RU

Последние новости

10:30Марк Андре тер-Штеген келажаги борасида бир қарорга келди  1 09:52“Арсенал“ “Челси“ футболчисини 60 миллион еврога сотиб олади (Романо)  2 09:23Россиялик ҳужумчи иккинчи даврани Ўзбекистонда ўтказиши мумкин  6 08:55Here we go! “Реал“ яна бир футболчи билан келишувга эришди  16 08:26“Насаф“нинг яна бир етакчиси легионерга айланиши мумкин  5 07:57“Пахтакор“ ҳужумчиси иккинчи даврани “Динамо“да ўтказади  2 07:34Элдор Шомуродов хайрлашув хатини ёзди  11 01:34"Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга яқин  1 01:08Расман: Элдор Шомуродов - "Истанбул Башакшеҳир" футболчиси!  16 00:59Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади"  5 00:25"Атлетик" футболчиси Альварес футболдан четлатилди  1 23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  3 23:25Қирғиз Республикаси термаси собиқ бош мураббийи "Алга"ни бошқаради  0 22:42А Серия учрашуви Австралияда ўтказилиши мумкин  0 22:16"Милан" ва "Вулверхэмптон" Олимпиадада Ўзбекистонга гол урган футболчига қизиқмоқда  7

ОЧЛ-2017. Дастлабки турда қайси мамлакат клублари қанча очко олишди? Новости

ОЧЛ-2017. Дастлабки турда қайси мамлакат клублари қанча очко олишди?

Куни кеча Осиё чемпионлар лигасининг 1-туридан ўрин олган баҳслар бўлиб ўтди.

 Ҳар бир мамлакат клублари илк турда нечи очко олгани ҳақида маълумот тўпладик.

Афсуски Ўзбекистонинг икки клуби ҳам мусобақани Саудия Арабистонида мағлубиятлар билан бошлашди. "Локомотив" "Ал Таавон"га 0:1 ҳисобида, "Бунёдкор" эса "Ал Аҳли"га 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Ғарб минтақасида Саудия Арабистони клублари (4 жамоа) энг кўп очко тўплашди - 7. Икки жамоаси билан иштирок этаётган Қатар эса юз фоизли натижа қайд этди - 6 очко.

Бизнинг минтақада фақат Ўзбекистон клубларигина ғалаба қозона олишмади холос. Бошқа давлат клублари камида бир марта зафар қучишди.



ҒАРБ МИНТАҚАСИ

Саудия Арабистони - "Ал Таавон" (ғалаба), "Ал Фатеҳ" (мағлубият), "Ал Аҳли" (ғалаба), "Ал Ҳилол" (дуранг) = 7 очко

Қатар - "Лаҳвия" (ғалаба), "Ар Райян" (ғалаба) = 6 очко

Эрон - "Истиқлол Теҳрон" (мағлубият), "Истиқлол Хузистон" (ғалаба), "Персеполис" (дуранг), "Зоб Аҳан" (дуранг) = 5

БАА - "Ал Аҳли" (ғалаба), "Ал Жазира" (мағлубият), "Ал Айн" (дуранг), "Ал Ваҳда" (мағлубият) = 4 очко

Ўзбекистон - "Локомотив" (Ўзбекистон), "Бунёдкор" (Ўзбекистон) = 0 очко



Шарқ минтақасида 6 мамлакат клублари иштирок этишмоқда. Қизиғи дастлабки турда фақат Япония ва Хитой клублари ғалабага эришишди холос. Япониянинг тўрт клуби жами 10 очко олган бўлса, Хитойнинг учала клуби ҳам рақибларини мағлуб этди. Эътиборлиси бошқа клублар Хитой жамоалари дарвозасига гол ҳам ура олишмади.

Тўрт клуби билан мусобақада қатнашаётган Жанубий Корея, Осиёга қўшилиб олган Австралия ва бир клубга эга Таиланд мамлакатлари илк турни бир очко билан якунлашди. Бир клуби билан ОЧЛда иштирок этаётган Гонгконг Ўзбекистон сингари дастлабки турни 0 очко билан тугатишга мажбур бўлди.



ШАРҚ МИНТАҚАСИ

Япония
- "Кашима Антлерс" (ғалаба), "Урава Ред Даймондс" (ғалаба), "Кавасаки Фронтале" (дуранг), "Гамба Осака" (ғалаба) = 10 очко

Хитой - "Шанхай СИПГ" (ғалаба), "Гуанчжоу Эвергранд" (ғалаба), "Жиангсу Сунинг" (ғалаба) = 9 очко

Австралия - "Брисбен Роар" (дуранг), "Вестерн Сидней Уондерерс" (мағлубият), "Аделаида Юнайтед" (мағлубият) - 1 очко

Таиланд - "Муангтонг Юнайтед" - 1 очко

Жанубий Корея - "Ульсан Хюндай" (мағлубият), "Сеул" (мағлубият), "Сувон Самсунг" (дуранг), "Жежу Юнайтед" (мағлубият) = 1 очко

Гонгконг - "Истерн" (мағлубият) = 0 очко

Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Рейтинг: -6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика