Норчаев "Алания"даги дебют голини урди
26 фев 2023 21:31
Новости
Норчаев "Алания"даги дебют голини урди
Мавсумнинг иккинчи қисмига Туркияда тайёргарлик кўраётган Владикавказнинг "Алания" клуби бугун назорат ўйини ўтказди.
"СКА-Хабаровск"га қарши кечган назорат ўйини 4:2 ҳисобида владикавказликларнинг ғалабаси билан якун топди.
Бир неча кун олдин "Алания" футболчиси сифатида таништирилган "Насаф" собиқ ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев ўйинни захирада бошлади. Иккинчи бўлимда ўйинга қўшилган Норчаев майдонга тушиши билан пенальти ишлади ва уни ўзи голга айлантириб, янги жамоасидаги дебют голини уришга муваффақ бўлди.
"Алания" - "СКА-Хабаровск" 4:2
Голлар: Засеев 35, Норчаев 48, Корян 73, Коротков 82 - Бавин 5, Левицкий 64.
Норчаев урган гол видеосини ТЕЛЕГРАМ КАНАЛИМИЗдан кўчириб олишингиз мумкин.


Похожие новости
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Комментарии