RU

Последние новости

08:35"Хоразм" икки нафар легионерни ўз сафига қўшиб олиши мумкин  0 08:10Ангренга катта футбол қайтади  1 07:40"Ал Батеҳ" сафарда "Ал Аин"га мағлуб бўлди. Азиз Ғаниев 85 дақиқа ўйнади  1 03:00Ла Лига. "Реал" ва "Атлетико" ўртасида қизиқарли кечган Мадрид дербиси якунланди  153 02:59Англия кубоги. "Брайтон" иродали тарзда "Челси"ни мағлуб этиб, лондонликларни мусобақадан чиқариб юборди  8 00:48БАА Про лигаси. "Ал Ваҳда" ўз уйида "Хорфаккан"га 3та гол урди, Эркинов захирадан майдонга тушди  2 00:30Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" ўз уйида "Бешиктош"га мағлуб бўлди, голлардан бири Турғунбоев сабаб белгиланган пенальтидан урилди  2 00:05"Манчестер Сити" 1/16 финал босқичидаги энг чиройли голни ўтказди, Ҳусанов эса дебют голини урди  20 23:59А Серия. Иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Милан" иккита гол урди  4 23:43Хаби Алонсо Бундеслига рекордини такрорлади  0 23:14Туркия. "Сивасспор" Сульшер жамоасига мағлуб бўлди, Турғунбоев 53 дақиқа ўйнади  1 22:46Антони яна энг зўри  4 22:13Назорат ўйини. "Локомотив" Россия жамоаси билан дуранг ўйнади  2 21:45Аброр Пирриев Ўзбекистон футзал федерацияси тиббиёт департаменти директори этиб тайинланди  2 21:25Льюис Ҳусанов ҳақида: "Унда оғир старт бўлганди ва бугун гол урганидан хурсандман"  18

ОЧЛ-2014 плей-оффи. "Насаф"нинг рақиби "Ал Жайиш" ҳақида Новости

ОЧЛ-2014 плей-оффи. "Насаф"нинг рақиби "Ал Жайиш" ҳақида

Хабарингиз бор, Қаршининг "Насаф" клуби Осиё чемпионлар лигаси плей-оффи доирасида 8 февраль куни Қатарнинг "Ал Жайиш" клубига қарши ўйнайди.
Ушбу клуб ҳақидаги асосий маълумотларни сизларга тақдим этишга қарор қилдик.

"Ал Жайиш" клуби 2007 йилда ташкил этилган. Клуб Дохадаги 12000 томошабинга мўлжалланган "Қатар СК" стадионида ўз ўйинларини ўтказади. "Ал Жайиш"ни руминиялик мураббий Резван Луческу бошқармоқда.

Жамоа Қатар юлдузлар лигасида учинчи мавсумни ўтказмоқда. Дебют мавсумда кумуш медалларига эга бўлган, ўтган мавсумда эса учинчи ўринни эгаллади. Ўтган мавсум шунингдек Қатар юлдузлар кубоги қўлга киритилди.

"Ал Жайиш" ўтган мавсум ОЧЛда биринчи бор иштирок этди. "Ал Шабаб" (Саудия Арабистони), "Трактор Сози" (Эрон) ва "Ал Жазира" (БАА) клублари билан бир гуруҳдан ўрин олган клуб 11 очко тўплаб "Ал Шабаб"дан кейинги ўринни эгаллаб 1/8 финалга йўлланма олганди.  Бу босқичда "Ал Аҳли" (Саудия Арабистони) икки ўйин натижасига кўра 3:1 ҳисобида "Ал Жайиш" устидан зафар қучганди.

"Ажадарлар" рақиби бу мавсумда 10та турдан сўнг 24 очко билан Қатар юлдузлар лигасида пешқадам бўлиб турибди. Жамоа 7та ўйинда ғалаба қозонган ва 3та ўйинда дуранг ўйнаган. Тушунарлики мағлубият йўқ. Қатар юлдузлар лигасининг бу йилги мусобақа жадвали билан сайтимиздаги махсус бўлимда танишиб олиш мумкин.

Жамоа сафидаги легионерлар билан танишинг: Иванилдо (Бразилия), Андерсон Мартинс (Бразилия), Вагнер Рибейро (Бразилия), Сеул Ки Го (Жанубий Корея), Калу Уче (Нигерия), Кембо Экоко (Франция), Диого Содре (Бразилия), Аҳмад Хадид (Уммон), Муҳаммад Матнани (Тунис), Рами Фаёз (Иордания).

"Ал Жайиш" Қатар юлдузлар лигасидаги сўнгги ўйинни 29 ноябрь куни ўз уйида "Ал Гарафа"га қарши ўтказиб 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. "Жайиш" сафида Вагнер Рибейро дублга эришганди. Клуб кейинги ўйинни 6 декабрь куни "Ал Аҳли"га қарши ўтказади.

Қатар юлдузлар лигаси 2013/2014 мусобақа жадвали.

 
Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика