Нойер қачон майдонга қайтади?
24 мар 2018 23:09
Новости
Нойер қачон майдонга қайтади?
Сешанба куни 32 ёшга тўладиган Нойер сентябрь ойидан буён жароҳати боис майдонга туша олмаяпти.
Германия термаси посбонининг реабилитация жараёни режадагидек кетадиган бўлса, кейинги ҳафтадан бошлаб индивидуал тарзда машғулотларни бошлаши мумкин.
Нойернинг ўзи ушбу мавсумда майдонга тушишдан умидвор, аммо унинг қачон майдонга қайтиши борасида аниқ бир вақтни айтиш мушкул.
Футболчи ҳар куни олти соат давомида тикланиш дастури асосида машқ қилмоқда.
“Албатта мен сабрсизлик билан яшил майдонга чиқишимни кутаяпман. Ҳар бир спортчининг ўзига хос амбицияси бўлади. Доим мухлис ролида бўлиш жудаям оғир. Шифокорларим билан олдимизга аниқ мақсад қўйганмиз ва шу асосда тикланиш жараёнини ўтаяпман. Мени қўллаб-қўвватлаётгани учун уларга миннатдорчилик билдираман”, дейди Нойер.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Комментарии