RU

Последние новости

15:22Капелло Жаҳон чемпионати арафасида Тухелни огоҳлантирди  1 14:54ФИФА "Атлетик" клубига 2028 йилгача трансфер тақиқи қўйди  2 14:33САфарда: "Пахтакор" бир соат фарқи билан икки украин клуби билан ўйнади. Бўриев ва Ҳамдамов билан интервью!  2 14:13Расман: Владимир Бубаня — "Металлург" футболчиси  7 13:55"Ливерпуль" дарвозабони Премьер-лигада муҳим кўрсаткичга эришди  1 13:32Расман: "Металлург" Султонов билан шартнома имзолади  1 13:15Дарвин Нуньес Саудия Арабистони чемпионати қайдномасидан чиқарилди  3 12:58"Гулистон" клуби янги мавсумга тайёрланмоқда  1 12:32Япония лигасида дуранглар бекор қилинди  6 12:06Миржамол Қосимов: "Миржалол Қосимов жамоасида бўлиш босими йўқ. Аксинча, бу интилишга туртки беради"  4 11:39Марк Краснов: "Арал" яхши жамоа экан, клубда барча ишга профессионал ёндашади"  0 11:17Нодир Абдураззоқов: "Жамоанинг мақсади ҳар доим битта бўлган. Ҳеч қачон бешталик ё ўнталикда бўламиз деган ўй бўлмаган"  0 10:45Дониёр Абдуманнопов: "Мақсад доим юқори қўйилади. Амалда кўрсатиш керак"  0 10:17"Лочин" устози Элдор Мойлиев: "Про лигада кучли учликка киришга ҳаракат қила оламиз"   2 09:42Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"  68

ОАВда тарқалган хабарларга “Нефтчи” ПФКнинг муносабати Новости

ОАВда тарқалган хабарларга “Нефтчи” ПФКнинг муносабати

Теги :  Нефтчи
Бугун юртимиздаги бир қатор спортга ихтисослаштирилган сайт ва ижтимоий тармоқларда “Нефтчи” клубининг тарқатиб юборилиши ёки клубнинг бош ҳомийси ФНҚИЗ жамоа ходимларини ишдан олгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. “Нефтчи” клуби мазкур маълумотларни тўлиқ асоссиз дея баҳолайди.

Ҳақиқатдан ҳам 29 декабрь куни Қиргулидаги қароргоҳда ФНҚИЗ ва клуб ходимлари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Унда завод раҳбарияти биринчи ўринда жамоа вакилларини кириб келаётган Янги йил байрами билан самимий табриклаб, “Нефтчи” жамоасига 2018-йилги мавсумда омад ва зафарлар ёр бўлишини тилади.

Шундан сўнг кун тартибидаги иккинчи масалага тўхталиб ўтилди. Яъни январь ойидан бошлаб “Нефтчи” клубида янги штат сеткаси ишлаб чиқилади. Шу сабабли, бугунги кунга қадар жамоада меҳнат қилиб келган барча ишчи-ходимлар ФНҚИЗ ихтиёрига ўтказилди. Улар меҳнат жараёнларини завод ходими сифатида давом эттиришлари мумкин бўлади.

“Нефтчи” клуби раҳбарияти январь ойидан бошлаб янги штат сеткаси асосида бир қатор ходимларни яна клубга қайтаради.  Жамоа футболчилари айни пайтда таътилга чиқишган. “Нефтчи” футболчилари 5 январдан тайёргарликни бошлашади. 10 январгача эса тайёргарликнинг навбатдаги босқич режасига аниқлик киритилади.

“Нефтчи” матбуот хизмати

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика