RU

Последние новости

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  22 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Облаёр Расулов: “Шўртан” бош мураббийни ўзгартирмоқчи эмас” Новости

Облаёр Расулов: “Шўртан” бош мураббийни ўзгартирмоқчи эмас”

Ҳозиргача 12 очко жамғариб турнир жадвалининг 13-поғонасини банд этиб турган Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси бу йил жуда суст иштирок этмоқда.
 Бунинг натижасида клуб жорий мавсум аутсайдерлар қаторига тушиб қолди. Кетма-кет омадсизликлардан сўнг, жамоа раҳбарлари бошқарув постига янги мурабббий олиб келиши борасида гаплар урчий бошлади.

Championat.asia бунга аниқлик киритиш мақсадида клуб раҳбари Облаёр Расуловга мурожаат қилди.


- Охирги пайтларда, “Шўртан”нинг олий лигада “жон сақлаб” қолиши сўроқ остида турибди. Боиси жамоанинг айни пайтда эгаллаб турган ўрнига хавас қилиб бўлмайди.

- Тўғри, бу йилги иштирокимиз мухлислар кутганидек бўлмаяпти. Лекин кучлилар сафида қолиш учун, қўлдан келган барча ишни қилмоқдамиз. Ва бу ҳаракатларимизни мавсум сўнггига қадар тўхтатиб қўймаймиз. “Бунёдкор” билан ўз майдонимизда кечган баҳсда дуранг қайд этдик. Қайсидир маънода пешқадамдан очко олиш ҳам қониқарли натижадир. Бу ўйинда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Йигитлар имкон қадар ҳаракат қилди.  

- Мухлислар орасида “Шўртан”га янги мураббий келиши хусусида гаплар юрибди. Номзодларга эътибор қаратадиган бўлсак, уларнинг юртимизда ўз ўрнига эга эканлигини билиш мумкин. Бу қанчалик ҳақиқатга яқин?

- Йўқ, бу шунчаки миш-миш. Биз бу борада Зоир Тўрақуловга мавсум сўнггига қадар имконият берамиз. Ўйлайманки мураббий, вазифани бажариш учун, ўз ишига сидқидилдан ёндошади ва ишончни оқлайди.

- “Шўртан”нинг элитада қолиши учун яна қандайдир чоралар кўрилаётган бўлса керак?

- Албатта, жамоа юртимизда ўз ўрнига эга. Уни кучлилар сафида олиб қолиш учун барчасини қиляпмиз. Олдинда яна 8та ўйин турибди. Демоқчиманки, олий лигада қолиш учун имконият бор. Шундай экан мавсум поёнига қадар курашамиз.

Жаҳонгир Мирзо суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика