RU

Последние новости

20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  0 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  1 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  1 18:00ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон – Қатар (матнли трансляция)  223 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  4 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  5 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  6 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1

ОЧЛ-2016. "Пахтакор"нинг рақиблари сафида қайси легионерлар ўйнайди? Новости

ОЧЛ-2016. "Пахтакор"нинг рақиблари сафида қайси легионерлар ўйнайди?

"Пахтакор" клуби 2016 йилги Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида "Ал Ҳилол" ва "Тракторсози" клублари билан ўйнайди.
Биз "Пахтакор"нинг гуруҳдаги рақиблари ҳақида маълумот берамиз. Гуруҳ тақвими билан таншимаганлар учун ҳавола.

"Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони)

Саудия Арабистонинг "Ал Ҳилол" клуби ОЧЛ-2016да Қирол кубоги соҳиби сифатида иштирок этади. Грециялик Георгис Донис мураббийлик қилаётган жамоа бу мавсумда миллий чемпионатда 9та туридан сўнг 24 очко тўплаган ҳолда 1-ўринни эгаллаб турибди.

"Ҳилол" 13 карра Саудия Арабистони чемпиони, 7 карра Қирол кубоги соҳиби, 12 карра Шахзода кубоги соҳиби, 1 карра Суперкубок соҳиби, 7 карра Федерация кубоги соҳиби ҳисобланади. Жамоа 2014 йилги Осиё чемпионлар лигаси финалига қадар етиб борган.

Ушбу клуб сафида бразилиялик уч нафар футболчи ўйнайди. Булар Карлос Эдуардо, Аилтон Алмейда, Дигао. Шунингдек Жанубий Корея терма жамоаси аъзоси Квак Таэ Хви ҳам фаолият олиб боради.



"Тракторсози" (Эрон)

Ушбу клуб Эрон кубоги соҳиби сифатида 2016 йилги Осиё чемпионлар лигасид иштирок этади. Жамоа ўтган мавсум Эрон чемпионатида 2-ўринни эгаллаганди.

Амир Галеони бошчилигидаги "Тракторсози" бу мавсум "Тракторсози" 13та ўйиндан 18 очко тўплаб 9-ўринда бормоқда.

Жамоа 3 марта Эрон вице чемпиони бўлган. Бир бор Ҳафзи кубогини қўлга киритган.

Клуб сафида бразилиялик Карлос Кардосо ва Аугусто, тунислик  Ҳамза Юнус, филиппинлик Иаин Рамсай каби легионерлар ўйнашади.



"Ал Жазира" (БАА) - "Ал Садд" (Қатар)

"Ал Жазира" БАА про лигасида иккинчи ўрин соҳиби сифатида плей-оффда иштирок этади. Бразилиялик Абел Брага бош мураббий сифатида ишлаётган клуб айни пайтда 10та ўйиндан 11 очко тўплаб 11-ўринда бормоқда.

Клуб 2011 йил БАА чемпиони, 2007 йил Федерация кубоги, 2010 йил БАА кубоги, икки карра БАА президенти соҳиби бўлди.

"Жазира" сафида жанубий кореялик Парк Жунг Ву, бразилиялик Тиаго Невес, перулик Жефферсон Фарфан ва черногориялик Мирко Вучинич каби легионерлар фаолият олиб боришади.  

"Ал Садд" Қатар Амир кубоги соҳиби сифатида плей-оффда иштирок этади. Жамоа ўтган йил Қатар Юлдузлар лигасида иккинчи ўринни банд этганди. Португалиялик Жезуалдо Феррейра бошчилигидаги жамоа бу мавсум 11та ўйиндан 21 очко жамғариб чемпионатда 5-ўринда бормоқда.

"Ал Садд" 13 марта Қатар чемпиони бўлган, 15 марта Қатар Амири кубоги, 5 марта Қатар Шахзодаси кубоги, 13 марта Шайх Жассим кубоги, 1 марта Қатар Юлдузлар кубогини қўлга киритган. 2011 йил Осиё чемпионлар лигаси ғолиби ҳисобланади. 2011 йил клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби.

Ушбу клубда испаниялик машҳур Хави ўйнаши ҳақида хабар бердик. Ундан ташқари кореялик Ли Жунг Су, яманлик Аҳмад Ал Ҳарди, жазоирлик Нодир Белхаж, бразилиялик Мурики ва ливиялик Аладин Юнус каби легионерлар фаолият олиб боришмоқда.



Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика