ОАВ: "Атлетико" УЕФАдан 26 миллион евро олади
17 мая 2018 12:30
Новости
ОАВ: "Атлетико" УЕФАдан 26 миллион евро олади
"Атлетико" жорий мавсум еврокубоклардаги иштироки учун УЕФАдан 26 миллион евродан кўпроқ пул олади.
Бу ҳақда "As" нашри хабар берди. Манбанинг маълумотига кўра, Европа лигаси финалида "Марсель" устидан қозонилган ғалаба (3:0) мадридликлар ғазнасига 6,5 миллион евро келтирди.
Ярим финалга чиққани учун 1,6 млн, 1/4 финалга чиққани учун яна бир миллион. Бундан ташқари, "матрасчилар" Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидаги иштирок учун 16,3 миллион евро олишади.

Эслатиб ўтамиз, "Атлетико" ЕЧЛнинг "C" гуруҳида "Челси", "Рома" ва "Қорабоғ" билан бирга беллашди ва якунда учинчи ўрин билан чекланди (1 ғалаба, 4 дуранг ва 1 мағлубият).
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии