RU

Последние новости

20:34"Спартак" — ЦСКА. Файзуллаев асосий таркибда  1 20:34Бундеслига. "Бавария" ва "Байер" қийинчиликсиз ғалабага эришди, "Боруссия" эса Антоннинг 90+5 дақиқадаги голи эса драматик ғалабага эришди  1 20:17"Кристал Пэлас" — "Астон Вилла". Англия кубоги ярим финал ўйини учун таркиблар маълум  0 20:15Суперлига. "Сўғдиёна" – "Андижон" (матнли трансляция)  5 20:08Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Турғунбоев захирада қолдирилди  0 19:56Суперлига. 7-турнинг илк учрашувида "Қўқон-1912" "Хоразм"дан устун келди  14 19:55Суперлига. "Машъал" - "Сурхон" 0:0 (матнли трансляция)  5 19:30"Сўғдиёна" — "Андижон". Таркиблар маълум  6 19:17Гвардиола Де Брюйненинг шартномасининг узайтирилмагани сабаб шокка тушгани ҳақида айтган сўзларига изоҳ беришдан бош тортди  2 18:58Про лига. "ФарДУ" — "Жайхун" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  3 18:37"Истиқлол" — "Пайкон". Машарипов асосий таркибда  0 18:28АПЛ. "Челси" "Стэмфорд Бриж"да Жексоннинг голи туфайли "Эвертон"ни мағлуб этди  2 15:51Факт. "Машъал" Термизда тарихий натижа қайд этиши мумкин, Қўқонга 25 йил олдинги тўқнашув қайтди  3 15:38Элит ОЧЛ. Бугун "Ал Аҳли" — "Бурирам Юнайтед" ва "Йокогама Маринос" — "Ал Насср" ўйинлари бўлиб ўтади  7 14:58Суперлига. 7-турни ўтказиб юборадиганлар  2

ОЧЛ 2 олдидан. "Насаф" халқаро ўйинларга тайёрми? Новости

ОЧЛ 2 олдидан. "Насаф" халқаро ўйинларга тайёрми?

Кеча Осиё чемпионлар Лигаси 2 мусобақасининг дастлабки мавсумига старт берилди.

Ҳозирча Ғарб минтақасида фақат иккита ўйин ўтказилган бўлса, бугун бошқа учрашувлар бўлиб ўтади. Мазкур турнирда Қаршининг "Насаф" клуби Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Қаршиликлар 2023 йилги мавсум Ўзбекистон Кубоги соҳиби сифатида мусобақада иштирок этишади. 

"Насаф" гуруҳдаги илк ўйинини бугун Кувайтда "Кувайт" СК жамоасига қарши ўтказади. Ўйин бизнинг вақт билан 21:00да старт олади. 

Мусобақа формати ҳақида

Осиё чемпионлар лигаси 2 аввалги ОФК Кубогининг "меросхўри" бўлиб, бу йилдан янги номга эга бўлди. Бунгача ушбу мусобақа 20 йил давомида ОФК Кубоги номи билан аталиб келди. Мусобақанинг гуруҳ босқичида 32та жамоа иштирок этади. Жамоалар 4тадан 8 гуруҳга бўлинган. ОЧЛ 2 клубларни икки минтақага бўлган ҳолда ўтказилади. Шунда Шарқ минтқасида 16та, Ғарб минтақасида ҳам 16та жамоа кураш олиб боради. 

"Насаф" Ғарб минтақасининг "D" гуруҳидан жой олган бўлиб, ўз ўйинларини "Кувайт СК", БААнинг "Шабаб Ал Аҳли" ҳамда Иорданиянинг "Ал Ҳуссейн Ирбид" клубларига қарши ўтказади.

Гуруҳ ўйинлари якунига етгач, ҳар бир гуруҳдан 2тадан жамоа кейинги босқичга йўл олади. 1/8 финалда жамоалар 8та жуфтликка бўлинади ва ўйинлар уй-меҳмон тарзида кечади. Гуруҳ ўйинлари якунига етганидан сўнг 12 декабрь куни 1/8 финалга қуръа ташлаш маросими ўтказилади. 


"Насаф"нинг тайёргарлиги ҳақида



Айни пайт Суперлигада пешқадамлик қилаётган "Насаф" бу ўйинга яхши кайфиятда етиб келди. Жамоа Суперлиганинг охирги 4та ўйинида фақат ғалаба қозониб, бирорта ҳам гол ўтказмади. Тўплар нисбати 7-0. Буни эса жуда яхши кўрсаткич деса бўлади.

"Насаф" Кувайтга Тошкент - Доҳа - Кувайт йўналиши бўйлаб 16 сентябрь куни етиб борди ва икки бор машғулот ўтказишга улгурди. Кеча бўлиб ўтган ўйиндан олдинги матбуот анжуманида "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев қизиқ беллашув кутаётганини билдирди. 


"Кувайт СК" ҳақида 



Бу жамоа Кувайтнинг энг номдор клубларидан бири ҳисобланади. Айтиш мумкинки, "Кувайт СК" бу Кувайтнинг "Пахтакор"и - яъни халқ жамоаси. "Кувайт СК" шу пайтгача 19 марта мамлакат чемпиони бўлган. Бундан ташқари 50дан зиёд турли совринлари бор. Жамоа бунгача 3 марта ОФК Кубогида зафар қучган - 2009, 2012 ва 2013 йилларда.

"Кувайт СК" мамлакатдаги энг ёши катта жамоа ҳисобланади: 1960 йилда ташкил топган. Жамоанинг ҳозирги ўйинларига тўхталадиган бўлсак, "Кувайт СК" бунгача ички чемпионатда 4та учрашувда майдонга тушиб, барчасида зафар қучди. Тўплар нисбати 14-1. Дарвоқе бу жамоа ОЧЛ 2 гуруҳ босқичида иштирок этиш учун плей-оффда Баҳрайннинг "Ал Аҳли" клубидан устун келди.

Клуб бош мураббийи 50 ёшли черногориялик Небойса Йовович ҳисобланади. Қизиғи, мураббийнинг исми қулоққа русча "не бойся", яъни "қўрқма" деган сўзга ўхшаб эшитиларкан. Лекин қўрқишга ҳожат йўқ, "Ал Виҳдат" Қаршига келиб 1:5 ҳисобида енгилганида ҳам жамоа бош мураббийи шу киши эди. 


Х.Холиқов

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика