RU

Последние новости

01:10ЛаЛига. "Реал" - "Реал Сосьедад" (онлайн ҳисоб)  6 00:59А Серия. "Интер" - "Ювентус" (онлайн ҳисоб)  7 00:58Рафинья сафга қайтишга яқин  0 00:42"Ньюкасл" камбэк амалга ошириб, "Астон Вилла"ни Англия Кубогидан чиқариб юборди  1 00:27Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалабага эришиб, 2-ўринга қайтди. Роналдудан навбатдаги гол!  4 00:18Англия Кубоги. "Ливерпуль" - "Брайтон" (онлайн ҳисоб)  1 23:47Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" - "Салфорд Сити" учрашуви энг яхши футболчиси деб топилди  4 23:32Илҳом Абдуғаниев воҳа клуби билан шартнома имзолади  2 23:16УЕФА президенти Қозоғистонда сайланади  4 22:57Расман: "Металлург" Азим Аҳмедов билан шартнома имзолади  2 22:48Харри Кейн фаолиятидаги юбилей голини урди  1 22:26Германия. "Байер" ва "Бавария"дан йирик ғалабалар  1 22:11ОКМК Россия жамоасига имкониятни бой берди  0 21:50Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  53 21:40"Шўртан" Тожикистон клуби билан муроса кўчасини танлади  0

Нойер, Боатенг, Алаба, Мартинез, Мюллер, Неймар, Ди Мария ва Навас Новости

Нойер, Боатенг, Алаба, Мартинез, Мюллер, Неймар, Ди Мария ва Навас

«Бавария» сафида ЕЧЛни ютган 5 нафар футболчи бор — Нойер, Боатенг, Алаба, Мартинез ва Мюллер 2013 йили Лондонда «шалпангқулоқ»ни кўтарганди.

ПСЖда эса ЕЧЛ ғолиблиги таъмини «Реал» ва «Барселона»да татиб кўрган уч ижрочи бор — Ди Мария («Реал»/2014), Неймар («Барселона»/2015) ва Навас («Реал»/2016/2017/2018).

Томас Мюллер «Бавария»нинг ЕЧЛдаги тўртинчи финалида иштирок этишга яқин. 2010 йилги «Интер», 2012 йили «Челси» ва 2013 йилги мавсумда «Боруссия» Дортмунд билан бўлган финалда ўйнаган.

Хайнкес давридаги фантастик мавсумда асосий ролни бажарган Нойер, Боатенг, Алаба ва Мюллер ҳозирги жамоада ҳам бошланғич таркибда. Агар бугун Боатенгни жароҳати безовта қилмаса, унда 7 йил аввалги тўртовлон яна асосий таркибда кўриниш беради.

«Бавария»га 2013 йили келиб, барча ишни дўндирган ва ўша мавсумда максимал эффект берган Мартинез эса ҳозирда захира футболчиси. Қизиғи, Мартинез ва Алаба «Бавария» билан ЕЧЛ финалида ўйнаган ва мағлуб бўлишмаган. Қолган финалда ўйнаган футболчилар эса камида бир бор бўлса ҳам ютқазишган.

Қизиғи, қуда тарафдаги финалда ўйнаган Ди Мария, Неймар ёки Навас ЕЧЛ финалида умуман мағлуб бўлишмаган.

Кейлор Навас бугун тўртинчи маротаба «шалпанқулоқ»ни кўтариб рекорд ўрнатиши мумкин.

Флик бугун финалда ғалаба қозонса, унда ЕЧЛдаги барча ўйинни ютиб чемпион бўлган маэстрога айланади. Флик мураббийликдаги дебют  йилдаёқ ЕЧЛ тарихидаги энг қисқа мавсумни ўтказиб, деярли барча рекордларни бузаётган мураббий сифатида тарихга яқинлашмоқда.


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика