RU

Последние новости

19:11Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Олимпик-MobiUz", "Хоразм" – "Навбаҳор"  1 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  1 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  13 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  9 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  2 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  3 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  7 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  4 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  10 12:15Гёкереш инглиз клуби билан келишиб олди  2 11:47Факт: Вадим Абрамов жамоаси Виталий Левченко бошқараётган "Нефтчи"ни ҳали ютмаган  10 10:48Бугун аёллар терма жамоамиз Лаосга қарши баҳс олиб боради  0 10:19Суперлига. 15-тур расмийлари маълум. Марказий учрашувни Лутфуллин бошқариб боради  7

ОЧЛ 1-турига назар. Дастлабки 4 очко ва гуруҳ ҳақида Новости

ОЧЛ 1-турига назар. Дастлабки 4 очко ва гуруҳ ҳақида

Айтиш жоизки, кутилган футбол мавсуми ўзбекистонлик мухлислар учун кутилганидан ҳам аъло келди.
Келинг энди, бирма-бир ўйинларга тўхталиб ўтсак. ОЧЛни биринчилардан бўлиб "Пахтакор" бошлаб берди.


"Пахтакор" - "Нафт" (Эрон) 2:1


Аввало гуруҳ фаворити сифатида "Ал Айн"ни айтсак. Гарчанд, Абу Даби жамоаси ўз майдонида "Ал Шабаб"ни мағлубиятга учрата олмаган бўлсада, уларни гуруҳ фаворити сифатида такидлаб ўтишдан чарчамасам керак. Амирликларни ОЧЛда яхши иштирок этмасликлари сабаби уларнинг кучидан эмас, шунчаки ОЧЛга БАА Про Лигасидан паст назар билан қарашлари сабаб. "Ал Айн"ни БАА чемпионатидаги асосий рақиби "Ал Жазира" ОЧЛдан чиқиб кетганлиги учун, энди "Ал Айн"ни ишини бироз оғирлаштиради. "Ал Айн" ОЧЛдан кўра кўпроқ БАА чемпионатини ютишга ҳаракат қилади. Шунинг учун асосий эътиборни "Ал Жазира"га қаратиши аниқ. Шунинг учун ҳам жамоа таркиб жиҳатидан фаворит бўлсада, мусобақада қандай иштирок этиши қолган учта клуб учун қоронғу. Агар улар гуруҳдан чиқишни росмана истасалар, ишонинг бу уларнинг қўлларидан келади. 




"Нафт"га келсак, "Пахтакор"ни ўйиндаги устунлиги, эронликларни кучсизлигидан далолат бермайди. Эрон жамоаси жисмонан баққуват. "Пахтакор"нинг ютуғи, "Нафт" чиқса, чиқмаса Эронга бориб жамоани кузатгани бўлди. Ўйиндан аввал рақиб мураббийига савол берган эдим:


- Жамоанинг жисмоний ҳолати юқори, иккита марказий ҳимояси ва таянч ярим ҳимоячисига таяниб ўйнайди. Жисмоний кучга таянадиган жамоа, техник салоҳиятга эга клубга қарши ўйинда имкониятни бой бермайдими?


Айнан шу саволга жавоб берар экан, мураббий эртанги ўйин барчасига ойдинлик киритишини айтиб ўтди. "Пахтакор" эса, айнан мана шундай техник қобилиятга эга футболчилар билан ғалаба қозонди. Жамоанинг асосий кучи, таркиб 3 йилдан бери ўзгармай келаётганида бўлди. Каримов қизил карточка олгач Самвел Бабаян ўйинни яхши ўтказаётган иккинчи қанот ярим ҳимоячиси Станислав Андреевни алмаштиришга қарор қилди. Бу билан Стас ёмон ўйнаётган деб ўйлаганлар адашишади, шунчаки Шерзодни ўрнига қанотни кучайтира оладиган ўйинчи захирада йўқ эди. Натижада иккинчи қанотни ҳам олиб, ўртага куч ташланди. Махарадзе, Козак, Искандеров. Кўп ўтмай, ўртада яна ўзгариш бўлди ва Машарипов тушди. Бу орада ҳисоб 1:1 кўриниш олиб бўлган эди. Айнан мана шу тактик ўзгаришлар ва жамоани ғалабага бўлган ташналиги ҳисобни вакилларимиз фойдасига ўзгаришига сабаб бўлди. 




Лекин Эронда бўлиб ўтадиган ўйин, "Пахтакор" учун гуруҳдаги энг қийини бўлади. Агар "Ал Айн" ОЧЛни эмас, чемпионатини танласа. 


Кейинги ўйинлар. 3 март.

"Нафт" (Техрон) - "Ал Айн" (БАА)

"Ал Шабаб" (Саудия Арабистони) - "ПАХТАКОР" (ЎЗБЕКИСТОН)


"Ал Наср" (Саудия Арабистони) - "Бунёдкор" 1:1


Саудия Арабистонининг бу клуби, амалдаги чемпион ҳисобланади. Ар Риёднинг бу жамоаси айни пайтда ҳам чемпионатида биринчи ўринда қайд этиб турибди. Футболда бренд деган нарса бор. "Манчестр Юнайтед"ни бугунги ҳолидан қатъий назар у ЕЧЛда иштирок этса, у турнир фаворити бўлиб қолаверади. "Бунёдкор"да бугун авлодлар алмашинуви давом этаётган бўлиши, аввалгидек юлдузлари бўлмаслиги мумкин. Аммо ном бор, бу "Бунёдкор". Айнан шу нарса Саудия Арабистонида бўлган ўйинда жамоага фойда берди. "Ал Наср" рақиби "Бунёдкор" эканлиги учун ҳам ҳужумга ўтиб кетмади. Статистикага қарасангиз, "Наср"ни сўнгги 5та ўйинда 14та гол урганини кўрасиз. Бор йўғи 3та гол ўтказиб юборган. 




"Бунёдкор" жуда ақилли ўйин кўрсатди. Бу борада Лушанни эътироф этмай иложимиз йўқ. У Рашидов ва Сатодан анча унумли фойдалана олиши билан ажралиб турибди. Жавлон Иброҳимовни кўпчилик зўр ўйинчи сифатида билмайди. Чунки биз футболда гол урмайдиган футболчини назарда четда қолдирамиз. Бугунги "Бунёдкор"дан Иброҳимовни олиб қўйинг, орқадаги парокандаликни кўрасиз. Мавсумга ажойиб тайёрланибди. Бежизга у янги мавсумда жамоасини сардор сифатида олиб тушмаяпти. Аввалги ўйинга солиштирганда Зуаги кўринмади. Энг муҳими Акбар Тўраев ажойиб ўйин кўрсатди. "Бунёдкор"ни ҳужумларида тажриба етишмаган бўлса, "Ал Наср"нинг ҳужумларини бартараф этишда Акбарнинг ҳаракатлари эътирофга лойиқ. Бугунги "Бунёдкор", 3 йил аввалги "Пахтакор"ни эслатяпти. Ёшларга имкон бериляпти, улар ишончни оқлашяпти. Тез орада Акром Комиловни МТЖда кўрсак ҳам ажабланмаймиз.




"Бунёдкор"дан фарқли равишда "Пахтакор" ОЧЛда кузги босқичга боришни ният қилган. "Бунёдкор" эса имкон қадар яхши қатнашишни режа қиляпти. Таркиб жиҳатидан, буни тўғри тушунамиз ва икки жамоамизга кейинги турда омад тилаймиз.


Кейинги ўйинлар. 3 март.

"БУНЁДКОР" (Ўзбекистон) - "Персиполис" (Эрон)

"Лаҳвия" (Қатар) - "Ал Наср" (Саудия Арабистони)


Нодирхўжа Юлдашев.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика