RU

Последние новости

12:19"Бенфика" ўзи учун рекорд сумма - 27 млн. еврога футболчи сотиб олди  0 12:00"Тоттенхэм" "Реал" вингерини сотиб олмоқчи  0 11:37Мажед Абдуллаҳ: "Биз учун яхши тажриба бўлди"  2 11:12Мбаппе янги мавсумда янги рақамда ҳаракат қилади  2 10:45МЮ тўрт нафар футболчини машғулотлардан четлатди  5 10:21"Милан" тарихида 56 йилдан бери бундай ҳолат содир бўлмаган   4 09:58Яна бир собиқ Олимпия терма жамоамиз аъзоси фаолиятини "Шўртан"да давом эттиради  0 09:32Ўзбекистон МТЖ аъзоси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  18 09:08Арманистон чемпионатининг энг яхши футболчиларидан бири фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  5 08:41ЦСКА собиқ футболчиси: "Файзуллаевни жуда яхши вақтда сотишди"  6 08:15Луиджи Ди Бияджо: "Рақиб ғалабага лойиқ ўйин намойиш қилди"  1 07:56"Насаф" бразилиялик ярим ҳимоячига таклиф билан чиқди  9 07:28Расман. "Бунёдкор"ни яна бир асосий таркиб футболчиси тарк этди  3 01:15Расман: Азизбек Амонов "Бухоро" футболчисига айланди  5 01:04Равшан Ҳайдаров: "Йигитларда иштиёқ катта эди. Мухлислар қўллови билан ғалабага эришдик"  4

Нукусда болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантиришга бағишланган конференция бўлиб ўтди Новости

Нукусда болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантиришга бағишланган конференция бўлиб ўтди

Нукус Олимпия захиралари коллежида Қорақалпоғистон Республикасида болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантиришга бағишланган III Конференция бўлиб ўтди.

Мазкур Конференцияда ОФК инструктори, Ўзбекистон футбол федерациясининг болалар, ўсмирлар ва оммавий футбол бошқармаси бошлиғи Ш. Имомов, Қорақалпоғистон Республикаси футбол федерацияси биринчи вице-президенти В. Назаров, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси маданият ва спорт ишлари ҳамда  халқ таълими вазирликлари вакиллари, футбол федерацияси ходимлари, фахрий футболчилар, болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг футбол бўйича мураббийлари ва услубчилари, жами 100 нафардан зиёд киши  иштирок этди.


Тадбирда ОФК инструктори, Ўзбекистон футбол федерациясининг болалар, ўсмирлар ва оммавий футбол бошқармаси бошлиғи Ш. Имомовнинг “Профессионал футболни ривожлантиришда болалар, ўсмирлар ва оммавий футболнинг ўрни ва аҳамияти”,  “Футболи ривожланган давлатларда иқтидорли ёшлар(захира)ни тайёрлаш тажрибаси”, Қорақалпоғистон  Республикаси футбол федерациясининг мураббийлар фаолияти бўйича мутахассиси О. Жалимовнинг “Футболчиларни тайёрлашда мураббийнинг ўрни”,  “Болалар, ўсмирлар ва оммавий футболни ривожлантириш таҳлили”, Қорақалпоғистон  Республикаси халқ таълими вазирлиги “Ёшлик” спорт жамиятининг мутахассиси Б. Исмоиловнинг “БЎСМларнинг ёш футболчиларни тайёрлашдаги моҳияти ва мақсади”,  Қорақалпоғистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги мутахассиси К. Асановнинг “Мураббийларни аттестациядан ўтказиш аҳамияти” сингари маърузалари тингланди. Ўз навбатида қорақалпоғистонлик бир гуруҳ мураббийларга Ўзбекистон футбол федерациясининг сертификатлари топширилди.


Конференция доирасида Қорақалпоғистон Республикаси футбол федерациясининг мураббийлар кенгаши аъзолари К. Садиров ва А. Арзимовларнинг 2016 йилги “Болалар лигаси” якунларига бағишлаган ҳисоботлари ҳам эшитилди.

Бунинг баробарида,  “Болалар лигаси”нинг номинациялар  бўйича ғолиблари тақдирланди.    Зеро, 2016 йилги “Болалар лигаси”нинг “ЭНГ ЯХШИ МУРАББИЙИ” номига Хўжайли туманидаги 1-сон БЎСМ мураббийи Жолгас Нуржанов лойиқ кўрилди. “Болалар лигаси”нинг “ЭНГ ЯХШИ ФУТБОЛЧИСИ” деб Тўрткўл туманидаги БЎСМ тарбияланувчиси, 2002 йилда туғилган ярим ҳимоячи Жумаган Ордабаев топилди.

Конференция якунида, Қорақалпоғистон Республикаси футбол федерацияси биринчи вице-президенти В. Назаров сўзга чиқиб, ушбу тадбир келгусида кўзлаган мақсадларга эришишда омил вазифасини ўташига ишонч билдирди.


И. ХУДОЙБЕРГАНОВ.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика