"Обод" бош мураббийи: "ПФЛ кубоги финалига чиққанимиздан хурсандмиз"
19 фев 2014 14:28
Новости
"Обод" бош мураббийи: "ПФЛ кубоги финалига чиққанимиздан хурсандмиз"
Биринчи лиганинг янги аъзоси ҳисобланган "Обод" клуби бугун ПФЛ кубоги-2014 ярим финалида "Қўқон-1912" клуби устидан пенальтилар сериясида ғалаба қозониб финалга йўл олди.
Учрашув тугагач мухбиримиз "Обод" мураббийи Фарҳод Сафаров ва дарвозабон Бекзод Омонуллаевдан қисқа интервью олди.
"Ўйин қийин бўлди. Ярим финалда ҳеч қачон осон баҳслар бўлмаган. Бугунги ғалабамиздан хурсанд бўлдим. Жамоамиз янги мавсумга тайёргарлик жараёнида ПФЛ кубогида иштирок этмоқда. "Қўқон"дек тажрибали футболчилардан тузилган жамоани енгиб финалга чиқиш бизга янада ишонч бағишлайди. Финалда ким билан ўйнашимизни фарқи йўқ, шуниси аниқки ҳал қилувчи баҳс ҳам оғир ўтади", - дейди Фарҳод Сафаров.
"Бугунги учрашув жуда ҳам оғир бўлди. Финалга чиққанимиздан жуда хурсандмиз. Пенальтилар сериясида учта зарбани қайтарганим? Тўғриси буни кутмагандим. Лекин жамоамга фойдам тегиши учун бор кучим билан ҳаракат қилдим. Яратганга шукур юзим ёруғ бўлди", - дейди "Обод" дарвозабони Бекзод Омонуллаев.
Толибжон Қосимов.

championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди
ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!
Элдор Шомуродов Италияда
Комментарии