RU

Последние новости

18:41Расман: Пўлатхўжа Холдорхонов энди "Андижон" футболчиси!  0 18:27"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини йўқотди  3 18:14Ўзбекистон Кубоги-2026 мусобақаси 1/2 финал ва финал ўйинлари марказлашган ҳолда ўтади  1 17:50Расман: Мбаппе Испания Суперкубогини ўтказиб юборади  2 17:34Расман: "Навбаҳор" Усмонов трансферини эълон қилди  4 17:20"Хоразм" мураббийи Сергей Токов: "Жаҳон ва Осиё чемпионатларига мослашиб ишлаш — мураббийларнинг тақдири"  0 16:58Гвардиол: "Бу оғир дам, лекин у мени ҳеч қачон синдира олмайди"  2 16:35Расман: Шуҳрат Муҳаммадиев "Локомотив"га қайтди  2 16:21Инсайд тасдиқланди: Озарбайжон клуби Раҳмоналиевни сотиб олди  1 16:01Расман: "Челси"га янги бош мураббий тайинланди  8 15:31Ўзбекистонлик ҳакамлар U-23 Осиё Кубоги 1-тур ўйинига тайинлов олди  0 15:27Аббос Отахонов: “Иложи борича юқори ўринлар учун курашамиз”  1 15:05"Насаф" легионер футболчиси билан хайрлашди  7 14:49"Хоразм" машғулотлари Championat.asia объективида  0 14:30Равшан Ҳайдаров: "Ёш таркиб билан иштирок этишимизга қарамай, мен жамоамизга ишонаман"  10

Нозим Муллаохунов: “Қайси рақиб билан қачон ўйнашнинг аҳамияти йўқ” Новости

Нозим Муллаохунов: “Қайси рақиб билан қачон ўйнашнинг аҳамияти йўқ”

“Андижон” мураббийи Нозим Муллаохунов олий лига-2016га қуръа ташлаш маросими якунига етгач, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Биринчи турни сафарда “Пахтакор”га қарши ўтказадиган бўлдик. Кейин эса ўз уйимизда “Локомотив”ни қабул қиламиз. Яширмайман бизни олдинда жуда қийин ўйинлар кутиб турибди. Гарчи илк турларни чемпионатнинг гранд клубларига қарши ўтказсакда, бундан шахсан мени сира чўчимаяпман. Уларга қарши биз ҳам муносиб тайёргарлик кўрамиз ва мухлисларимизни қувонтиришга харакат қиламиз. Олдиндан таслим бўлиш ярашмайди. “Андижон” ҳам бўлажак баҳсларда осонликча очко улашиб юбормайди ва буни амалда исботлашга харакат қиламиз.

- Чемпионатда қайси рақиб билан қачон ўйнашни аҳамияти йўқ. Барибир гранд клубларга қарши бир кун келиб ўйнаш керак бўлади. Шу боис қуръага оддий қарадим. Асосийси биз чемпионатга муносиб тайёргарлик кўришга эътибор қаратишимиз лозим. Шахсан мен ҳар қандай рақиб билан ўйинда сира ютқазишни истамайман. Шу боис йигитларни майдонга доим ғалаба учун чиқишларини талаб қиламан.

- Чемпионатнинг биринчи турини “Пахтакор”га қарши ўтказадиган бўлдик. Тўғри, бу йил сўнгги турда бу рақибимизга йирик ҳисобда таслим бўлганмиз. Лекин энди бўлажак баҳсга тайёргарлик умуман бошқача кечади. Жорий мавсумнинг сўнгги ўйини бўлгани учунми, ёки очко олиш унчалик ҳам зарур бўлмагани боисми, йигитлар қандайдир ўзларини руҳий жиҳатдан тайёрлай олмагандир. Лекин келаси йил “Пахтакор”га қарши жиддий тайёргарлик кўрилади. Битта “шерлар”га эмас умуман ҳар бир ўйинга пухта ҳозирлик бўлади – дейди Нозим Муллаохунов.

Исломбек Рустамбеков.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика