Нўъмон Ҳасанов йирик мағлубиятдан сўнг: "Истеъфо? Бунга тайёрман"
07 апр 2019 19:54
Новости
Нўъмон Ҳасанов йирик мағлубиятдан сўнг: "Истеъфо? Бунга тайёрман"
"Футболчилик фаолиятимда ҳам, мураббийликда ҳам бунчалик йирик ҳисобда ютқазмаганман. АГМК жамоасини табриклайман, улар ҳақли равишда ютишди", - деб сўз бошлади Ҳасанов.
-Жамоа аввалги турларда яхши, курашувчан ўйин намойиш этганди. Бугун эса жамоа бўшашди. Мураббий сифатида бунга нима сабаб деб ўйлайсиз?
- "Андижон"га қарши ўйинимиз чиқмади. Шунинг учун таркибни ўзгартириб, ёш футболчиларга имкон бергандим. Ҳақиқатдан ҳам аввалги турларда намойиш этган ўйинимиз бугун бўлмади. Майдондан четлатилган футболчимиз ичкарида йиғлаб ўтирибди.

-Пенальти белгиланган вазиятда майдонга тушиб кетдингиз. Айнан нимадан норози бўлдингиз?
-Ўша вақтда футболчимизни юпатмоқчи эдим. Вазиятни юмшатмоқчи эдим. Ўша вазиятда йигитларимиз қизиша бошлашганди. Агар яна қизил карточка оладиган бўлсак бу жуда ёмон бўларди. Чунки, захира ўриндиғимиз ҳам у қадар катта эмас.
-Учта турдан сўнг ҳали ғалаба қозонмадингиз. Бундан ташқари, бугунги ҳисоб сизнинг истеъфоингизга таъсир қилмасмикин?
-Мен тайёрман. Айтиб ўтганимдек, илк маротаба бундай мағлуб бўлдим. Шунинг учун, бундай вазиятларга мен тайёрман. Менинг ўрнимда бошқа мураббий бўлганида ҳам шундай фикр билдирган бўларди деб ўйлайман.
-Бугунги натижадан сўнг мухлисларга нима дея оласиз?
-Мухлислардан узр сўраймиз. Чунки, "Қўқон-1912" хеч қачон ютқазмаган. Биз жамоага бефарқ бўлмаган барчадан кечирим сўраймиз. Узоқ йўл босиб келиб, бизни қўллаб-қувватлагани келишганди.

Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди