RU

Последние новости

07:38Финляндия клуби мухлислари клуб Премер-лигадан тушиб кетганидан сўнг стадионни ёқиб юборишди  0 02:58Европа лигаси. "Рома", "Фенербаҳче" рақибига имконият қолдирмади ва барча натижалар  0 02:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" йирик ғалабага эришди ва бошқа натижалар  0 02:20Беппе Маротта "Ливерпуль"дан учралган мағлубият ҳақида: "Кучлилар ҳар доим ҳам ютавермайди"  2 01:42Бензема: "Улар бир-бирини тушунмаяпти"  1 01:18Тьерри Анри: "Реал"да 90 фоиз футболчиларга, 10 фоизи мураббийга боғлиқ"  0 00:53Конференциялар лигаси. "Аз Алкмаар"дан йирик, "Фиорентина"дан кичик ҳисобда ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:45Европа лигаси. "Бетис"дан ишончли ғалаба, "Ноттингем"дан қийин ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:25"Арсенал" икки ҳужумкор ярим ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  14 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  3 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  5 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  7

"Норчаев бўлмаса, Бердиевда бошқа вариант бор. У майдонга тушса "Навбаҳор"га қийин бўлади — Бугунги финал олдидан мутахассис фикри Новости

"Норчаев бўлмаса, Бердиевда бошқа вариант бор. У майдонга тушса "Навбаҳор"га қийин бўлади — Бугунги финал олдидан мутахассис фикри

Бугун Ўзбекистон Coca Cola кубогида "Навбаҳор" - "Насаф" жамоалари тўқнаш келади.

Наманганликлар орадан 24 йил ўтиб мамлакат кубогининг ҳал қилувчи босқичига етиб келди. 1998 йил "Пахтакор" марказий стадионида "Нефтчи"га қарши финалда 2:0 ҳисобида ғалабани тантана қилган учрашувда "Навбаҳор"нинг голларига Шуҳрат Раҳмонқулов ва Анвар Солиев муаллифлик қилган эди. Бир неча соатлардан сўнг старт оладиган "Навбаҳор" - "Насаф" учрашувидан олдин таниқлик собиқ футболчи Шуҳрат Раҳмонқулов жамоаларнинг имкониятларини чамалади ва 24 йил аввалги учрашувни ёдга олди. 

Навбахор

Дониёр Абдуманнопов - 58'

Кубок Узбекистана. Тур 4

30/10/2022, 17:00

2
:
1
Завершен

Насаф

Акмал Мозговой - 29', Матеус Лима - 101'

45'
90'
120'
58'  Дониёр Абдуманнопов
58'  Зоран Марушич
71'  Даврон Хошимов (Станислав Андреев)
74'  Йован Жокич
83'  Дониёр Абдуманнопов (Диер Турапов)
109'  Асадбек Собиржанов (Жасур Яхшибаев)
29'  Акмал Мозговой
29'  Марко Станоевич
63'  Шароф Мухитдинов (Шерзод Насруллаев)
63'  Ойбек Бозоров (Баҳром Абдураҳимов)
90'  Баҳром Абдураҳимов
98'  Дилшод Саитов (Зафармурод Абдурахматов)
101'  Матеус Лима
101'  Зафармурод Абдурахматов
107'  Зафармурод Абдурахматов

 — Фикримча, бугунги финалда йирик ҳисоб қайд этилмайди. Жамоалар кўпроқ эҳтиёткорликка эътибор қаратади. "Навбаҳор"да юртимизнинг энг тажрибали футболчилар йиғилган. "Насаф"да эса барчаси уйғунлашган. Аксарият футболчилар академиядан бирга катта бўлган. Лекин тажриба жиҳатдан ҳар томонлама устунлик наманганликлар томонида. Мутахассис сифатида тенг ўйин бўлишини балки ғолиб экстра-тайм, пенальтилар сериясида аниқланишини тахмин қиламан. 

— Бевосита 1998 йилги финалга келсак, бугунгидек катта шов-шувли бўлмаган. 45 минг томошабинни ўз бағрига сиғдира оладиган "Пахтакор" стадионига 2,5 минг мухлис келган. Бу ўша вақт учун жуда кам эди. Ўйиндан олдин йигитларга "Нефтчи"ни ишонч билан ютамиз, дегандим. Амалда 2та гол фарқи билан устун келгандик. Оддий ўйин сифатида қабул қилганмиз. 

Ҳусаин Норчаев катта йўқотиш. Лекин "Насаф" бир футболчига қараб қоладиган жамоа эмас. Буни кўп бор исботлаган. Рўзиқул Бердиевда бошқа вариантлар борлигига ишонаман. Дейлик Лима Круз унинг ўрнини билинтирмаслиги мумкин. У майдонга тушса "Навбаҳор"га қийин. Иккинчидан эса академиядан етишиб чиқаётган ёш футболчилар бор. Бирор янги номни ҳам кўрармиз. 

— "Навбаҳор"нинг финалга чиқиши, муваффақиятли юришлари Самвел Бабаяннинг меҳнати. Бош мураббийнинг иши яққол кўриниб турибди. Жамоада Бабаян имзоси бор. ОЧЛда ўйнайдиган даражага олиб чиқди. Яна қаерда, Наманганда! Бу ерда осон эмас. Ўйнаш ҳам, ишлаш ҳам қийин.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика