RU

Последние новости

02:57АПЛ. Сенсация: Аутсайдер "Вулверхэмптон" 3-ўриндаги "Астон Вилла"ни мағлубиятга учратди  8 01:59Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" 5та, "Ал Иттиҳод"да 1та гол уриб, ғалабага эришди  0 00:55Кэррик: "Магуайр МЮ учун керак"  0 00:33Акмал Рустамов: "Пахтакор"нинг омади келди"  1 00:15Камолиддин Тожиев: "Таркибимизда 20та асосий футболчи бор. Рақиб 10 киши бўлиб ҳимояланди"  3 23:55Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Коняспор"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  50 23:31Самвел Бабаян: "Бугунги баҳсда 60 фоиз ўз даражамизни кўрсатдик"  25 23:10Суперлига. "Андижон" – "Сўғдиёна" 4:0   1 22:52Асенсио "Хетафе"га қарши ўйнамайди  2 22:28Деку: "Ньюкасл" - қийин рақиб"  15 22:12Иван Бошкович: "Таблодаги ҳисоб ҳаммасини айтиб турибди"  9 21:57Андрей Шипилов: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик"  4 21:44Александр Хомяков: "Чиройли ўйинларимиз ҳали олдинда"  5 21:35Суперлига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" 1:0   0 20:56Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  101

Нуну Сантуш: «Мақсадимиз бош совринни қўлга киритиш» Новости

Нуну Сантуш: «Мақсадимиз бош совринни қўлга киритиш»

Осиё чемпионлар лигаси биринчи туридан ўрин олган «Ал Иттиҳод» – ОКМК учрашувидан олдин мезбонлар бош мураббийи Нуну Сантуш матбуот анжуманида иштирок этди.

- ОЧЛ нуфузли мусобақа. Биз ушбу турнирга қайтганимиздан мумнунмиз. "Ал Иттиҳод" бу турнир тарихида яхши натижалар қайд этган.

- Ушбу мусобақанинг аввалиданоқ ғалабани мақсад қилганмиз. Мақсадимиз бош совринни қўлга киритиш.

- Биз ОКМКнинг майдондаги имкониятларини ҳурмат қиламиз. Режамиз эса тушунарли: ғалаба учун ўйнаш. Қийин ўйинга тайёрланмоқдамиз.

- Очилиш ўйини ҳар доим тонни белгилаб беради. Бугунги машғулотлар қандай ўтишига қараб таркибни аниқлаймиз.

- Ўтган мавсумнинг охиридан бошлаб, биз бешта легионер ўйинчини ОЧЛ қайдномасига киритишимиз мумкинлигини билардик. Биз ҳар қандай ҳолатга тайёр эдик.

- Мақсадимиз Саудия Арабистони чемпионатини жаҳон даражасига олиб чиқиш бўлса, иқтидорли легионерларни жалб қилиш мантиқий қарор бўлади. Бироқ жамоа таркибини шакллантиришда мен қарор қабул қилмайман. Мен бу ерда жамоани тўғри томонга йўналтириш, ҳаммамизга мақул бўладиган қоидалар бўйича ўйин қуриш учун ишламоқдаман.

- Коронадо ва Жота жароҳат сабаб "Ал Ҳилол"га қарши ўйинда майдонни тарк этишди. Улар тикланишда давом этишмоқда, тикланиш вақти аниқ айтилмаган бўлса ҳам уларнинг тезроқ сафга қайтишларига оптимистик руҳда ишонмоқдаман.

- Гроэ ўзида кичик ноқулайлик сезди ва тиббий кўрикдан ўтди. Ҳаммаси яхши, биз эртанги машғулотлардан олдин тиббий гуруҳ билан унинг ўйинга қанчалик тайёрлигини муҳокама қиламиз.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика