RU

Последние новости

20:25Opta "Арсенал" АПЛни қўлга киритиш эҳтимоллиги ҳисоблаб чиқди  0 20:05U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Ливан U-23 - 3:1 (матнли трансляция)  42 19:52ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  2 19:44"Локомотив" икки иқтидор билан шартномани узайтирди: Улар 2029 йилгача "темирйўлчи" бўлиб қолишади  1 18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  4 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  2 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  9 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  2 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   19 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  6

Нуржан Жетибаев: «Мухлислар Ўзбекистоннинг олтинчи ўйинчиси бўлди» Новости

Нуржан Жетибаев: «Мухлислар Ўзбекистоннинг олтинчи ўйинчиси бўлди»

Қирғизистон бош мураббийи Нуржан Жетибаев Ўзбекистон футзал терма жамоасига қарши саралаш учрашувидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашаркан, ёшлар ишончни оқлаганини қайд этиб ўтди.
7 ноябрь куни футзал бўйича 2014 йилги Осиё чемпионати Жанубий ва Марказий Осиё саралаш гуруҳи 3-турида Қирғизистон терма жамоаси Ўзбекистонга қарши майдонга тушиб, 1:5 ҳисобида имкониятни бой берди. Шунга қарамай, тўплар нисбати Туркманистон терма жамоасиникидан кўра яхшироқ бўлгани сабаб, Вьетнамда ўтадиган финал босқичи йўлланмасини қўлга киритди. Нуржан Жетибаев шогирдлари бунгача Тожикистонга 4:8 ҳисобида имкониятни бой бериб, Туркманистон билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган эди.

«Бугунги ўйинда нима бўлганини ҳали тўла тушуниб етгани йўқ, мен ҳали ҳам ўйин ичида юрибман. Бугун мухлислар Ўзбекистон ва Қирғизистон иштирокидаги жонли ўйин гувоҳига айланишди. Ўзбекистондек кучли, ўйин интизоми кучли жамоага қарши тўп сурганимиздан хурсандмиз. Улар саралаш ўйинлари бошланишидан аввал ҳам фаворит ҳисобланишарди. Таркибимиз тўлиқ, деярли 90 фоизга янгиланган бўлиб, бу ёш, янги ўйинчилар билан қийин бўлишини билардик. Бироқ асосий мақсадимиз – финал босқичи йўлланмасини қўлга киритдик. Бундан шодмиз», - деди Жетибаев.

Қирғизистон футзал терма жамоаси қитъанинг нисбатан кучли жамоаларидан бири ҳисобланиб, фаворит жамоаларга жиддий қаршилик кўрсата олиши билан танилган, ўз вақтида қитъа чемпионатлари финал босқичларида ҳам совринли ўринлар учун кураш олиб борган эди. Бироқ терма жамоанинг жорий саралашдаги кучсиз иштироки кўпчиликни ҳайрон қолдирди.

«Қирғизистон футзалининг бир қатор етакчи ўйинчилари бошқа йўлдан кетишга қарор қилишди, раҳбарият эса шу саралашдан бошлаб эътиборни янги, истеъдодли ёшларга қаратди. Бу катта таваккалчилик эди, буни жуда яхши билардик. Бироқ бу ишимиз ўзини оқлади. Финал босқичида бундан ҳам қийин бўлишини жуда яхши англаб турибмиз. Умид қиламанки, етакчиларнинг бир қаторлари ўз фикрларини ўзгартириб, терма жамоага ёрдам беришга қарор қилишади. Бироқ терма жамоа асосини барибир шу саралашда иштирок этган ёшлар ташкил этаверади», - деди қирғизистонлик мутахассис.

Ўзбекистон терма жамоаси иштирокидаги ўйинларда «Ўзбекистон» спорт мажмуасида аншлаг кузатилди. Туркманистонга қарши ўйинда Баҳодир Аҳмедов шогирдларини тахминан 900 нафар томошабин қўллаб-қувватлаб турган бўлса, Тожикистонга қарши ўйинга 1,2 мингдан ортиқ мухлис ташриф буюрди. Қирғизистонга қарши ўйинда бўлган 800дан ортиқ мухлис ҳам бутун ўйин давомида ўзининг фаоллиги, тинимсиз қўллаб-қувватлаши ва ранг-баранг ҳайқириқлари билан ажралиб туришди.

«Меҳмондўстлик учун мезбонларга алоҳида миннатдорчилик билдиришни истардим. Тошкентда ўзимизни худди уйдагидек ҳис қиламиз, бу ерда ҳаммаси юқори савияда ташкил этилган, ҳеч қандай эътирозлар бўлиши мумкин эмас. Мухлисларингиз эса... агар футзалда беш киши майдонда ҳаракат қилса, мухлислар ҳар ўйинда Ўзбекистон терма жамоасининг олтинчи ўйинчиси бўла олишди», - деди Нуржан Жетибаев.

Нуржан Жетибаев Қирғизистон терма жамоасининг ўйновчи бош мураббийи сифатида мухлисларнинг алоҳида эътиборига тушди. Жетибаев Тожикистонга қарши ўйинда дублга эришди, Туркманистон билан ўйинда ҳам фаол ҳаракат қилганига қарамай, гол уролмаганди. Ўзбекистонга қарши ўйинда эса Жетибаев бир сония бўлса-да майдонда ҳаракат қилмади.

«Тожикистонга қарши ўйинни таҳлил қилиб, майдонда югургандан кўра четда туриб жамоамга кўпроқ ёрдам бера оламан, деб ўйладим. Шогирдларимни қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилдим. Бу қарор жамоам учун фойдали бўлди, деб ўйлайман. Умуман, энди ўйнамоқчи эмасман», - дея қўшимча қилди Нуржан Жетибаев.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика