Обид Жўрабоев: “Навбаҳор” клубидан таклиф бўлганди, лекин...”
15 янв 2017 14:06
Новости
Обид Жўрабоев: “Навбаҳор” клубидан таклиф бўлганди, лекин...”
Ўтган йили Андижоннинг “Андижон” клубида тўп тепган Обид Жўрабоев айни дамда Ғузорнинг “Шўртан” клуби машғулотларида иштирок этмоқда.
“Андижон” клуби биринчи лигага тушиб кетганидан сўнг, бир қатор жамоалардан таклифлар бўлди. “Андижон” жамоаси рахбариятлари ҳам клубда қолиб ёрдам бергин дейишяпти. “Шўртан” жамоасидан таклиф бўлганидан сўнг ушбу жамоа машғулотларида иштирок этяпман. Ҳозирча ушбу клуб билан шартнома имзолаганим йўқ.
“Шўртан” клуби барча шарт-шароитлари мени қониқтирмоқда. Ушбу клубда аввал ҳам тўп тепганман. Шунинг учун ҳам мен учун бегона эмас. “Навбаҳор” клуби бош мураббийи Илҳом Мўминжонов “Норин”га қарши ўтиш учрашувидан олдин менга қўнғироқ қилиб “Навбаҳор”да аввал тўп тепган экансан, жамоага қайт”, деганди. Ушбу мураббий билан оғзаки келишувга эришгандик. Лекин мураббийнинг фикри ўзгариб қолдими ёки бошқа муаммо бўлдими, менга қўнғироқ қилишмади.
Шундан сўнг бошқа жамоалардан билдирилаётган таклифларга эътибор беришга мажбур бўлдим. Аввал “Бунёдкор” жамоаси сафида ҳаракат қилган бўлсам ҳам, ушбу клубдан таклиф бўлмади. Агарда таклиф бўлганида албатта “Бунёдкор”га қайтардим. Чунки бундай жамоада тўп тепишни барча футболчилар истаса керак”, - дейди Обид Жўрабоев.
Жаҳонгир Сотволдиев

Комментарии