RU

Последние новости

18:45А Серия. "Интер" 90+3 дақиқадаги автогол эвазига меҳмонда "Верона"ни мағлуб этди  0 18:35Суперлига. "Машъал" – "Қўқон-1912" 1:0 (матнли трансляция)  2 18:13"Вулверхэмптон" бош мураббийини истеъфога чиқарди  1 17:00Суперлига. "Сўғдиёна" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмади  3 16:55Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди  124 16:43Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонига етиб борди  3 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  18 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  18 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  15 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2

ОЧЛ-2. "Насаф" чемпионликдан кейинги 4-ўйинида ҳам мағлуб бўлди Новости

ОЧЛ-2. "Насаф" чемпионликдан кейинги 4-ўйинида ҳам мағлуб бўлди

Бугун Осиё чемпионлар лигаси 2 мусобақасининг 5-тури доирасида "Насаф" жамоаси "Кувайт СК"ни қабул қилди.

Осиё чемпионлар лигаси 2, 5-тур.

"Насаф" - "Кувайт СК" 1:2 (ТУГАДИ)

27.11.2024. Қарши, "Марказий" стадион. 19:00

Ҳакамлар: Мажид Муҳаммад Ал Шамрони, Ҳешам Муҳаммад Ал Рефаеи, Умар Али Ал Жамол, Ал Ҳунфуш Ал Ҳусайн (барчаси Саудия Арабистони)

Назоратчи: Квонг Йонг Чул (Корея Республикаси)

Гол: Зоран Марушич (Акмал Мозговой) 43, 1:0, Яҳё Жабране (пенальти) 46, Амр Аҳмад Исмоил 55

Комиссар: Китти Вонгстапорнчаи (Таиланд)

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 4.Дилшоджон Комилов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев ( 6.Муродбек Раҳматов, 62), 7.Акмал Мозговой, 9.Жавоҳир Сидиқов, 10.Бобир Абдиҳолиқов (20.Виктор да Силва, 62), 19.Стефан Чолович, 22.Игорь Голбан, 32.Зоран Марушич, 34.Шерзод Насруллаев, 70.Жамбули Жигаури (79.Азизжон Ахроров, 88)

Захира: 1.Умиджон Эргашев, 3.Шоҳжаҳон Султонмуродов, 8.Зафармурод Абдираҳматов, 21.Дониёр Нарзуллаев, 24.Сардорбек Баҳромов, 44.Шаҳзод Акрамов, 55.Диёрбек Абдуназаров, 77.Ойбек Бозоров,  88.Марко Станоевич.

"Кувайт СК": 40.Абдулраҳмон Марзуқ, 2.Сами Алсанеа, 8.Аҳмад Ал Дефири, 9.Файсал Ал Ҳарби (42.Ҳолид Ал Ҳарқави,90) 11.Муҳаммад Абдуллоҳ, 14.Амр Аҳмад Исмоил, 22.Амине Абулфатҳ, 23.Муҳаммад Ал Рашиди, 27.Таҳа Яссин Кенисси (26.Муҳаммад Марҳун, 90+4), 35.Арсене Зола Киаку, 37. Яҳё Жабране.

Захира: 33.Суод Алҳушан, 34.Дари Ал Отаиби, 5.Фаҳад Ал Ҳажери, 6.Юсуф Ал Ҳебези, 7.Ибраҳим Камел Марзуқ, 13.Фаҳад Ал Решиди, 

Огоҳлантиришлар: Ғолиб Ғайбуллаев ("Насаф") 4, Дилшод Комилов ("Насаф") 39, Акмал Мозговой ("Насаф") 45+2, Абделфаттах Амине ("Кувайт СК") 59, Абдулраҳмон Марзук ("Кувайт СК") 69

Четлатиш: Абдувоҳид Неъматов ("Насаф") 90+5

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ




Учрашув якунланди. 

90+5. ЧЕТЛАТИШ. "Насаф" посбони Абдувоҳид Неъматовга қизил карточка кўрсатди. Барча ўзгаришлар амалга ошириб бўлинган. Энди Дилшод Комилов дарвозабон ролида. 

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

90. Зоран Марушичнинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ. 

87. ЎЗГАРИШ. "Насаф" Жамбули Жигаури ўрнига Азизжон Аҳроров тушди.

75. Онлайн жадвалда "Насаф" 4 очко билан охирги ўринни эгаллаб турибди. 

72. "Насаф"нинг ҳужумлари самара келтирмаяпти. 

69. ОГОҲЛАНТИРИШ. Абдулраҳмон Марзук, "Кувайт СК"

62. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Мурод Раҳматов Ғолиб Ғайбуллаевнинг ўрнига, Бобир Абдихолиқов ўрнига Виктор да Силва тушди.

55. ГОЛ. "Насаф" ҳимоячилари ва дарвозабони бир бирини ўзаро тушана олишмагани "Кувайт СК"нинг ўйиндаги иккинчи голига олиб келди, 1:2. Гол Голбанга қаршилик қилиб вазиятга аралашган Амр Аҳмад Исмоил ҳисобига ёзилди.

50. ЗАРБА. Жигаурининг бир тепар услубида йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди. 

47. ГОЛ. Яҳё Жабране 11 метрлик нуқтадан зарба йўллашда адашгани йўқ, 1:1

46. ПЕНАЛЬТИ. "Насаф" дарвозасига пенальти белгиланди. Сидиқов рақиб футболчисига қўполлик ишлатди.

Иккинчи бўлим бошланди. 

Танаффус

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

43. ГООООООООООООООЛ. Ниҳоят ва ниҳоят ҳужумлар самара келтирди. Аутдан ташлаб берилган тўп иккинчи қаватда Мозговой орқали Зоранга келиб тушди, унинг зарбаси гол билан якунланди. 

41. Устунлик тўлиқ "Насаф"да. Аммо гол йўқ. 

36. ЗАРБААА. Бу сафар Бобир Абдихолиқовнинг зарбаси жуда кучли аммо ноаниқ кўриниш олди.

32. ЗАРБААА. "Насаф" ярим ҳимоячиси Жавоҳир Сидиқов Чолович билан чиройли ҳужум ташкил қилди. Сидиқов жарима майдончаси ичига кириб бориб ноаниқ зарба берди.

25. "Кувайт СК"нинг ўйиндаги биринчи бурчак зарбаси муваффақиятсиз чиқди.

20. Ўйинда темп тенглашди. Рақиблар ҳам олдинга ўта бошлади. 

13. ЗАРБААА. "Насаф"дан чиройли комбинация Марушич йўллаган якуний зарбани меҳмонлар посбони қийинчилик билан қайтарди.

10. УУХ. "Насаф" легионери Стефан Чолович Бобирнинг пасидан сўнг жарима майдончаси ичида дарвозага ноаниқ зарба берди. Кичик устунлик мезбонларда. 

6. ЗАРБА. Бобир Абдихолиқов жарима майдончаси ичида рақиб дарвозасига зарба берди. Зарба ноаниқ кўриниш олди.

3. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Насаф" ҳимоячиси Ғолиб Ғайбуллаев рақиб ҳимоячисини қўполлик билан тўхтатиб қолди. Ҳакам уни сариқ карточка билан жазолади.

- Ўйин бошланди. 

- Учрашув бошланишига барча нарса шай ҳолатда. Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

Рейтинг: -19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика