Нуну: "Икки жамоа ҳам ғалаба учун интилди"
02 фев 2020 12:29
Новости
Нуну: "Икки жамоа ҳам ғалаба учун интилди"
"Вулверхэмптон" бош мураббийи Нуну Эшпириту Санту АПЛ доирасида "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйин ҳақида гапирди.
"Олд Траффорд"да яхши ўйинни кўрдик. Биз ҳам ажойиб ўйин кўрсатдик. МЮ - ажойиб жамоа. Барчаси бир баланс асосида ўтди: икки жамоа ҳам ғолиблик учун интилди. Ўйиндан мамнунман.
Ўйинлар ўзгараверади, шу боисдан қарорларни тез-тез ўзгартириб туриш керак. Биз кенг майдон бўйлаб рақибга муаммолар туғдирдик.
Биз ўзимизни кучли олтилик жамоаларига тенг кўра олмаймиз. Шу боисдан дастлабки 4 поғонадан умид қилмаяпман. Бироқ асосийси - жамоанинг руҳи.
Энди дам олиб кейинги ўйинга тайёрланиш керак", - деди португалиялик.
Комментарии