Обрадович: "Нефтчи"га Суперлигада омад тилайман. Фарғоналикларни ҳеч қачон эсдан чиқармайман..."
27 фев 2022 00:57
Новости
Обрадович: "Нефтчи"га Суперлигада омад тилайман. Фарғоналикларни ҳеч қачон эсдан чиқармайман..."
Бугунги интервьюга рози бўлганингиз учун сизга раҳмат, хозир қаердасиз ва қайси клуб билан шартнома имзоладингиз?
– Марко, ҳозир қаердасиз? Қайси клуб билан шартнома имзоладингиз?
– Ҳозирги кунда Сербияда, уйдаман. Сербия Суперлигаси клуби билан шартнома имзолашга яқинман.
– "Нефтчи"дан кетишингизги нима сабаб бўлган эди?
– Бу саволни менга эмас, клуб раҳбарияти ёки Мўминжоновга берганингиз маьқул. Чунки шартнома муддати тугагач, менга уни узайтириш бўйича мурожаат қилишмади. Шундан кейин кетдим.
– Демак, қолиш ниятингиз бўлган шундайми?
– Ҳа, албатта. Мени Фарғонада хамма нарса қаноатлантирганди, лекин "Нефтчи"дан таклиф бўлмади.
– Ўзбекистон, хусусан, Фарғона хақида таассуротларингиз қандай?
– Ўзбекистон халқи жуда хам меҳмондўст. Фарғонада гўзал жойлар кўп, инсонлари ҳам самимий. Кўп жиҳатдан менга ёққан эди.
– Сиз мавсум якунига етгач, сўнгги чемпионлик ўйинидан сўнг ("Нефтчи" – "Динамо" 2:1) тақдирлаш маросимида қатнашмадингиз. Нима сабабдан бундай бўлди?
-Шу куни Дарко Станоевич билан рейсимиз бор эди, бир ой аввал билетларни олиб қўйгандик, агар маросимда қатнашсак, самалётга улгурмас эдик. Шу боис қатнаша олмаганман.
– Ўтган мавсумда Ўзбекистон Про лигасининг энг яхши ўйинчиси бўлдингиз. Бу қандай амалга ошди?
– Авваламбор, клубдаги футболчилар билан бир-биримизни яхши тушундик. Шунингдек, меҳнатим самараси ва ўзимга бўлган ишонч энг яхши бўлишимни таъминлади.
– Обрадович ва Мўминжонов ўртасида келишмовчилик бўлмаганми?
– Йўқ, Мўминжонов билан ҳеч қандай зиддият кузатилмаган.
– Келаётган мавсумда "Нефтчи" ва унинг мухлисларига тилакларингиз...
– "Нефтчи” доимо юрагимда сақланиб қолади. Уларга суперлигада омад тилайман. Мухлисларга эса клубга мухлислик қилишда толмасликларини, энг асосийси, соғ-саломат бўлишларини тилайман. Мен фарғоналикларни хеч қачон эсдан чиқармайман.
Саидабзал Абдуллаев суҳбатлашди
Комментарии