Нойер: “Бавария”- “ПСЖ” баҳси бу шунчаки “бомба”
25 авг 2017 01:13
Новости
Нойер: “Бавария”- “ПСЖ” баҳси бу шунчаки “бомба”
“Бавария” дарвозабони Мануэль Нойер Чемпионлар лигаси қураъси ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Мюнхенликлар “В” гуруҳида “ПСЖ”, “Андерлехт” ва “Селтик” билан кураш олиб боришади.
“Қуръа ажойиб вазиятни тақдим этди. “ПСЖ” билан бўладиган ўйинимиз бу шунчаки “бомба”. Мен илгари ҳеч қачон бу жамоага қарши майдонга тушмаганман ва бу ўйинни сабрсизлик билан кутаман. “Селтик” билан ҳам илк бор учрашаман. “Селтик Парк” стадионидаги атмосфера барчага маълум. “Андерлехт” –ноқулай рақиб. Шу сабаб уларнинг имкониятларини паст баҳоламаслик лозим. Улар ҳар мана-ман деган катта клубларни ҳам хафа қилиб қўйишлари мумкин. Биз бу каби ҳолатларга тайёр бўлишимиз лозим”, дея Нойеринг сўзларидан иқтибос келтирмоқда “Бавария” клуби расмий сайти.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии