RU

Последние новости

01:21МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий"  0 01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  2 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  2 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  5 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8

Н.Ю: Фарҳод-акаааааааааааааааа.... Новости

Н.Ю: Фарҳод-акаааааааааааааааа....

Очиғи, бу мақолани ёзиш ниятим йўқ эди. Майли, ўтди-кетди деб қўйдим. Бир амаллаб Суперкубокни ташкил қилиб олдик-ку, деб ўзимни овутдим. Лекин...
Лекини шундаки, Украина футболини ёритиш борасида биринчи рақамли сайт ҳисобланган "football.ua", кеча материалларимиздан фойдаланиб, Ўзбекистон Суперкубогида иштирок этган ўз футболчиларини ёритган. Демак, бизни кузатишяпти, ўқишяпти. Онангни отангга пардозсиз кўрсатма, деб бежизга айтишмаган. Лекин Суперкубок ташкилотчилиги ПФЛ Кубогидан жилла қурса фарқ қилмади. Балки, фарқи бордир, аммо мен буни кўрмадим. Демак:


MADE IN CHINA

Бу гап кубокка тегишли. Бежизга матбуот анжуманида сайтимиз мухбири Хайрулла Ҳолиқов кубок ҳақида савол бермади. Кубок бу мамлакатнинг юзи. Ўзбекистон Кубоги учун аталган, тилла суви югиртирилган кубок 2001 йили махсус буюртма билан Германиядан келтирилган. Мана бир неча йилдирки, у кўзимизга шу қадар ўрганиб қолдики, кубок деганда, ҳаммамизнинг кўз олдимизда ҳақиқий кубок намоён бўлади. Худди Германиядаги сопол каби.

ПФЛ Кубоги финалида ўйналган кубокдан сал дизайни ўзгартириб ишланган. Буни қарангки, сопол буюмнинг қулоғи Суперкубокда ҳам синиб кетди. ПФЛ Кубоги ҳам ечиниш хонасидан соғ чиқмаган эди. Суперкубок эса ечиниш хонасига киришга улгурмади. Бундай кубокларни тайёрлаш учун қаерга буюртма беришади, ҳайронман. Битта яхши кубокни олиб, йиллар давомида айлантирса бўлади-ку! Икки йил давомида Ўзбекистон чемпиони қўлга киритаётган кубок ҳам аслида бошқа ниятда олинган. 2012 йилга қадар "Бунёдкор" чемпионликни бой бермай келди. Байрам байрамдек ўтсин, қабилида иш тутган қалдирғочлар 4 йил Испаниядан турли-туман кубокларни буюртма қилиб, ўзларига-ўзлари топширдилар. 2012 йил ҳеч ким "Пахтакор" чемпион бўлади, деб ўйламади. Аксига олиб, "Пахтакор"да у пайтларда ортиқча кубок йўқ. Шунда ПФЛга қўнғироқ бўлди ва уларда битта ортиқча кубок борлиги маълум бўлди. Шу тариқа, кубок тантанали тарзда топширилди. 2013 йил эса, "Бунёдкор" "Пахтакор"дан кубокни олиб қўйди. Ваҳоланки, шу кунгача топшириалдиган кубоклар ғолиб жамоада қолиб келаётган эди.



  • Қулоқсиз кубоклар

БУ СУПЕРКУБОКМИ ЁКИ ЎРТОҚЛИК ЎЙИНИ?

Ўйин олдидан Суперкубок мукофот жамғармаси 50 000 000 сўм эканлигини билдик. Ёмон сумма эмас, катта деса ҳам бўлади. Аммо бу пулга "Бунёдкор" ҳам, "Локомотив" қараб қолмаган. Шу пулга Суперкубокни додахўжа қилиб ташкил қилса бўлмасмиди, деб ўйлаб қоламан. Сайтимиз 3 ёшга тўлганини эслайсизми? Бир ҳафта аввал бошладик, "СА" 3 ёшга тўлади, фалонча қолди, писмадонча қолди. Ўйинга қадар мухлису мутахассислар фикрини, турли рекламалар бериб бордик. Бунинг натижасида таниш-билиш қилиб, аранг 100 000 сўмга гаплашган майдонимизга мухлисларни жалб қилдик. Икки юзга яқин мухлис, 20 нафар футболчи келди. Ёмғир шаррос қуйишига қарамай, ёмон футбол бўлмади. Тарғиботда гап жуда катта. Шунинг учун ҳам, бу мисолни келтирдим. ПФЛ ваккиллари учун Суперкубок оддий ўйин сифатида ўтди, кетди. Ташкилий гуруҳ тузилиб, ходимлар ўйинга бир ой тугул, 2 кун ҳам тайёргарлик кўришмади. Янги мавсум бошланяпти, мухлисларни стадионга жалб қилиш керак. Ўйлаяпсиз, кеча стадионга келган мухлис реклама орқали билди, деб? 70 фоиз мухлис Абрамовни қайтганини кўраман, деб келди. Пойтахт кўчаларини кўрсангиз, шаҳар қўшиқчиларни плакатлари билан тўлиб ётибди. Мақсад битта  концертимга мухлис келсин, дейди. Нега футболимизнинг рекламаси йўқ? Аслида бу маблағ ҳам талаб қилмайди. ТВга хат ёзилади, шу куни ўйин бўлади, қўллаб юборинглар мазмунида. Камида 10 кун реклама беринг. Ўзбекнавога хат билан чиқилса, бу ташкилот ҳам эл суйган санъаткорларни қизғанмайди. Шаҳар кўчаларига соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи ижтимоий рекламаларни жойлаштириш бепул. Ҳурматли Юртбошимизнинг Ўзбекистонда футболни янада ривожлантириш мақсадида бир нечта Фармон ва Қарорлари эълон қилинган бир пайтда, биринчи рақамли спорт турига бу тарзда бефарқ бўлиш яхши эмас.

Юқорида изоҳини келтирган Суперкубокни топшириш маросими ҳам жуда оддий бўлди. Саҳна ҳам ўрнатилмади. Мушакбозлик ҳақида айтмаса ҳам бўлаверади. Учрашувга суҳандон ҳам айтишмаган. Натижада, "Локомотив" матбуот котиби Отабек Эшмаматов суҳандонлик қилди. Ҳисоб 2:0га етганидан сўнг, овозлари ҳам зўрға чиқди. Суперкубок учун сценарий йўқ. МТРК сайтида ўйин бутун дунёга намойиш этилди. Тасаввур қилинг, испаниялик Кото "Барселона"даги дўстларига сайт манзилини бериб, мени томоша қилинглар, деган.

ПФЛда ўйинни шоу қилиб юборадиган одам йўқ. Агар бўлса айтинг. Илк маротаба Суперкубокни қўлга киритган футболчиларни йиғиб туриб, саҳнага таклиф қилиш ва мухлислар учун қизиқарли ўйинларни ўтказса, минг маротаба яхши эмасмиди? Жаранглашини қаранг Суперкубок. Лекин Хайрулла Каримов уни қўлга киритар экан, ортиқча хиссиётга ҳам берилмади. Чунки, ПФЛ Суперкубок қийматини тарғибот орқали кўтара олмади.

БАННЕРЛАРГА КИМ ЖАВОБ БЕРАДИ?

Жар стадионига учта баннер қўйишди. Бири, икки ойдан бери ишламаётган ЎФФнинг расмий веб сайти "the-uff.com", иккинчиси  икки чети Ўзбекистон Кубоги билан безатилган "O'zbekiston super kubogi-2014" ёзуви. Бу ерда "Ў" ҳарфи қўпол тарзда бузиб ёзилган. Аммо бунга кўникиб кетдик. Сайтингизда хатолар тўлиб ётибди дейишга шошилманг. ТВ ва интернет орқали стадиондаги бу баннерни миллионлаб одамлар кўришади. Миллионлар билан мингларни фарқи катта. Кейин яна "Ў" ҳарфи бузиб юборилган "O'zbekiston professional football ligasi". Бу ерда гап ўзбек тилида бошланиб, инглиз тилида (football) давом этиб, яна ўзбекчалашиб кетган. Балки, тўғриси ҳам шундайдир, деб ўйлаб қолдим. Аммо баннердаги ПФЛ логосини кўриб, мен эмас, улар хато қилишганлигига амин бўлдим. Бундан ҳам ҳафа бўлмасак бўлади, ПФЛда ўзи мусобақалар ўтказиш бўлимида биронта ходим ўзбек тилида равон гапира олмайди. Шунинг учун ҳам, вилоятдан келадиган ёш, русчани билмайдиган ходимлар, тушунмаган нарсасини қайта сўраб, майна бўлишдан уялиб, ҳеч нима олмай кетаверади. Балки, ПФЛ ва Терма жамоалар маркази томонидан ўйинларни профессионал, бекаму кўст бўлмасада, мухлисларга ёқадиган қилиб ўтказадиган махсус бўлим ташкил қилиш керакдир?

Матбуот анжумани залидаги баннер Сколари пайтида осилган.



  • Лотин тилида «Ў»ни тўғри ёзиш учун, «O» ҳарфини ёзасиз, сўнг катак ташлаб «'» белгисини қўясиз. Шунда бу белги баннерда кўриб турганингиздек 9 эмас, 6 шаклига келади.

БОШҚА ҲАКАМЛАРГА ҲАМ ИМКОНИЯТ БЕРИШ КЕРАК-КУ!?

Ҳакамлар қўмитаси муваффақиятлар ҳақида оғзи тўлиб гапиради-ю, аммо муҳим ўйинларга фақат Равшан Эрматов бригадаси тайинланаверади. Бу сафаргиси энди ошиб тушди. Ўзбекистонда футбол Эрматовгача ҳам бўлган-ку? Шунча йил давомида қандай бўлган эди? Эрматов жаҳон савиясидаги ҳакам, гап йўқ. Лекин унга ҳам бироз дам бериш керак. Иордания - Сурия ўйинини бошқариб, эртаси куни битта самолётдан иккинчисига ўтириб, парвоз қилиб толиққан ҳакамни Суперкубок ўйинига тайинладилар. Ваҳоланки, ҳакам ўйин давомида футболчидан кўра кўпроқ масофани босиб ўтади. Табиийки, чарчоқ ўйин давомида ҳакамга салбий таъсир ўтказиши мумкин. Хато бўладиган бўлса, ҳеч ким уни узоқдан учиб келганини эсламайди. Наҳотки, шуни тушунмасак? ЖЧда юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган Эрматовга, ҳам жисмоний, ҳам руҳан тайёргарлик керак. Коваленко ҳам ОК саралаш учрашувида ишлади. Лекин бу икки ҳакамимиздан ташқари яна бир неча нафар ФИФА ҳакамлари бор-ку, қачон улар жиддий ўйинга қўйилади?
Гол офсайддан урилди, деяётганлар, бу вазиятда Пишур ҳақиқатдан ҳам ўйиндан ташқари ҳолатда қолган бўлар эди, агар "Локомотив" ҳимоячиси тўп оширилиши олдидан подкат ташламаганида. Шу боис, гол ҳаққоний кўриниш олди.
Гапирса гап кўп... Яна бир ҳафтадан кейин стадионларимизга олий лига қайтади. Лекин ҳеч қаерда стадионларга мухлисларни чорлаш борасидаги чора-тадбирларни кўрмаяпмиз.



  • Жамоаларимиз олий лигада ҳафтада 2та ўйинда майдонга тушса додлаб юборади. Эрматов муҳим ўйинни бошқариш билан бирга, олис масофани босиб келди.

Ҳа, айтгандай, янги мавсум учун кубокка ҳозирдан буюртма беринг. Яна тест қилиб, икки марта ерга ташлаб кўриш керак. Акс ҳолда, йиллар ўтиб, клубларимиз музейларида синган ҳумлар қолади, холос.

Кеча "телеграм"да "Бунёдкор" ва "Локомотив" мухлисларининг суҳбатини кузатдим.
- "Бунёдкор" чемпион!!!
- Вей, кубок шумиди, шунга шунча талашдикми? Сиқилмасак ҳам бўлар экан...

Мухлисни алдай олмайсиз!

Нодирхўжа Юлдашев
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика