RU

Последние новости

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  3 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20

"Ноттингем Форест" "Юнайтед" билан ўйиндаги ҳакамликдан арз қилмоқчи Новости

"Ноттингем Форест" "Юнайтед" билан ўйиндаги ҳакамликдан арз қилмоқчи

Ҳакамлик адолатли бўлмадими?

"Ноттингем Форест" АПЛнинг 3-тури доирасида "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинда ишлаган Стьюарт Эттуэлл ҳамда унинг ёрдамчилари устидан шикоят киритмоқчи. Клубдагилар ҳакамнинг кечаги ўйиндаги хатти-ҳаракатларидан жахл отига минишган.

"Форест" эгаси Эвангелос Маринакис ушбу ўйинни ўз уйида Афинада томоша қилган ва ҳакамнинг қарорларидан жахли чиққан. Энди грециялик бизнесмен "паст савияда ишлаган" ҳакамга жазолар киритилишини истамоқда.

Учрашувнинг 66-дақиқасида майдондан четлатилган Жо Уоррел ўз жарима майдончаси ёнида Бруну Фернандешни йиқитди. Бош ҳакам бу фолни сўнгги умид фоли деб ҳисоблаган. Ўз навбатида ВАРдагилар ҳам Стьюартнинг қарорини қўллаб-қувватлаган.

Ноттингемликлар бу ҳолатдан хавотирга тушишган, сабаби ушбу ҳакамнинг айнан ушбу жамоа билан бу биринчи ҳолати эмас. 2021/22 йилги мавсумда Чемпионшипда "Борнмут"га қарши ўйинида "Ноттингем" пенальти тепиши керак бўлган вазиятда ҳакамлар оффсайд аниқлаб, пенальти беришмаганди. Эттуэлнинг "Форест" иштирокидаги навбатдаги ўйини кеча "Юнайтед" билан ўйинга тўғри келди.

"Юнайтед"нинг олдинги уй ўйинида манкунианликлар рақиби "Вулверхэмптон" бош мураббийи Гари О′Нил ҳам ҳакамликдан нолиганди. Ўша учрашувнинг сўнгги дақиқаларида Андре Онана рақибига ишлатган фоли сабабли пенальти берилиши керак бўлганди. Бироқ пенальти берилмаган, якунда ўша баҳс ҳаками бир турга четлатилганди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика