RU

Последние новости

23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  28 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   22 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  19 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  86 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  652 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  28 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  17

Обид Жўрабоев: "Чақирилмаган жойга боргандан фойда йўқ. Алам қилгани шуки..." Новости

Обид Жўрабоев: "Чақирилмаган жойга боргандан фойда йўқ. Алам қилгани шуки..."

"Бухоро" жамоаси қишки трансферлар вақтида "Динамо" футболчиси Обид Жўрабоевни ўз сафига қўшиб олди.

Биз ўз навбатида янги клуб билан шартнома имзолаган Обид Жўрабоевнинг фикрлари билан қизиқдик. 


“Куни кеча “Бухоро” жамоаси билан бир йиллик шартнома имзоладим. Аслида ушбу жамоага бизни Ҳаким Фузайлов таклифи билан ташриф буюргандим. У инсон билан ўтган йилда “Динамо”да биргаликда ишладик ва жамоани Суперлигага қайтара олдик. Шу ўринда менга катта ишонч билдирган Фузайловга миннатдорчилик билдираман. 

- Сиз “Динамо” билан Суперлигада тўп тепиш истагида эканингизни таъкидлагандингиз. Бу жамоани тарк этишингизга нима сабаб бўлди?

- Биласизми, “Динамо” билан шартномамиз бир мавсумга мўжалланган бўлиб, декабрда поёнига етди. Биз клуб билан қўйилган вазифани уддасидан чиқиб, Суперлигага чиқдик. Шу ўринда бир жиҳатни айтиб ўтишим керак. Ўтган мавсумни охирларига борганда, айтайлик, 3 тур қолганида вазифа бажарилганидан сўнг раҳбарият хорижлик мутахассислар билан музокара ўтказишга киришганди. Бу ҳолатдан Ҳаким Фузайловнинг ҳам хабари бор эди. Тайёргарлик бошланиш арафасида ҳеч ким билан алоқага чиққани йўқ. Ўтган йилги таркибдан бир нечтасини сақлаб қолишди ва қолганларга жавоб беришди. Чақирилмаган жойга боргандан нима фойда бор? Алам қилгани шуки, Суперлигага чиқиш йўлида меҳнат қилинди, охиригача курашдик. Ҳеч бўлмаса таркибда шулардан 10 нафари қолса керак деган тахмин бор эди. Минг афсуски, тахминимиз ўзини оқламади. 

- “Динамо”дан кетишингизни барибир кутмаган бўлсангиз керак?

- Албатта. Чунки менда жамоада қолсам керак деган тахмин бор эди. Ҳар ҳолда меҳнат қилиб, Про-лигадан Суперлигага чиқишимиз осон бўлгани йўқ. Раҳбарият шуларни ҳисобга олган ҳолда таркибда тажрибали йигитларни сақлаб қолса керак деб ўйлагандим. Бундай бўлишини биргина мен эмас, қолган футболчилар учун ҳам кутилмаган хол бўлди. Ҳар бир футболчи элитада тўп тепишни истайди. Бундан фожеа ясамаслик керак. Тақдирга ёзилгани бўлади.

- Ҳаким Фузайлов яхши ишлаган ҳолда самарқандликларга ёрдам берди. Унинг истеъфога чиқарилишига муносабатиннгиз қандай бўлди?

- Ҳаким Қаюмовичнинг тарк этиши ҳам кутилмаганда рўй берди. Самарқандда катта бюджет бўлмаса-да, яхши жамоани шакллантирди. Аслида “Динамо”ни Суперлигага чиқишига ҳеч ким ишонмаганди. Лекин мутахассис буни бажара олди. Раҳбарият қўйган вазифани уддасидан чиқди. Лекин раҳбарият кутилмаганда хорижлик мутахассис излашга тушди. Бундан албатта Фузайловнинг ҳам хабар топди. Нима бўлса ҳам унга ишонч билдирилса ёмон бўлмасди. Ҳар ҳолда янги мураббий келиб, у футболчиларни чақириб, жамоавий ўйинни йўлга қўйишига кўп вақт талаб қилади.

Мақсадимиз “Бухоро”ни Суперлигага қайтариш ҳисобланади. Клуб ўз мавқеига эга бўлган жамоалардан бири. Мухлислари клубни фақат элитада кўришни истайди. Бу йилдан раҳбарият барча шароитларни яратмоқда. Бу орқали жамоани Суперлигага қайтариш ҳисобланади. Ишонаманки, Про-лигада ижобий натижалар намойиш қилиб, жамоани кучлилар қаторига қайтара оламиз. 

- 2022 йилги Про-лига ўйинларидан нималарни кутмоқдасиз?

- Назаримда, янги мавсум янада қизиқарли бўлади. Чунки “Андижон”, “Машъал” ва “Турон” жамоалари Суперлигадан тушиб кетишди. Кучлилар қаторига қайтиш учун даъвогарлар сони кўпайди. Ўйинлар қизиқарли ва муросасиз кечади. Биз насиб қилса, 2022 йилги мавсумни муваффақиятли тугатамиз деган мақсад бор.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика