"Ноттингем Форест" Навас, Фелипе ва Шелвини қўшиб олди. Ёздан бери клубга янги келганлар сони 29 нафарга етди!
01 фев 2023 12:30
Новости
"Ноттингем Форест" Навас, Фелипе ва Шелвини қўшиб олди. Ёздан бери клубга янги келганлар сони 29 нафарга етди!
"Ўрмончилар" қишки трансфер ойнаси якунида бир нечта трансферларни эълон қилди.
Жумладан, ПСЖнинг 36 ёшли дарвозабони Кейлор Навас ижара асосида "Сити Граунд"га кўчиб ўтди. У жароҳатланган Дин Ҳендерсоннинг ўрнини билдирмаслиги кўзда тутилган.
"Атлетико"нинг 33 ёшли ҳимоячиси Фелипе "Форест" билан 2024 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади ва бу Англия клубига 2 миллион фунтга тушди.
"Ньюкасл"нинг 30 ёшли ярим ҳимоячиси Жонжо Шелви эса 2025 йилнинг июнигача амал қиладиган битимга имзо чекди. Унинг трансфер суммаси ошкор қилинмаяпти.
Шу тариқа, ёздан буён "Ноттингем Форест" сафига келиб қўшилган янги футболчиларнинг умумий сони 29 нафарни ташкил қилмоқда.
Похожие новости
19:06
Гвардиола мавсум сўнгида "Манчестер Сити"дан кетади. Жамоанинг кейинги мураббийи ким бўлади? 13
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Комментарии