевич (Хорватия), Марио Будимир (Хорватия), Башар Ресан (Ироқ).
Маҳаллий юлдузлар: Алиризо Бейранванд, Жалол Ҳуссайни, Али Алипур.

"Ал Садд" (Қатар)
Бош мураббий
: Жезуалду Феррейра (Португалия)
Легионерлар: Хави (Испания), Габи (Испания), Боғдод Бунеджа (Жазоир), Жунг Ву Юнг (Жанубий Корея).
Маҳаллий юлдузлар: Саад Ал Шиб, Абдулкарим Ҳассан, Ҳассан Ал Ҳайдос, Буалем Хухи, Акрам Афиф.


"Ал Аҳли" (Саудия Арабистони)
Бош мураббий:
Хорхе Фоссати (Уругвай)
Легионерлар: Клаудио Баэза (Чили), Жозеф Де Соуза (Бразилия), Омар Ал Сома (Сурия), Муҳаммад Абдул Шафи (Миср), Пауло Диаз (Чили), Отман Алҳаж (Чад), Жанини (Кабо Верде), Николау Станчиу (Руминия), Андерлан Сантос (Бразилия).
Маҳаллий юлдузлар: Ёсир Ал Мусайлим, Тайсир Ал Жассим, Муҳаннад Ассири.


Рейтинг: +36   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика