RU

Последние новости

11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  0 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  4 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  0 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  1 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  2 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  0 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  14 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  3 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  13 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  4 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  13 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0

ОЧЛ 1/8 финал. Бугун жавоб учрашувлари старт олади Новости

ОЧЛ 1/8 финал. Бугун жавоб учрашувлари старт олади

Бугун Осиё чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичи жавоб учрашувларидан ўрин олган тўртта ўйин бўлиб ўтади.
Жанубий Корея, БАА ва Саудия Арабистонида ўзига хос дербилар кузатилса, Хитойда “Гуангжу Эвергранд” Япониянинг “Серезо Оска” клубини қабул қилади. Баҳслар якунига етгач, сайтимиз орқали чорак финалга кимлар чиққани ҳақида маълумот берамиз.

15:30. “Поханг Стилерс” – “Чонбук Хюндай”
Жанубий Корея дербисининг иккинчи қисми. Биринчи қисмда “Поханг Стилерс” 2:1 ҳисобида ютиб кетган. Шундай экан, жавоб учрашувидан олдин шу жамоанинг имконияти юқори баҳоланмоқда. Ҳар ҳолда уйда деворлар ҳам ёрдам беради.



17:00. “Гуангжу Эвергранд” – “Серезо Осака”
Биринчи ўйинда “Гуангжу” сафардан йирик 5:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтганди. Фақат мўъжизагина “Серезо Осака”ни кейинги босқичга етаклай олади. Бугунги баҳсда “Серезо” футболчиси Диего Форлан майдонга туша олмайди.



21:00. “Ал Айн” – “Ал Жазира”
БААнинг иккита клуби шу босқичда тўқнаш келди. Бугунги ўйиндан кейин кимдир мусобани тарк этади. Бу “Ал Айн” бўладими ёки “Ал Жазира”ми, буни энди вақт кўрсатади. Дастлабки баҳсда “Ал Айн” сафардан 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтганди.



22:45. “Ал Шабаб” – “Ал Иттиҳод”
Бу эса Саудия Арабистони дербиси. Жидда шаҳрида бўлиб ўтган биринчи учрашувда “Ал Иттиҳод” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Ҳозирча кичик устунлик “сариқ-қоралар” томонида. Аммо “Ал Шабаб” ўз уйида бор кучини намойиш этса керак.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика