"Ньюкасл" 1 – 0 "Ливерпуль". "Қизиллар"да навбатдаги мағлубият
01 ноя 2014 19:39
Новости
"Ньюкасл" 1 – 0 "Ливерпуль". "Қизиллар"да навбатдаги мағлубият
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
ЯНГИЛАШ
90+3. Ўйин тугади. Барча "Ньюкасл" мухлисларини ғалаба билан табриклаймиз.
90+2. "Ливерпуль" ҳимояда тартибли ҳаракат қилди.
90+1. Мухлислар ғалабани байрам қилишни бошлаб юборишди.
90+3. Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди.
89. Кабелья бурчак ёнида ўйин чўзяпти.
88. Мезбонлар "қизиллар" жарима майдончаси ёнида стандарт ишлаб олишди.
86. Стерлинг ҳозирча майдонда ўзини кўрсата олгани йўқ.
86. Агар бугун "Ньюкасл" ғалаба қозонса, Премьер-лигадаги навбатдаги сенсация амалга ошади.
85. Сиссоко ўйинни чўзишга ҳаракат қиляпти.
83. Балотелли рақиб жарима майдончасида бор-йўғи бир марта тўпга теккан экан. Олға "Супермарио"!!!!
82. "Ливерпуль" рақиб ҳимоясидаги тирқишни қидиряпти.
81. Ўйин қаҳрамони ким бўлади? Миньоле ёки Айозе?
80. Миньоле яна бир бор жамоасини қутқариб қолди.
79. Қарши ҳужумда мезбонлар рақибни яна бир бор ҳафа қилишга ҳаракат қилди. Аммо сўнгги зарба ноаниқ.
78. Сариқ карточка. Колбэк.
78. Меҳмонлар ҳужумни кучайтиришга уринишмоқда, аммо ҳимоя эсдан чиқиб қоляпти.
77. Ана энди дахшатли ҳужумларни кўришимиз мумкин.
76. Миньоле бирга-бир вазиятда қаҳрамонлик кўрсатди.
74. Морено жарима майдоначасидаги тўпни қайтаришга уринаётганда, Айозе эпчиллик қилиб дарвозага зарба берди.
71. Сариқ карточка. Хендерсон.
70. Боринининг илк зарбаси ноаниқ кетди.
69. Учрашув темпи секинлик билан тезлашиб бормоқда.
65. Ўзгариш. Амеоби майдонни тарк этди, унинг ўрнига захирадан Кабелья ўйинга қўшилди.
65.Ўзгариш. Аллен ўрнига Фабио Борини майдонга тушди.
64. Ўйин бироз жонлангандек. Гол кўрамизми йўқми?
61. Сариқ карточка. Янмат Балотеллини учириб юборди.
59. "Ўриш" байрами бошланди. "Ньюкасл" футболчилари рақибларнинг барчасига қўпол ўйин намойиш қилмоқда.
56. ЗАРБАААААААААА!!! Коутиньо боши билан берган зарбасини Тим Крул қайтариб қолди.
55. Яна марказда Стерлингни йиқитишди.
54. Балотеллининг илк ўйин вақтидаги зарбаси дарвозабон қўлларида қолди.
51. Ҳозирча "Супермарио"нинг суперлигини "бир томчи" ҳам кўрганимиз йўқ.
50. Коллочини ҳимояда тартибли ўйнаяпти.
49. Балотелли амалга оширган жарима зарбасини дарвозабон Крул эгаллаб олди.
48. Сариқ карточка. Сиссоко Алленни йиқитгани учун карточка олди.
47. Меҳмонлар ҳимоячиси тўпни олдириб қўйди, аммо "хаккалар" имкониятдан фойдалана олишмади.
46. "Қизиллар" иккинчи 45 дақиқаликнинг илк ҳужумини бошлашга уриниб кўришмоқчи.
45. Иккинчи бўлим ўзгариш билан бошланди. Айозе Папис Сиссенинг ўринга майдонга тушди.
- Ўйинга оид хабарлар. Бир неча кун олдин "Ливерпуль" сардори Стивен Жеррад жамоадан кетиш ҳақида ўйлаётганини айтганди. Аммо бироз олдин сайтимизда "қизиллар" раҳбарияти ярим ҳимоячи билан шартномани узайтириш мумкинлиги ҳақида маълумот чиқди.
Танаффус
45+2. Қўшиб берилган вақт ҳам ўз ниҳоясига етди. Танаффус қиламиз.
45+. Сиссенинг зарбаси ноаниқ.
45. Чизилган спрей сариқ карточкадан сўнг йўқолиб қолди.
44. Сариқ карточка. Шкртел."Ливерпуль" жарима майдончасининг ёнгинасида қўполлик.
39. Балотелли умуман майдонда кўринаётгани йўқ.
38. Шкртел жамоасининг стандартини голга айлантириши мумкин эди. Бироз ноаниқ.
37. Навбатдаги бурчак тўпини "хаккалар" Миньолега совға қилишди.
36.Бурчак зарбасини "Ньюкасл" амалга ошириди. Голни ҳимоячи йўққа айлантирди.
34. Тэйлор дарвозабонга жонли девор қуришга ҳалақит қиляпти.
33. Яна Ааронсга қарши фол ва яна стандарт.
31. Ўйин темпи жуда суст.
30. Обертан маҳсус "арава"да стадионни тарк этди. Унинг жароҳати жиддийга ўхшайди.
27. Қоидабузарлик. "Қизиллар" жарима майдончасининг ўнг тарафида Глен Жонсон Ааронсни тўхтаби қолди. Сатндарт омадсиз амалга оширилди.
26. Ўзгариш. Ааронс жароҳат олган Обертан ўрнига майдонга тушди.
23. Демак "Ньюкасл" футболчиси ўйинни давом эттира олмайди ва уни ўзгартириш керак.
22. Обертан мушагини чўзиб олди шекилли.
17. "Ньюкасл" лига Кубогида "Манчестер Сити"ни катта куч эвазига мағлуб қилди. "Ливерпуль" эса "Суонси" устидан ғалаба қозониб кейинги босқичга йўл олди.
14. Ноаниқ ҳаракат ва тўпоширишлар.
13. Ҳозирча майдонда ҳеч ким ажралиб тургани йўқ.
11. "Қизиллар" ҳужумга ўтишга уринишмоқда, аммо мезбонлар ҳимояда тартибли ҳаракат қилишяпти.
8. Ҳакам Сиссоконинг жарима майдончасида йиқилганига ишонмади.
7. Балотелли орқароқда ҳам ўйнашни ўрганяпти шекилли. Бу унинг учун фақат ижобий ҳолат бўлиш мумкин.
6. Тўп билан эгалик қилиш навбати энди мезбонларда.
6. Алан Пардью кўрсатмалар беришни бошлаб юборди.
5.Яна аут, "Ньюкасл" фойдасига.
3. Коллочини меҳмонларнинг ҳужумини йўққа чиқарди.
3. Сиссенинг илк зарбаси ва бурчак тўпи.
2. Шкртел Амеобига имконият бермади. "Ливерпуль" жарима майдончаси ёнида мезбонлар ҳужум ташкил қилишга уриниб кўришмоқда.
1. "Ливерпуль" футболчилари ҳужумни аста-секинлик билан бошлашга ҳаракат қилишмоқда.
0. Ўйинни "қизиллар" бошлаб берди.
-Хуштак чалинди.
-1 дақиқа жимлик сақлаймиз. Турли жаҳон урушларида халок бўлганлар учун.
-Иккала клуб ҳам ўзларининг анъанавий формаларида.
-Бугунги ўйинни сизлар билан "Championat.asia"нинг O'zbek ники остидаги ҳодими кузатиб боради.
-Жамоалар майдонга чиқиш йўлига аста-секинлик билан кириб келишмоқда.
-"Hello lady and gentelmans" дея бугунги матнли транслятсиямизни бошлаймиз.
Ньюкасл 1 – 0 Ливерпуль
1 ноябрь, 17.45, «Сент-Жеймс Парк»
Огоҳлантиришлар: Тэйлор 44, Шкртел 44, Сиссоко 47.
Ньюкасл – Крул, Дамметт, Янмат, Колоччини, С. Тэйлор, Сиссоко, Колбэк, Сэм Амеоби, Абед, Обертан (Аарон 26), Сиссе (Айозе 45).
Ливерпуль – Миньоле, Ловрен, А.Морено, Шкртел, Жонсон, Коутиньо, Хендерсон, Стерлинг, Аллен, Жеррард, Балотелли.
Комментарии