RU

Последние новости

01:00ЕЧЛ. "Галатасарой" плей-оффнинг илк баҳсида "Ювентус"ни йирик ҳисобда таслим этди  7 00:17ЕЧЛ. "Боруссия Д" – "Аталанта", "Монако" – ПСЖ. Таркиблар маълум  1 00:09ЕЧЛ. "Бенфика" – "Реал Мадрид". Бошланғич таркиблар аниқ!  9 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  1 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  3 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  3 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  12 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  2 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  0 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  3 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  52 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  3 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  7

ОЧЛ-2. "Насаф" навбатдаги мағлубиятини қабул қилиб олиб, мусобақани тарк этди Новости

ОЧЛ-2. "Насаф" навбатдаги мағлубиятини қабул қилиб олиб, мусобақани тарк этди

ОФК Чемпионлар лигаси-2 "D" гуруҳ 6-тур доирасидаги "Шабаб Ал Аҳли" — "Насаф" ўйини якунланди.

"Шабаб Ал Аҳли" — "Насаф" 3:2

Гол: 1:0 — 23, Матевсао; 1:1 — 30, Акмал Мозговой; 2:1 — 32, Сардор Азмун; 3:1 — 34, Сардор Азмун; 3:2 — 45, Зоран Марушич (Мурод Раҳматов).

"Шабаб Ал Аҳли": 2. Яго Азеведо Сантос, 3. Яссин Булам, 5. Валид Аббос Албалуши (40. Миливоевиа, 61), 18. Муҳаммад Жума Алмансури (17. Богдан Планич, 61), 19. Матевсао (10. Федерико Картабиа, 80), 20. Сардор Азмун, 23. Ракан Валид Алменхали, 25. Игор Гомес, 50. Саид Сулаймон Муборак, 57. Юри Сесар Силва, 66. Саид Эзатолахи (28. Себастьян Бакейро, 61).

Захира: 9. Мунас Даббур, 12. Хассан Ҳамза Алмазми, 13. Ренан Виктор, 16. Рикельме Эрнандес Роха, 22. Хамад Абдулла Алмеқбали, 31. Кауан Силва, 77. Гильерме Гонсалвеш, 80. Брено Каскардо Лемос.

"Насаф": 1. Умиджон Эргашев, 3. Шохжаҳон Султонмуродов 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 6. Муродбек Раҳматов (33. Баҳодир Халилов, 86), 7. Акмал Мозговой, 9. Жавоҳир Сиддиқов (8. Зафармурод Абдираҳматов, 65), 20. Виктор да Силва (70. Жамбули Жигаури, 65), 22. Игор Голбан, 32. Зоран Марушич (10. Бобир Абдихолиқов, 75), 34. Шерзод Насруллаев, 88. Марко Станоевич (24. Сардорбек Баҳромов, 65).

Захира: 13. Адҳамжон Мусулмонов, 14. Шароф Муҳитдинов, 55. Диёрбек Абдуназаров, 77. Ойбек Бозоров, 79. Азизжон Аҳроров.

Огоҳлантиришлар: Ғолиб Ғайбуллаев (16), Шерзод Насруллаев (52), Рўзиқул Бердиев (72), Акмал Мозговой (79).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+4. "Насаф" стандарти Ғайбуллаевнинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

86. "Насаф"да охирги ўзгариш амалга оширилди: Халилов Раҳматов ўрнига ўйинни якунлаб қўяди.

80. "Шабаб Ал Аҳли"да ҳужумчилар алмаштирилди.

79. Мозговой огоҳлантирилди, ҳакам билан баҳслашгани учун бўлса керак.

78. Хавфли вазият! Мезбонларнинг қарши ҳужуми зарба билан якунланди. Эргашев жамоасини қутқарди.

78. Ўйиндаги илк бурчак узатмаси амалга оширилди. "Насаф" футболчиларининг узатмаси Азмуннинг қўлига текканди, аммо ҳакам пенальти белгиламади.

75. "Насаф"да ўзгариш: Абдихолиқов Марушични алмаштирди.

72. "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев огоҳлантирилди.

65. "Насаф" ҳам бирйўла учта ўзгариш амалга оширди.

63. "Насаф" дарвозабони Лимани алдаб ўтишга ҳаракат қилди ва унга нисбатан фол ишлатилди.

61. "Шабаб Ал Аҳли" биратўла уч ўзгаришга қўл урди.

59. Хавфли вазият! Прессинг натижасида тўпни олиб қўйган "Насаф" ҳужуми Марушичнинг зарбаси билан якунланди, бироз ноаниқ.

54. Хавфли вазият! Азмун Буламни ажойиб пас билан таъминлади, унинг зарбасини эса Эргашев қайтарди.

52. Рақибнинг қарши ҳужумини тўхтатишга уринган Насруллаев огоҳлантирилди.

50. Саид Сулаймоннинг пастлатиб йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

45. ГОЛ! "Насаф"нинг комбинацон ҳужумини Марушич муваффақиятли якунлади!

39. Станоевич майдон марказида ўйин қоидасини бузди.

37. Хавфли вазият! Станоевичнинг рақиб жарима майдони ташқарисидан йўллаган кучли зарбасига аниқлик етишмади.

34. ГОЛ! Тезкор ҳужум натижасида тўп чап қанотдан "Насаф" жарима майдонига етиб келди, Эргашев қайтарган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Азмун 3 дақиқа ичида дублни расмийлаштирди.

32. ГОЛ! Мезбонлар тезда голга жавоб қайтариб, ҳисобда олдинга чиқиб олди. "Насаф" жарима майдонида тўп учун курашда Раҳматовдан устун келган Азмун тўпни ўзига қулай тарзда тўғрилаб олиб зарба йўллади, тўп йўл-йўлакай рекошет ҳосил қилиб, дарвоза тўридан ўрин олди. 

30. ГОЛ! Мозговойдан ажойиб зарба! Прессинг натижасида рақибни хатога қилишга мажбур қилган "Насаф" Мозговойнинг айланма зарбаси эвазига ҳисобни тенглаштирди!

26. Хавфли вазият! Мезбонлар иккинчи голни уришига бир баҳя қолди, Яссин Буламнинг рақиб жарима майдонида узатмасига шериги улгурмади. 

23. ГОЛ! Тезкор қарши ҳужум натижасида "Насаф" дарвозабони билан бирга-бир ҳолатда қолган Матеус Лима (Матевсао) тўпни дарвозабон устидан ошириб қўйиб, "Шабаб Ал Аҳли"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

17. Лима Султонмуродовга нисбатан қўпол ўйнади, аммо ҳакам унга карточка кўрсатмади.

16. Ғайбуллаев рақиб ҳужумини тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди. "Насаф" ҳимоячиси буёғига эҳтиётроқ ҳаракат қилиши лозим.

15. Насруллаев Муҳаммад Жумага нисбатан қўполлик ишлатди. Ҳакам "Насаф" ҳимоячисини оғзаки огоҳлантирди.

12. Хавфли вазият! Станоевичнинг ажойиб узатмасидан сўнг рақиб жарима майдонида тўпни ўзига бўйсундириб олган Марушич зарба йўллади, тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.

9. Зарба! Муҳаммад Жума рақиб ярим майдонида олдинга бориб, зарба йўллашга ҳам муваффақ бўлди. Эргашев тўпни эгаллаб олди.

6. Хавфли вазият! Эргашевнинг тўп узатишдаги қўпол хатосидан Яссин Булам фойдалана олмади, унинг деярли бўш қолган дарвоза сари йўллаган зарбаси муваффақиятли чиқмади. 

3. Мозговой тўп учун курашда Муҳаммад Жума билан тўқнашиб кетди, "Насаф" ярим ҳимоячисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Насаф" қандай натижа қайд этишидан қатъи назар, гуруҳда қолиб кетади ва мусобақа билан хайрлашади.

1. Ўйин бошланди. "Шабаб Ал Аҳли" қизил, "Насаф" кўк рангли либосларда ҳаракат қилади. 

Рейтинг: -24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика